Get Mystery Box with random crypto!

Hazorasp.uz | Rasmiy |

Telegram kanalining logotibi hazorasp_hokimligi — Hazorasp.uz | Rasmiy | H
Telegram kanalining logotibi hazorasp_hokimligi — Hazorasp.uz | Rasmiy |
Kanal manzili: @hazorasp_hokimligi
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 9.60K
Kanalning ta’rifi

🦅Hazorasp tumani hokimligining rasmiy sahifasi
☮️https://www.facebook.com/hazorasptuman.hokimligiax/
✅https://www.youtube.com/channel/UCAjk2zMQ4Yy5ZfPqOVJA-2Q
✅ https://www.instagram.com/hazorasp_tumani_axborot_xizmat/#
@HazoraspHokimligiMurojaatBot

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-08-30 14:05:24
#Мустақиллик_иншоотлари
#Ҳазорасп_туманининг_ҳар_бир_жабҳасида_янгиланиш

Бугун Ҳазорасп туманида Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари бўлими биноси фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида туман ҳокими Ў.Машарипов, туман прокурори Д.Мадиримов, Республика шошилинч илмий маркази Хоразм филиали директори, тиббиёт фанлари доктори Д.Сапаев ва тиббиёт ходимлари иштирок этдилар.

Ушбу туманлараро қўшма шкастланишлар ва қон томир касалликлари бўлимида юқори технологик жарроҳлик амалиётлари, жумладан, юрак-қон томирларини стентлашни йўлга қўйиш, компьютер томограф ва замонавий рентген аппарати ёрдамида беморларга юқори малакали шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилиши режалаштирилган.

Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги байрами арафасида ишга тушган ушбу қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари бўлими Тупроққалъа, Боғот туманларидан келувчи фуқаролар учун яратилган қулайликдир.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
1.1K views11:05
Ochish/sharhlash
2022-08-30 13:26:09
#Жараён
#Ҳазорасп

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқаролар қўллаб-қувватланмоқда.

Жумладан, бугун “Мустакиллик” маҳалласида яшовчи фуқаро Д.Кўчқаров ўз фаолиятини бошлаш учун маҳалла ҳоким ёрдамчисининг тавсияномаси ҳамда туман Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказнинг хулосасига асосан “CANON 2900B” принтери субсидия ҳисобидан ажратиб берилди.

Шунингдек, 3 нафар фуқароларга 0,1 сотихдан енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача миқдорида субсидиялар ажратилди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
759 views10:26
Ochish/sharhlash
2022-08-30 13:07:57
#Жараён
#Ҳазорасп
#Инсон_қадри

Ҳазорасп туманидаги Ғафур Ғулом маҳалласида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Маҳалла фаоллари, нуронийлар, ёшлар тадбирга таклиф этилди ва улар учун байрам дастурхони ёзилди.

Тадбирда туман ҳокими Ў.Машарипов ва туман прокурори Д.Мадиримовлар қатнашиб, барчани байрам билан қутладилар.

Тадбир давомида тадбиркор А.Отахонов томонидан ташкил этилган, 50 ўринга мўлжалланган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди ва бу маҳалла аҳли учун байрам туҳфаси бўлди.

Хушовоз хонандалар қўшиқлари ва жажжи болажонлар рақслари барчага кўтаринки кайфият улашди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
1.2K views10:07
Ochish/sharhlash
2021-12-18 09:32:26

295 views06:32
Ochish/sharhlash
2021-12-18 09:06:37

360 views06:06
Ochish/sharhlash
2021-12-18 09:06:15

366 views06:06
Ochish/sharhlash
2021-12-18 07:28:19
“МЕНИНГ ПРЕЗИДЕНТИМ” ТАНЛОВИНИНГ ВИЛОЯТ БОШҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Хива шаҳридаги Президент мактабида “Менинг Президентим” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Танловда қатнашган тумандаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Марварид Рустамова танлов натижаларига кўра фахрли 1-ўринни қўлга киритди ва диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Ушбу ютуқ билан Марварид Рустамовани ва устозларни, мактаб жамоасини муборакбод этамиз ҳамда танловнинг республика босқичида ғолиб бўлишига муваффақиятлар тилаймиз.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмат.
476 views04:28
Ochish/sharhlash
2021-12-18 07:09:59
Бугун 18-декабр халқаро мусофир(мигрант)лар куни

Мусофирда юрган дўстларимиз Аллоҳ паноҳида бўлинг!


@Kunxabariofficial
462 views04:09
Ochish/sharhlash
2021-12-17 17:51:29
#Пресс_тур

Ҳазорасп туманидаги “Marhabo Medikal Center” клиникасига вилоят ва туман оммавий ахборот воситалари ва блогерлари иштирокида пресс тур ташкил этилди.

Пресс тур давомида журналист ва блогерлар клиникада яратилган шароитлар ва беморларга кўрсатиладиган хизматлар билан танишдилар. Журналист ва блогерлар шифокорлар орқали керакли маълумотларга эга бўлдилар.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
776 views14:51
Ochish/sharhlash
2021-12-17 16:03:07
#МЕДИЯ_ТУР

Ҳазорасп туманидаги “ Pichoqchi Mega Stroy” МЧЖ корхонасига вилоят ва туман оммавий ахборот воситалари ва блогерлари иштирокида медия тур ташкил этилди.

Медия тур давомида журналист, блогерлар корхона фаолияти, ишлаб чиқараётган маҳсулотлар жараёнлари билан танишдилар ва ўзларини қизиқтирган саволларга тадбиркор томонидан тўлақонли жавоблар олдилар ҳамда керакли маълумотларга эга бўлдилар.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
781 views13:03
Ochish/sharhlash