Get Mystery Box with random crypto!

HAQSÖZ

Telegram kanalining logotibi haqsoz — HAQSÖZ H
Telegram kanalining logotibi haqsoz — HAQSÖZ
Kanal manzili: @haqsoz
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 36

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2021-02-01 23:45:37
Bir murojat: "O‘zbekistonda qachongacha ayollar xor bo‘lishadi?
Qani bolalar huquqlar?
Amalda hechnima yo‘q.
BMTga murojat qilaman, go‘dagimning huquqini tiklab beringlar"

@haqsoz
16 viewsedited  20:45
Ochish/sharhlash
2021-01-31 14:19:51 Бу қадар кўп маҳсулотларга баланд бож ё тақиқ қўйиш оддий халққа, яъни бизга, менга ноҳақликнинг бир кўриниши эмасми? Нега мен маҳаллий тадбиркорнинг сифатсиз маҳсулотини сотиб олишим керак? Шу қўллаб-қувватлаш бўладими?

Агар маҳаллий маҳсулот сифатли бўлса чет элникига нега баланд бож ё тақиқ қўйилиши керак? 6 йилча олдин Артел телевизорини олгандим. Бир йилга бормай пульти ишламай қолди. Тем более T1 формат экан. Эски системадаги! Флешка уланса анча-мунча форматни ўқимайди. Формат танлайди.

Кейинги йили Самсунг твсига янгиладим. 5 йил бўляпти бирор нуқсон чиқмади. Бундан ташқари, любой форматни очади.

Етти йил олдин Артел (P1) смартфонини олгандим. Ярим йилга бормай иш кўрсатишни бошлади. Ўз-ўзидан қотиб қолади. Ўчириб ёқиш керак эди ҳар сафар.

Кейинги йили Самсунг олдим. 3 йил беармон ишлатдим.
Сўнг яна бошқа Самсунг телига янгиладим. 3 йилдан бери ишлатаман. Ҳалигача яп-янгидек ишлаяпти. Ҳатто батарейкаси кучсизланганини сезмайман.

Сизларнинг қилаётган бу қилиқларингиз худди қайсидир ўқувчи чет элга ўқигани кетмоқчи бўлса "Эй, ватан хоини, қол шу ерда! Менда ўқи. Пулингни бизнинг маҳаллий ўқитувчиларга сарфла" дегандек гап!

Ёки бирор ким чет элда даволанмоқчи бўлса "Йўқ, ўзимизда даволан. Пулни ўзимиздаги докторларга сарфла" дейишдек гап.

Ёки Туркия, Малайзия ё Дубайга бормоқчи бўлса "Эй, ватан хоини, ўзимиздаги Чорвоқ, Амирсой ё Зоминга бор!" дегандек гап!

Ўзимизда чиққан электр чойнак (типа "Тефал") олгандик. Бир ойга қолмай таг қисмидан сув оқадиган бўлди. Ташлаб юбордик. Шундай маҳсулотларни олиб қўллаб-қувватлаймизми?

Маҳаллий маҳсулот сифатли бўлса чет элникига нега бож ё тақиқ қўйиш керак? Маҳаллий маҳсулот сифатсиз бўлса, унда нега уни сотиб олишга мажбурлаш керак?

Кимдир шуни тушунтириб берсин!? Мен бирор адекват изоҳ тополмаяпман бу тақиқ ва божларга!

Abdulaziz Saidalikhanov

@haqsoz
25 viewsedited  11:19
Ochish/sharhlash
2021-01-29 03:27:22 ҳам бордир а)

Бир муддатдан кейин Ш. Абдураҳмонов жамоатчилик олдида Ҳуммер, БМВ Х7, Ламбаргини, Бугатти Чийрон каби автомобилларда кўриниш бериб қолса ҳам ажабланмайман))

Пс2. Агар Хитойда бирор провинсия рахбари 1 йил ичида хизмат машинаси учун энг кам ойлик( бизда ҳозир расман энг кам ойлик 1 млн сўм атрофида, аслида 300-400 минг сўмга ҳам ишлаётганлар ҳам нуда кўп. Статистика учун давлат белгилаган сумма - 1 млн сўмни олаверамиз)нинг 2500 баробари миқдорида ҳаражат қилса, камида умрбод қамалади, ёки омма олдида отиб ташланса керак а?

