Get Mystery Box with random crypto!

Micro Бизнес Блог

Telegram kanalining logotibi hack_the_biz — Micro Бизнес Блог M
Telegram kanalining logotibi hack_the_biz — Micro Бизнес Блог
Kanal manzili: @hack_the_biz
Toifalar: Biznes , Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.25K
Kanalning ta’rifi

Менинг исмим Солижон Солиев.
Мен микро ва кичик бизнес тадбиркорларига, ҳамма хисоб-китобни "ўз ўрнига қўядиган" ва бизнесда тўғри қарорлар қабул қилишга имкон берадиган, оддий шу билан бирга, тушунарли тизимини тузишда ёрдам бераман.

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-06-27 07:00:36 ​​Ҳақиқий бошқарув ёки мақсадларга қандай эришиш керак.

Money Manager - бу сизнинг компаниянгиздаги молиявий жараёнларни автоматлаштиришга ёрдам берадиган бизнес ечимидир.

Money Manager нима? Автоматлаштириш жараёнларини ишлаб чиқиш нима учун керак?

Money Manager молиявий бошқарувнинг тўлиқ циклини амалга оширади. Дастурий таъминот режалаштириш, бажариш, назорат қилиш ва таҳлил қилишни таъминлайди.
Дастурнинг, шахсий, жалб қилинган ва қарзга олинган маблағларни энг оқилона бошқариш билан ишлаши туфайли корхонанинг жорий тўлов қобилияти сақланиб қолади.

Money Manager пул оқимларининг ҳаракати (Cash Flow) ҳақида тўлиқ маълумот беради, уларнинг келажакдаги ҳажмини тахмин қилиш имконини беради.

Шундай қилиб, Money Managerнинг асосий вазифаси компания молиясини оператив бошқаришдир.
Дастур хатарларни ва операцион харажатларни минималлаштириш ва рентабелликни оширишни таъминлайди.
----
Komplexsoft.uz, 2022

Cаволлар борми? @salijan_saliev га ёзинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
408 views04:00
Ochish/sharhlash
2022-06-23 07:00:39 ​​Ўз бизнесингизни (эртами-кечми) "ўлдиришни" олтита кафолатланган усули

Таваккалчи БЎЛИНГ.
Ҳеч қачон пул оқимини режалаштиришга уринманг. Бу нима учун керак? Ахир, агар "кассовый разрыв" пешонага ёзилган бўлса, бўлади да!. Нақд пулни режалаштириш зерикганлар томонидан ихтиро қилинган. Бугун, "чўнтак да пул бўлса" етарлик.

Хеч нарса билан қизиқманг.
Қизиқиш бу ёмон иллатдир. Сизнинг бизнесингиз қанча даромад келтираётганини билишингиз шарт эмас. Асосийси, сотувлар борлиги, улар қандай даромад келтираётгани - бу бизнес эгаси учун ортиқча маълумот. Ва агар сизда бир нечта йўналишлар бўлса, бизнес учун консолидацияланган тушумни аниқлаш ҳақида ўйламанг хам.

ИШОНУВЧАН БЎЛИНГ.
Ҳар доим бош бухгалтерга ишонинг. Ахир у қандайдир рақамларни санайди, демак у молиячи! У ҳар доим бизнесни бошқариш учун тўғри маълумотга эга бўлади. Асосийси, камроқ солиқ тўлаш, кўпроқ фойда олиш эмас. Тўғрими?

КОНСEРВАТИВ БЎЛИНГ.
Сиз молиявий саводхонлигингизни оширишингиз ва молиявий менежментни тушунишингиз шарт эмас. Ахир, сизнинг барча шерикларингиз ва ҳамкасбларингиз бундай бемаънилик билан шуғулланмайди ва жуда муваффақиятли яшайди. Интуициянгизни ривожлантиринг ва муваффақиятга эришасиз.

