Get Mystery Box with random crypto!

#Жараён #Ҳазорасп #Инсон_қадри Ҳазорасп туманидаги Ғафур Ғу | Hazorasp.uz | Rasmiy |

#Жараён
#Ҳазорасп
#Инсон_қадри

Ҳазорасп туманидаги Ғафур Ғулом маҳалласида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Маҳалла фаоллари, нуронийлар, ёшлар тадбирга таклиф этилди ва улар учун байрам дастурхони ёзилди.

Тадбирда туман ҳокими Ў.Машарипов ва туман прокурори Д.Мадиримовлар қатнашиб, барчани байрам билан қутладилар.

Тадбир давомида тадбиркор А.Отахонов томонидан ташкил этилган, 50 ўринга мўлжалланган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди ва бу маҳалла аҳли учун байрам туҳфаси бўлди.

Хушовоз хонандалар қўшиқлари ва жажжи болажонлар рақслари барчага кўтаринки кайфият улашди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.