Olimjon Haydarov
46 views00:27
Ochish/sharhlash
2021-01-29 03:27:22 Бизда бори қайда бор?

Шу кунларда кўпчилик Россия Президенти Путиннинг қандай коррупцион схемалар орқали пора олишини, шунингдек 1 млрд доллар сарфланса ҳам ҳали қурилиши битмаган қасри ҳақидаги видеони муҳокама қилишмоқда.

Аслида олиб қараса, бизни давлатдаги кўпчилик амалдорлар ҳам Россиядаги амалдорлардан қолишмайди, ҳаражатлар қилиш, давлат бюджетини чексизликка сарфлаш бўйича.

Масалан, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов бюджет пуллари ҳисобидан жуда хам "сахий".

Бир қарасанг футболчиларни ёнига қопда пул олиб келади, бир қарасанг чўнтагида машиналарни калитлари билан кўча айланади, бир қарасанг рақсчи қизлар концертига меҳмон бўлиб келиб, раққосаларга 200 $ дан пул тарқатади, ян бир қанча "сахий"ликлари бор, солиқ тўловчилар - давлат бюджети ҳисобидан.

Ундан ташқари Ш. Абдураҳмоновни йўлтанламас автомашиналарнинг ҳақиқий ишқибози дейиш мумкин.

Аввалроқ, 2 йилча аввал, деярли ҳамма вилоят ҳокимлари бирдек Тойота Прадо йўлтанламасида юришар эди, кенг, юмшоқ, замонавий машина, таҳминан 500.000.000 сўм атрофида туради.

1 йилча аввал, Республикада вилоят ҳокимлари ичида биринчилардан бўлиб, ГМ Таҳоэ йўлтанламасини сотиб олди, солиқ тўловчиларнинг деярли 1 млрд(795.000.000) сўм пуллари эвазига, бу жамоатчиликни катта эътирозларига сабаб бўлди( https://www.xabar.uz/uz/jamiyat/andijon-hokimi-qimmatbaho-mashina-oldi ). Лекин ҳоким бунга ҳеч қандай муносабат билдирмади, ҳеч қандай сабаб ҳам кўрсатмади.
Зеро бизни ҳукуматдаги бошқарув тизими Халқ олдида жавобгарлик эмас, ўзидан юқори турувчи раҳбар( вилоят ҳокими учун Президент) олдидаги жавобгарлик муҳимроқ, аҳамиятлироқ. Шу сабаб амалдорлар учун Халқ фикри унчалик аҳамият касб этмайди, кўп холларда.

Шу йилнинг 26-январ куни Ш.Абдураҳмонов Андижон Машинасозлик Институтига ташриф буюрибди( бу ҳақда институт матбуот ҳизмати хабар берди).
Бу ташрифга ҳоким янги Тойота Ланд Круисер 200 ЛУХ Экскалибур да келганини кўриш мумкин( қуйида расмда).

Олх.уз сайти( https://m.olx.uz/transport/legkovye-avtomobili/toyota/land-cruiser-200/tashkent/?page=3 )да бу машинанинг расмий диллерлар томонидан олиб келинган, растоможка қилинган ҳолатдаги нархи 1.5 млрд(1.470.000) сўм дан сотувга қўйилган.

Кўринишидан олинганига 1 йил бўлмаган 1 млрд сўмлик ГМ Таҳоэ ҳокимга ёқмай қолган бўлса керак, ватанпарварлик туйғуларини бир четга суриб, чет эл премеум йўлтанламасини яна мақул кўрибди.