Сахий ва мослашувчан бўлинг.
Харидорларга ҳар доим чегирмалар берилиши керак. Ахир, агар сиз чегирма бермасангиз, у бошқасига кетиб қолади. Ҳеч нарса сотмагандан кўра, нимадир қилиб сотиш яхшироқдир. Ва ундан ҳам яхшироғи, чегирмага қўшимча қилиб, узоқ вақтга насияга берган яхши. Харидорга унинг ҳар қандай инжиқликларини бажаришга тайёр эканлигингизни билдиринг.

Ғаниматли бўлинг.
Омборлар ҳар доим "на всякий пожарный" кун учун захирага тўла бўлиши керак. Инқироз/инқилоб/карантин бўлиб қолса-чи, сизда эса захирангиз бўлмаса-чи? Фақат "бу нарсани тушунмайдиган"лар захираларни режалаштиришади. Сиз улардан эмассиз!

Маслаҳат, албатта, кинояли, лекин уларда бир ишора бор. Ўзингизнинг бизнесингизни барбод қилишнинг кўплаб усуллари мавжудлигига ишора.

Ҳеч бўлмаганда бир неча пунктда ўзингизни таний олдингизми? Айтганча, айнан қайсинда?

Ишончим комилки, ушбу қисқа мақолага киритилмаган бошқа "ёмон" маслаҳатлар ҳам бор.
----
Ушбу канални дўстингизга хам юборинг.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
511 viewsedited  04:00
Ochish/sharhlash
2022-06-22 07:00:24 ​​Компаниянинг фойдасини қандай ошириш мумкин? (олдиндан айтаман 3 та усули бор..)

Ҳар бир бизнес пул ишлашни хоҳлайди. Ва ҳар бир мулкдор даромадни оширишни хоҳлаши табиийдир. Аммо бизнесда кўплаб йўналишлар мавжуд ва уларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга эга, шунинг учун компания фойдасини қандай оширишни аниқ айтиш мумкин эмас.

Постда биз тадбиркорларнинг одатий хатоларини кўрсатишга харакат қилдик ва фойдани ошириш усулларини барча учун умумийларини тўпладик, улардан ҳар бир корхона ўзига тегишли бўлган нарсани танлаши мумкин.

Бизнес эгаларининг кенг тарқалган хатолари
Кўпинча тадбиркорлар иш жараёнларида фаол иштирок этадилар ва улар ҳақиқатан ҳам муҳим бошқарув қарорларини қабул қилиш учун бизнес расмини тўлиқ таҳлил қилишга вақтлари йўқ. Қуйидаги сабаблар, хатоларни юзага келтиради:
1. Бошқарув ҳисоби мавжуд эмас.
2. Маркетинг харажатларини таҳлил қилиш йўқ.
3. Инновациялар олдиндан таҳлил қилинмайди.
4. Харажатларни оптималлаштириш йўқ.

Ва, натижада, компанияни ривожлантириш учун аниқ стратегия йўқ, фойданинг ўсиши ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.
Бизнесни ривожлантириш ва фойдани ошириш учун мижозларни жалб қилиш умидида рекламага кўпроқ пул қуйиш ёки катта чегирмалар қилиш етарли эмас.
Бу жараён, таҳлил, ҳисоб-китоб ва пухта режалаштиришга асосланган ўйланган ва масъулиятли қарорларни талаб қилади. Қуйида биз компаниянинг даромадини қандай йўллар билан ошириш мумкинлигини кўриб чиқамиз.

Компания фойдасини оширишнинг 3 усули
Умуман олганда, учта усул мавжуд:
1. Сотиш ҳажмини ошириш
2. Харажатларни камайтириш
3. Нархларни ошириш

Келинг, ҳар бир усулни батафсил кўриб чиқайлик.
Сотишни кўпайтириш
Савдони ошириш учун нафақат янги мижозларни жалб қилиш, балки мавжудларини сақлаб қолиш ҳам муҳимдир. Бу ўртача чекни оширади ва такрорий харидлар сонини оширади ва натижада компания фойдасини оширади.

Харажатларни камайтириш
Ушбу усул нархни кўтармасдан фойдани оширади.
Ишни оптималлаштиринг, кераксиз харажатлардан воз кечинг.
Ушбу усулларнинг камида биттаси + сотишни кўпайтириш бўйича ишларнинг комбинациясини қўллаш, албатта яқин келажакда компаниянинг даромадини оширишга ёрдам беради.

Нархларни ошириш
Биз бу нарсани биринчилар ўринга қўймаганимиз бежиз эмас, чунки фақат нархларни ошириш орқали фойдани доимий равишда ошириш мумкин бўлмайди. Аммо шунга қарамай, бу бошқа усуллар билан бир қаторда натижага олиб келадиган қадамлардан биридир.

Мижоз кўз ўнгида компаниянгиз қийматини оширинг, муваффақиятларингиз билан бўлишишдан тортинманг, сизда ўз соҳасида энг яхши мутахассислар борлигини айтинг. Нархни бирданига оширманг, аста-секинлик билан қилинг.

Турли усулларни бирлаштиринг, асосий масалаларни ҳал қилишда ҳар томонлама ёндашинг, бизнесни кенгроқ кўриб чиқинг ва сизнинг компаниянгиз тобора кўпроқ фойда келтира бошлайди.

Ҳар бир чора ва унинг заруриятини, келажакда эса самарадорлигини баҳолаш учун бошқарув ҳисобини малакали олиб бориш зарур.

Бунда сизга Money Manager каби молиявий ҳисобни автоматлаштириш хизматлари ёрдам беради. Дастурнинг демо вариантига буюртма беринг ва сиз қандай қилиб вақтни тежашингиз ва бизнесингизнинг тўлиқ расмини қулай форматда кўришингиз мумкинлигини билиб оласиз.
----
Каналимизга обуна бўлинг, молиявий директор ва бизнес эгаси учун ҳали жуда кўп қизиқарли ва фойдали маълумотлар олдинда.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
412 viewsedited  04:00
Ochish/sharhlash
2022-06-21 07:00:32 ​​Бугунги кунда оптималлаштиришсиз кўпчилик бизнесда ўсиш бўлмайди.

Агар ўсиш бўлмаса бу бизнес яқин вақтда ёпилади.

---
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
357 viewsedited  04:00
Ochish/sharhlash
2022-06-20 07:00:20 ​​Молия дарсликларида ёзилганларнинг атиги 30 фоизи кичик ва ўрта бизнесда амалда қўлланилади, қолганлари ортиқча. Дарсликларда ёзилмаган нарса йиллар амалий меҳнатни талаб қилади.

Дастуримизнинг моҳияти бу - тайёр воситалар, шаблонлар, формулалар, яъни ҳар қандай бизнес учун қарор қабул қилиш учун зарур ва етарли тўпламидир.

Бу шундай дастурки, "киришда" сиз ўзингизга қулай равишда маълумотларни киритаверинг ва "чиқишда" эса бизнеснинг ўсишида лозим бўладиган мухим хисоботларни стандартлаштирилган холида олаверинг.

Дастурнинг устуворлиги шундаки, сиз тайёр воситалар ва юқори сифатли хисоботлардан фойдаланган ҳолда қимматбахо вақтингизни тежайсиз.

Қўшимча маълумот учун @salijan_saliev га ёзинг!
----
Ушбу канални дўстингизга хам юборинг.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
381 viewsedited  04:00
Ochish/sharhlash
2022-06-16 07:00:48 ​​Бизнес эгаси учун индикатор саволлар

Азалий савол: қачон ўз бизнесини молияси билан шуғулланишни бошлаш керак?

Мен учун иккита жавоб бор:

Биринчиси - назарий жиҳатдан тўғри
Иккинчиси - амалда ишлайдиган йўл.

БИРИНЧИ ЖАВОБ: Бизнес яратилиши биланоқ молия билан шуғулланишни бошлаш керак. Келажакда уни бизнес билан бир қаторда кенгайтириш учун бундай ҳисоб ва ҳисобот тизимини дарҳол жорий қилиш керак.

