Get Mystery Box with random crypto!

Жиноят кодекси баъзи юраклар , Баъзиси уларнинг сўзсиз ижрос | HAQSÖZ

Жиноят кодекси баъзи юраклар ,
Баъзиси уларнинг сўзсиз ижроси ,
Оламонга оғирлик қилар ,
бўлмоқ доим сўзсиз ижрочи ...

Ва бир куни сабр ҳам тугаб ,
Ноҳақликлар кўпайса ҳалққа ,
Ўз кўксини нафратга буркаб ,
Миллат охир оёққа қалқар !

Тўхтатолмас уларни сўнгра ,

На авлиё санаган зотинг ,
Ишонганин дўзахга ўнглаб ,
Иккиланмай юборар отиб !

Йигитали Нур
@haqsoz