1 йилда ҳокимнинг фақат машинаси учун 2.5 млрд сўм катта пул эмасми?

Бу пуллар 5 сўм, 10 сўм қилиб, Халқдан йиғилган солиқлар эмасми?

Вилоят ҳокимларида қаердан бунчалик ваколатки, оддий Халқ 100.000 сўм ёрдам сўраса, 1000 та важ билан рад қилинадида, биргина амалдорни кераксиз ҳаражатлари учун 2.5 млрд сўм сарфламади?

Ҳозир биз иқтисодий кризис даврида эмасмизми?

Шифохоналарда бир марталик қўлқоплар, ҳавфсизлик кийимлари бепул берилмаяпти, сабаби давлат бюджетида пул йўқ.
Лекин ҳокимни кўнгли Тойота ЛС 200 ҳоҳласа, 1.5 млрд муаммосиз.

Бу қандай ўлчов бўлди?

Андижонда ижтимоий муаммолар қолмадими?
Йўллар, электр, газ, мактаблар, мактабгача таълим муассалари, шифохоналарда муаммолар тугадими?

Шу 2 машинага кетган пулга 1 та яхши, 250 ўринли замонавий мактаб ёки мактабгача таълим муассаси қуриш мумкин эмасмиди?

Президент "ҳокимлар менинг вакилларим, уларга ҳеч ким тегмасин" деганда, уларга шундай ваколат берганмиди?

Бундай бошқарув, қонунлар ва Халқ эмас, шахслар томонидан бошқарув, шахсларни мутлоқ ҳукмрон бошқаруви, давлат мулкини, Халқ мулкини хисобсиз ва исроф билан сарфлаши демократиянинг қайси тамоилларига тўғри келади?

Аслида бунга, бундай бошқарувга ўзимиз айбдормиз. Бизда чеклаб туриш, тортиб туриш меҳанизми, жамоатчилик назорати умуман ишламайди.

Аксинча, маддоҳлар, пахтакорлар амалдорларни хатолари камчиликлари бўлса ҳам улуғлайверишади, қандайдир манфаатлар йўлида( пул, машина,уй, амал ва ҳ.к.).
Бундай улуғлашлардан кейин амалдорлар ҳам тўғри йўлда эканман деб, қиялаб бораверишади. Агар жамоатчилик биринчи хатодаёқ муносабат билдирса, ҳар қандай амалдор қайта бундай ҳаракатни қилмайди.

Пс. Вилоят ҳокимлиги паркида ҳали бизга аён бўлмаган бошқа қимматбаҳо машиналар
45 views00:27
Ochish/sharhlash
2021-01-27 15:01:18 https://www.facebook.com/100000093553987/posts/3986131001399979/
34 views12:01
Ochish/sharhlash
2021-01-27 01:56:26 Тасаввур қилинг Ўзбекистонни душманлар босиб олса, улар Ўзбекистонни қай кўйга солар эди?

1. Ўзбекистоннинг барча ер ости бойликларини, яъни, газ, свет, сувдан халқни маҳрум этиб, четга сотар эди. Халқ совуқда газсиз, светсиз дирдираб ўтирарди.
2. Ўзбекларни қулдай ишлатар эди, масалан мажбуран пахта тердирар эди, ўқитувчидан то врачгача.
3. Қонун умуман ишламас, милиция ходимлари халқни истагандай ҳўрлар эди, истаса сувга туширар, истаса ечинтирар, истаса дўппослар эди.
4. Халқнинг бойликлари тортиб олинарди, душманга ёқмаган иншоотлар ё тортиб олинади ёки бузиб ташланар эди.
5. Душман асосий кент бўлмиш Тошкентга вилоятлардан иш излаб келувчиларни қийнар ва уларнинг барчасини рўйҳатдан ўтказар эди.
6. Муллалар душманни мақтаб, уларга бош эгиш вожиблиги ҳақида ваъз ўқир эди.
7. Ўзбекнинг эркаклари иш излаб четга чиқиб кетарди, қизлари фоҳишаликка мажбурланар эди.
8. Душманлар халқдан олган пулларини Европа банкларида сақлар, душманнинг болалари Европа универларида таҳсил олар эди.
9. Душманга қарши чиққан халқ қамоққа ташланар эди.
10. Душман Ўзбекистон осмонини ёғий ғарбийларига очиб берарди ва ўзбек халқи зарари учун турли станциялар қурар эди.
11.Ватанни босиб олганларнинг қўлидаги телевидениеда сотқин журналистлар ишлаб халқни алдар, ҳақиқатни айтувчи журналистлар қамалар, қочганларининг уйлари тортиб олинар эди.
12. Халқнинг билимли ўғил-қизлари четга чиқиб кетар эди..