Қўшиласизми? Мен ҳа деган жавобни бераман. Аммо ҳаётда шундай бўладими? Сизнинг бизнесингизда шундай бўлганми? Бундай деб ўйламайман. Менинг шубҳаларим, бизнинг дастурни жорий қилиш учун келган бизнес эгалари билан боғлиқ 18 йиллик тажрибага асосланган. Тадбиркорларнинг 90% да деярлик хисоб-китоб йўқ.

ИККИНЧИ ЖАВОБ: Молия билан шуғулланишни бизнес эгаси бунга ментал тайёр бўлганда бошлаш керак. Яъни у, объектив ва тўғри маълумотларсиз ўз бизнесини бошқара олмаслигини, уни ривожлантира олмаслигини ва уни кенгайтира олмаслигини тушунганида бошлаши керак.

Бундай тушунча дарҳол пайдо бўлмайди. Баъзан йиллар ўтиб, тадбиркор вақт келганини тушунади.

Нима учун бу содир бўлади? Менинг тушунтиришим шундай: дастлабки босқичда савдо жуда муҳим ва бизнес эгаси савдо ва маркетинг мавзусига киришиб кетган бўлади. Ҳақиқатан ҳам, савдо йўқ - бизнес йўқ.
Кейин жамоани яратиш, бизнес жараёнларни қуриш, делегирование қилиш керак.
Ва кейин мантиқий савол туғилади: “Пул қаерда? Мен кечаю кундуз қаттиқ ишладим, лекин пул қани?.

Кейин, вазиятга қараб, ривожланиш даражасига, менталитетга қараб, "пул қаерда?" деган саволни чуқурроқ ва тўғрироқ саволларга айлантирилади, масалан:

- Ўтган ойда умуман бизнес ва ҳар бир бизнес йўналиши/объект/лойиҳа/дўкон/ресторан учун молиявий натижа қандай бўлди?

- Ойнинг режалаштирилган молиявий натижаси қандай?

- Нима учун фойда жорий ҳисобдаги пулга тенг эмас?

- Бизнесга тикилган пул қанча фойда келтиряпти?

- Биздан ким қарздор ва кимга биз қарздормиз?
Ва ҳ.к.з.

Менинг назорат рўйхатимда 15 дан ортиқ бундай саволлар мавжуд. Булар тадбиркорнинг молиявий тизимни амалга оширишга тайёрлигини кўрсатадиган саволлар. Чунки агар бизнес эгаси,хисобот нима учун кераклигини тушунмаса, назарий жиҳатдан биринчи ёндашув тўғри эканлигини билса ҳам, у буни қилмайди.

Шунинг учун мен иккинчи ёндашувни қўллаб-қувватлайман. Мен хабардорлик тарафдориман.

Бизнесингиз молиявий бошқарувни ўрганишга тайёрмисиз?
Қайси ёндашувни афзал кўрасиз: биринчиними ёки иккинчиними?
----
Ушбу канални дўстингизга хам юборинг.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
496 viewsedited  04:00
Ochish/sharhlash
2022-06-15 07:00:46 ​​Бизнес ҳали жуда кичик бўлса, молиявий ҳисоб-китоблар учун бир нечта Экcель файллари етарли бўлади. Компания ўсиб улғайганида, таҳлилларингизни бошқариш қийинлашади. Бунда бошқарув ҳисобини автоматлаштириш ёрдамга келади.

Постда биз ҳар доим хам бошқарув ҳисобини автоматлаштириш керакми ёки йўқми, буни қандай қилиш яхшироқ ва қандай тайёрланиш усуллари борлигини (яна бир бор!) кўриб чиқамиз. (давоми)
-----
Ушбу канални дўстингизга хам юборинг.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
381 views04:00
Ochish/sharhlash
2022-06-14 07:00:21 ​​Тадбиркор - бу мавқе эмас, балки кўникма ва руҳий ҳолат йиғиндисидир. Бу сизга ҳамма нарсада муваффақият қозонишга ёрдам беради.

  Нега хақиқий тадбиркорлар кам? Бу ўрганиш керак бўлган ҳунармандчилик ва бунинг учун сиз маълум даражада, жуда “йўналтирилган ва тор” фикрга эга бўлишингиз керак. Айнан шу сабабга кўра, хақиқий ошпазлар, мусиқачилар, инженерлар ёки ёғоч ўймакорлари хам жуда кам. 
Кўп йиллар давомида тажриба ўтказишингиз, ўз йўлингизни қидиришингиз, рақобатлашишингиз мумкин, аммо муваффақиятга кафолат бўлмаслиги мумкин.

Ҳа, ҳар қандай касб каби тадбиркорликнинг ҳам физиологик чекловлари бор. Инсон чидамли, жисмонан соғлом, ҳеч қандай махсус туғма аномалияларсиз бўлиши керак. Аммо бу чекловлар жуда чекланган бўлиши керак, тавтология учун узур, чунки асосий фарқ фақат инсоннинг маълумотни қайта ишлаш ва қарор қабул қилишда бўлиши керак. Янги нарсаларни ўрганишга тайёрлик ва муваффақиятсизлик фақат шахсий сифат эмас, балки ҳодиса эканлигини тушуниши жуда мухим бўлади.

 Тадбиркорлар кам, чунки ўз бизнесига бориш йўлида одам тасодифий ёки мазмунли равишда кўплаб тасодифий “тўсиқларни” енгиб ўтиши керак, уларнинг ҳар бири унинг тақдирини бошқа йўналишга ўзгартириши мумкин.

1. Хатто сиз истеъдодли тожир бўлсангиз ҳам, хатолар жазоланмаслигини, узоқ вақт уринишингиз, ўрганишингиз, тез ўзлаштиришингиз кераклигини тушунишингиз керак. (Давоми)
---
Ушбу канални дўстингизга хам юборинг.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
385 views04:00
Ochish/sharhlash
2022-06-13 07:00:29 ​​ Бизнес хисоб китоби учун қулай ечим!

"Money Manager" турли хил фаолият ва мулкчилик шаклларидаги, шу жумладан географик жиҳатдан хар хил жойда жойлашган, кичик ва ўрта компанияларда фойдаланишга қаратилган.
Маҳсулотнинг имкониятлари, корхонанинг йўналиш хусусиятларига боғлиқ эмас.

Молия, Стратегия, Савдо ва Ходимларни учёт ҳисоби ва маълумотларни автоматлаштиришнинг ягона методологиясига олиб келадиган дастурий маҳсулот.

Шаффоф режалаштириш, харажатлар ва даромадларни бошқариш компаниядаги бизнес жараёнлар самарадорлигини сезиларли даражада оширади.
Агар сиз тезда бошқарув ва стратегик қарорлар қабул қилишингиз керак бўлса, "Money Manager" қулай дастур ҳисобланади.
---
Komplexsoft.uz, 2022
Cаволлар борми? @salijan_saliev га ёзинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
358 views04:00
Ochish/sharhlash
2022-06-10 07:00:46 ​​Ҳисоблаш, рақобатлашиш, ғалаба қозониш 

Савдо иқтисодиётини тушуниш, ғоя танловини аниқлайди.

Маблағ тўғри келмайдиган кўпгина яхши ғоялар мавжуд. Фойда келтирувчи ғояни танлашдан олдин ҳисоб-китобни ўрганиш лозим. 

Рақобатни тушуниш маркетинг стратегияси танловини аниқлайди.
Бирор нимани яхши қилиб йирик бўлиб бўлмайди.
Кимнингдир устидан ғалаба қозониб йирик бўлиш мумкин.
Қанчалик йирик бўлишингиз, қанчалик йирик рақибни танлаганингизга боғлиқ.

Ҳужум ва ҳимоя орасидаги йўқотиш нисбати 3 га 1. 
Рақиб устидан ғалаба қозониш учун сизда ёки 3 баробар кўп маблағ бўлиши, ёки харидор учун муҳим бўлган бир жиҳатдан 3 баробар яхши бўлишингиз керак.
----
Ушбу канални дўстингизга хам юборинг.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
442 views04:00
Ochish/sharhlash