Get Mystery Box with random crypto!

ҲИЗБИЙ МУВАФФАҚИЯТСИЗЛИК! 01.12.2022 Устоз Атийя Жабборин – | Hizb-uzbekiston.info

ҲИЗБИЙ МУВАФФАҚИЯТСИЗЛИК!

01.12.2022

Устоз Атийя Жабборин – муборак Фаластин замини

Аввало шуни билдирмоқчиманки, бу мавзу исломий ҳизб-жамоаларга хос бўлиб, илмоний, социалистик, миллий, ватанпарварлик ва бошқа ғайриисломий жамоаларга дахли йўқ. Чунки ғайриисломий жамоалар пойдевори носоғломлиги, яъни Ислом ақидасига асосланмаганлиги учун шундоқ ҳам муваффақиятсиздир. Уларнинг асоси хато ва йўли нотўғри бўлгани учун айни масалада текширилмайди ва мубоҳаса қилинмайди. Зеро, ушбу мавзуда биз сўз юритмоқчи бўлган ўзгартириш масаласида пойдевори носоғлом бўлган ҳар қандай жамоанинг муваффақиятсизликка учраши муқаррар.

Исломий жамоалар – ғояси ва кўзлаган мақсадига қандай ном беришидан қатъий назар – битта ғояга, яъни воқеликни ўзгартириш ва Исломни ҳаётга қайтаришга асосланади.

Ҳа, Халифалик давлати қулатилиб, куфр тушунчалари, фикрлари ва қонунлари татбиқ қилина бошлаганидан бери Ислом Уммати юз йилни ўтказди. Ислом давлати қулатилиши ортида турли ном ва йўллар билан уни қайта барпо этиш учун бир нечта жамоалар тузилди. Халифалик давлати қулатилгандан кейин юз йилдан зиёд вақт ўтганига қарамай, бу жамоалардан ҳеч бири уни қайта барпо эта олмади.

Хўш, бу жамоалар ўзгартириш амалиётида муваффақиятсизликка учрадими? Муваффақиятсизлик, деганда унинг меъёр ва далолатлари нимадан иборат?

Шу ўринда воқелик (вазият) оғирлигини ҳамда кураш жараёнида ўзгартиришга даъват қилаётганлар билан мустамлакачи давлатлар, Ислом юртларидаги малай ҳукмдорлар ва уларнинг тарафдорлари дохил душманлари ўртасида имкониятлар номутаносиблигини эсга олиш лозим. Чунки ўзгартириш масаласи баъзи содда кимсалар ўйлаётганидек осон ва енгил масала эмас. Аксинча, ўзгартириш улкан тоғлар ҳам кўтаришдан чекинадиган масала бўлиб, куфр имкониятлари ва макр-алдови олдида тоғлар ҳам қулаб тушади. Бироқ, аҳвол оғир ва душманнинг куч-имкониятлари катта бўлса-да, ўзгартиришга даъват қилаётган кишилар собит туриб, ўз йўлида тўхтамай ҳаракат қилиб, ушбу маъракада нусрат ва ғолиблик қўлида бўлган Аллоҳ Азза ва Жалладан ўзгага таянмаяптилар. Ислом Уммати секин бўлса-да ўзгартириш фалсафаси ва у билан мувофиқлашиш томон кетмоқда.

Муваффақиятсизликнинг далолат ва меъёрлари ҳақида сўз юритар эканмиз, шуни таъкидламоқ лозимки, ўзгартириш вақтининг чўзилиши ва йиллар билан қиёслаганда мақсадга эришишнинг кечикиши асло муваффақиятсизликка далолат қилмайди. Мана, саййидимиз Нуҳ алайҳиссалом қавмини юзлаб йил даъват қилишда давом этган-ку. Ислом ўзгартириш учун сўнгги чегара белгиламаганки, муваффақиятсизликка уни ўлчов қилсак. Йўқ, Ислом даъватни етказаётганларга тўғриликда бардавом бўлишни, ҳақда собит туришни буюрди ва ўзгартиришни ҳаргиз вақтга боғламади. Шунинг учун фалон ҳизб муваффақиятсизликка учраяпти, чунки у ўнлаб йиллардан бери фаолият олиб борса ҳам мақсадига етолмади, дейиш билимсизликдир. Бундай гап ақл ва туйғуни масала ва ишларга ҳоким қилиб қўяди.

Агар биз исломий жамоаларнинг муваффақиятсизлигини чуқур ўргансак, уларнинг муваффақиятсизлиги далолати ва меъёрлари фақат учта эканига гувоҳ бўламиз:

1 – Ушбу жамоалар асосий бош фикрлардан воз кечишди. Ваҳоланки, улар Ислом асосида ўзгартириш қилишни қабул қилиб, ҳокимиятни – хоҳ Ислом давлати, деб аталсин, хоҳ Халифалик давлати, хоҳ Ислом жамияти, деб аталсин, фарқсиз – ёлғиз Аллоҳга бўлишини табанний қилишганди. Шу боис, мана шу исломий фикрлардан воз кечган ва фуқаролик давлатига, эркинлик ва тенглик давлатига даъват қилувчи бўлиб қолган жамоа албатта муваффақиятсизликка маҳкум. Улар гарчи мавжуд бўлиб, ўз тарафдор ва аъзоларига эга бўлсалар ҳам муваффақиятсликка маҳкумдирлар. Чунки уларни тирик ва жонли қилиб турган нарса ўша воз кечган ва тонган мақсадлари эди.

2 – Ҳокимиятга етиб боргач, илгари даъват қилиб келган Исломни татбиқ қилиш фикридан воз кечишди. Чунки ҳокимиятга келиб, мавжуд конституцияга амал қилган, илгари Ислом шариатини татбиқ қилишга даъват қилиб-сўнг унга ўзи амал қилмай қўйган жамоа, ҳар қанча баҳона келтирса ҳам муваффақиятсликка маҳкум жамоадир.

3 – Бу жамоалар бўлиниб, парчаланиб кетди. Зеро, буни шарҳлаш ва баён қилишга эҳтиёж йўқ.