Алихонтўра Шокиржон ўғли

@haqsoz
45 views22:56
Ochish/sharhlash
2021-01-21 20:19:55 Товуқлар ва тулки ҳақида бўлмағур масал

Бир ўрмонда товуқлар
Тулкидан безор эрди.
Тулкивой-чи, ўғирлаб
Улар тухумин ерди.
Бир куни охир пичоқ,
Қадалди хонумонга.
Товуқлар арз қилишди,
Ўрмон шоҳи Арслонга.
Арслон ҳам узоқ ўйлаб,
Келибди шу қарорга.
Аризани берибди
Айиқвой прокурорга.
Айиқвой ҳам дарғазаб
Хатни олиб қўлига.
Имзолаб туширибди
Миршаб боши Бўрига.
Бўрининг ҳам жаҳли тез,
Ўшқириб шундай дебди:
“Шунча арз-дод шунгами!?
Бир тухум еса-ебди”
Лек, топшириқ тепадан,
Ижросин қилмоқ керак.
Буни кўриб чиқишни
Тулкига “илмоқ” керак!
Тушади сўнг ариза
Тулкивойнинг ўзига.
Товуқларни чақириб,
Кўрсатади кўзига.
Аввал юлиб патларин,
Орқасини қиздирди.
“Муаммо ҳал бўлди” деб,
Ўзларига ёздирди.
Сўнгра ҳисобот учун
Қалам олиб қўлига,
“Муаммо ҳал бўлди” деб,
Хат ёзади Бўрига.
Бўри Айиққа ёзар
Қўлига қалам олиб,
Тулкивойнинг хатини
Қўяр илова қилиб.
Айиқ Арслонга кириб,
“Адолат тикланди!” дер.
Қойиллатиб қўйгандек
Кўксини керарди Шер.
Хуллас, шу ерга келиб,
Эртак тамом бўлади.
Кечаги ўғриликлар
Бугун ҳамон бўлади!!!

М.А.

@haqsoz
57 viewsedited  17:19
Ochish/sharhlash
2021-01-18 16:59:37
51 views13:59
Ochish/sharhlash
2021-01-13 18:18:42
O‘z xalqini qaqshatayotgan vatan xoinlarini jazolash kerak.

@haqsoz
75 viewsedited  15:18
Ochish/sharhlash
2021-01-07 01:35:36 Жиноят кодекси баъзи юраклар ,
Баъзиси уларнинг сўзсиз ижроси ,
Оламонга оғирлик қилар ,
бўлмоқ доим сўзсиз ижрочи ...

Ва бир куни сабр ҳам тугаб ,
Ноҳақликлар кўпайса ҳалққа ,
Ўз кўксини нафратга буркаб ,
Миллат охир оёққа қалқар !

Тўхтатолмас уларни сўнгра ,

На авлиё санаган зотинг ,
Ишонганин дўзахга ўнглаб ,
Иккиланмай юборар отиб !

Йигитали Нур
@haqsoz
107 viewsedited  22:35
Ochish/sharhlash