2022-06-20 09:01:25
Бизнес тренинг ёки киноларда бизнес очиш ва муваффақиятга эришиш осон. Сизда бизнес ғоя пайдо бўлади , инвестор топасиз, жамоа йиғиб ишни бошлайсиз, меҳнат қилиб муваффақиятга эришасиз. Ҳаммаси осон: Ғоя - меҳнат - натижа.
Ҳар бир тадбиркор ўзининг муваффақияти қанақа бўлишини аниқ фараз қилган ҳолда бизнес яратади. Клиентбоп маҳсулот ёки хизмат яратасиз, реклама қиласиз, сотув бўлади, соққа келади. