Get Mystery Box with random crypto!

#Мустақиллик_иншоотлари #Ҳазорасп_туманининг_ҳар_бир_жабҳасида | Hazorasp.uz | Rasmiy |

#Мустақиллик_иншоотлари
#Ҳазорасп_туманининг_ҳар_бир_жабҳасида_янгиланиш

Бугун Ҳазорасп туманида Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари бўлими биноси фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида туман ҳокими Ў.Машарипов, туман прокурори Д.Мадиримов, Республика шошилинч илмий маркази Хоразм филиали директори, тиббиёт фанлари доктори Д.Сапаев ва тиббиёт ходимлари иштирок этдилар.

Ушбу туманлараро қўшма шкастланишлар ва қон томир касалликлари бўлимида юқори технологик жарроҳлик амалиётлари, жумладан, юрак-қон томирларини стентлашни йўлга қўйиш, компьютер томограф ва замонавий рентген аппарати ёрдамида беморларга юқори малакали шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилиши режалаштирилган.

Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги байрами арафасида ишга тушган ушбу қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари бўлими Тупроққалъа, Боғот туманларидан келувчи фуқаролар учун яратилган қулайликдир.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.