Get Mystery Box with random crypto!

​​Ўз бизнесингизни (эртами-кечми) 'ўлдиришни' олтита кафолатла | Micro Бизнес Блог

​​Ўз бизнесингизни (эртами-кечми) "ўлдиришни" олтита кафолатланган усули

Таваккалчи БЎЛИНГ.
Ҳеч қачон пул оқимини режалаштиришга уринманг. Бу нима учун керак? Ахир, агар "кассовый разрыв" пешонага ёзилган бўлса, бўлади да!. Нақд пулни режалаштириш зерикганлар томонидан ихтиро қилинган. Бугун, "чўнтак да пул бўлса" етарлик.

Хеч нарса билан қизиқманг.
Қизиқиш бу ёмон иллатдир. Сизнинг бизнесингиз қанча даромад келтираётганини билишингиз шарт эмас. Асосийси, сотувлар борлиги, улар қандай даромад келтираётгани - бу бизнес эгаси учун ортиқча маълумот. Ва агар сизда бир нечта йўналишлар бўлса, бизнес учун консолидацияланган тушумни аниқлаш ҳақида ўйламанг хам.

ИШОНУВЧАН БЎЛИНГ.
Ҳар доим бош бухгалтерга ишонинг. Ахир у қандайдир рақамларни санайди, демак у молиячи! У ҳар доим бизнесни бошқариш учун тўғри маълумотга эга бўлади. Асосийси, камроқ солиқ тўлаш, кўпроқ фойда олиш эмас. Тўғрими?

КОНСEРВАТИВ БЎЛИНГ.
Сиз молиявий саводхонлигингизни оширишингиз ва молиявий менежментни тушунишингиз шарт эмас. Ахир, сизнинг барча шерикларингиз ва ҳамкасбларингиз бундай бемаънилик билан шуғулланмайди ва жуда муваффақиятли яшайди. Интуициянгизни ривожлантиринг ва муваффақиятга эришасиз.

Сахий ва мослашувчан бўлинг.
Харидорларга ҳар доим чегирмалар берилиши керак. Ахир, агар сиз чегирма бермасангиз, у бошқасига кетиб қолади. Ҳеч нарса сотмагандан кўра, нимадир қилиб сотиш яхшироқдир. Ва ундан ҳам яхшироғи, чегирмага қўшимча қилиб, узоқ вақтга насияга берган яхши. Харидорга унинг ҳар қандай инжиқликларини бажаришга тайёр эканлигингизни билдиринг.

Ғаниматли бўлинг.
Омборлар ҳар доим "на всякий пожарный" кун учун захирага тўла бўлиши керак. Инқироз/инқилоб/карантин бўлиб қолса-чи, сизда эса захирангиз бўлмаса-чи? Фақат "бу нарсани тушунмайдиган"лар захираларни режалаштиришади. Сиз улардан эмассиз!

Маслаҳат, албатта, кинояли, лекин уларда бир ишора бор. Ўзингизнинг бизнесингизни барбод қилишнинг кўплаб усуллари мавжудлигига ишора.

Ҳеч бўлмаганда бир неча пунктда ўзингизни таний олдингизми? Айтганча, айнан қайсинда?

Ишончим комилки, ушбу қисқа мақолага киритилмаган бошқа "ёмон" маслаҳатлар ҳам бор.
----
Ушбу канални дўстингизга хам юборинг.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |