Get Mystery Box with random crypto!

Бизда бори қайда бор? Шу кунларда кўпчилик Россия Президенти | HAQSÖZ

Бизда бори қайда бор?

Шу кунларда кўпчилик Россия Президенти Путиннинг қандай коррупцион схемалар орқали пора олишини, шунингдек 1 млрд доллар сарфланса ҳам ҳали қурилиши битмаган қасри ҳақидаги видеони муҳокама қилишмоқда.

Аслида олиб қараса, бизни давлатдаги кўпчилик амалдорлар ҳам Россиядаги амалдорлардан қолишмайди, ҳаражатлар қилиш, давлат бюджетини чексизликка сарфлаш бўйича.

Масалан, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов бюджет пуллари ҳисобидан жуда хам "сахий".

Бир қарасанг футболчиларни ёнига қопда пул олиб келади, бир қарасанг чўнтагида машиналарни калитлари билан кўча айланади, бир қарасанг рақсчи қизлар концертига меҳмон бўлиб келиб, раққосаларга 200 $ дан пул тарқатади, ян бир қанча "сахий"ликлари бор, солиқ тўловчилар - давлат бюджети ҳисобидан.

Ундан ташқари Ш. Абдураҳмоновни йўлтанламас автомашиналарнинг ҳақиқий ишқибози дейиш мумкин.

Аввалроқ, 2 йилча аввал, деярли ҳамма вилоят ҳокимлари бирдек Тойота Прадо йўлтанламасида юришар эди, кенг, юмшоқ, замонавий машина, таҳминан 500.000.000 сўм атрофида туради.

1 йилча аввал, Республикада вилоят ҳокимлари ичида биринчилардан бўлиб, ГМ Таҳоэ йўлтанламасини сотиб олди, солиқ тўловчиларнинг деярли 1 млрд(795.000.000) сўм пуллари эвазига, бу жамоатчиликни катта эътирозларига сабаб бўлди( https://www.xabar.uz/uz/jamiyat/andijon-hokimi-qimmatbaho-mashina-oldi ). Лекин ҳоким бунга ҳеч қандай муносабат билдирмади, ҳеч қандай сабаб ҳам кўрсатмади.
Зеро бизни ҳукуматдаги бошқарув тизими Халқ олдида жавобгарлик эмас, ўзидан юқори турувчи раҳбар( вилоят ҳокими учун Президент) олдидаги жавобгарлик муҳимроқ, аҳамиятлироқ. Шу сабаб амалдорлар учун Халқ фикри унчалик аҳамият касб этмайди, кўп холларда.

Шу йилнинг 26-январ куни Ш.Абдураҳмонов Андижон Машинасозлик Институтига ташриф буюрибди( бу ҳақда институт матбуот ҳизмати хабар берди).
Бу ташрифга ҳоким янги Тойота Ланд Круисер 200 ЛУХ Экскалибур да келганини кўриш мумкин( қуйида расмда).

Олх.уз сайти( https://m.olx.uz/transport/legkovye-avtomobili/toyota/land-cruiser-200/tashkent/?page=3 )да бу машинанинг расмий диллерлар томонидан олиб келинган, растоможка қилинган ҳолатдаги нархи 1.5 млрд(1.470.000) сўм дан сотувга қўйилган.

Кўринишидан олинганига 1 йил бўлмаган 1 млрд сўмлик ГМ Таҳоэ ҳокимга ёқмай қолган бўлса керак, ватанпарварлик туйғуларини бир четга суриб, чет эл премеум йўлтанламасини яна мақул кўрибди.

1 йилда ҳокимнинг фақат машинаси учун 2.5 млрд сўм катта пул эмасми?

Бу пуллар 5 сўм, 10 сўм қилиб, Халқдан йиғилган солиқлар эмасми?

Вилоят ҳокимларида қаердан бунчалик ваколатки, оддий Халқ 100.000 сўм ёрдам сўраса, 1000 та важ билан рад қилинадида, биргина амалдорни кераксиз ҳаражатлари учун 2.5 млрд сўм сарфламади?

Ҳозир биз иқтисодий кризис даврида эмасмизми?

Шифохоналарда бир марталик қўлқоплар, ҳавфсизлик кийимлари бепул берилмаяпти, сабаби давлат бюджетида пул йўқ.
Лекин ҳокимни кўнгли Тойота ЛС 200 ҳоҳласа, 1.5 млрд муаммосиз.

Бу қандай ўлчов бўлди?

Андижонда ижтимоий муаммолар қолмадими?
Йўллар, электр, газ, мактаблар, мактабгача таълим муассалари, шифохоналарда муаммолар тугадими?

Шу 2 машинага кетган пулга 1 та яхши, 250 ўринли замонавий мактаб ёки мактабгача таълим муассаси қуриш мумкин эмасмиди?

Президент "ҳокимлар менинг вакилларим, уларга ҳеч ким тегмасин" деганда, уларга шундай ваколат берганмиди?

Бундай бошқарув, қонунлар ва Халқ эмас, шахслар томонидан бошқарув, шахсларни мутлоқ ҳукмрон бошқаруви, давлат мулкини, Халқ мулкини хисобсиз ва исроф билан сарфлаши демократиянинг қайси тамоилларига тўғри келади?

Аслида бунга, бундай бошқарувга ўзимиз айбдормиз. Бизда чеклаб туриш, тортиб туриш меҳанизми, жамоатчилик назорати умуман ишламайди.

Аксинча, маддоҳлар, пахтакорлар амалдорларни хатолари камчиликлари бўлса ҳам улуғлайверишади, қандайдир манфаатлар йўлида( пул, машина,уй, амал ва ҳ.к.).
Бундай улуғлашлардан кейин амалдорлар ҳам тўғри йўлда эканман деб, қиялаб бораверишади. Агар жамоатчилик биринчи хатодаёқ муносабат билдирса, ҳар қандай амалдор қайта бундай ҳаракатни қилмайди.

Пс. Вилоят ҳокимлиги паркида ҳали бизга аён бўлмаган бошқа қимматбаҳо машиналар