Get Mystery Box with random crypto!

#Жараён #Ҳазорасп Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиё | Hazorasp.uz | Rasmiy |

#Жараён
#Ҳазорасп

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқаролар қўллаб-қувватланмоқда.

Жумладан, бугун “Мустакиллик” маҳалласида яшовчи фуқаро Д.Кўчқаров ўз фаолиятини бошлаш учун маҳалла ҳоким ёрдамчисининг тавсияномаси ҳамда туман Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказнинг хулосасига асосан “CANON 2900B” принтери субсидия ҳисобидан ажратиб берилди.

Шунингдек, 3 нафар фуқароларга 0,1 сотихдан енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача миқдорида субсидиялар ажратилди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.