Get Mystery Box with random crypto!

Тасаввур қилинг Ўзбекистонни душманлар босиб олса, улар Ўзбеки | HAQSÖZ

Тасаввур қилинг Ўзбекистонни душманлар босиб олса, улар Ўзбекистонни қай кўйга солар эди?

1. Ўзбекистоннинг барча ер ости бойликларини, яъни, газ, свет, сувдан халқни маҳрум этиб, четга сотар эди. Халқ совуқда газсиз, светсиз дирдираб ўтирарди.
2. Ўзбекларни қулдай ишлатар эди, масалан мажбуран пахта тердирар эди, ўқитувчидан то врачгача.
3. Қонун умуман ишламас, милиция ходимлари халқни истагандай ҳўрлар эди, истаса сувга туширар, истаса ечинтирар, истаса дўппослар эди.
4. Халқнинг бойликлари тортиб олинарди, душманга ёқмаган иншоотлар ё тортиб олинади ёки бузиб ташланар эди.
5. Душман асосий кент бўлмиш Тошкентга вилоятлардан иш излаб келувчиларни қийнар ва уларнинг барчасини рўйҳатдан ўтказар эди.
6. Муллалар душманни мақтаб, уларга бош эгиш вожиблиги ҳақида ваъз ўқир эди.
7. Ўзбекнинг эркаклари иш излаб четга чиқиб кетарди, қизлари фоҳишаликка мажбурланар эди.
8. Душманлар халқдан олган пулларини Европа банкларида сақлар, душманнинг болалари Европа универларида таҳсил олар эди.
9. Душманга қарши чиққан халқ қамоққа ташланар эди.
10. Душман Ўзбекистон осмонини ёғий ғарбийларига очиб берарди ва ўзбек халқи зарари учун турли станциялар қурар эди.
11.Ватанни босиб олганларнинг қўлидаги телевидениеда сотқин журналистлар ишлаб халқни алдар, ҳақиқатни айтувчи журналистлар қамалар, қочганларининг уйлари тортиб олинар эди.
12. Халқнинг билимли ўғил-қизлари четга чиқиб кетар эди..

Алихонтўра Шокиржон ўғли

@haqsoz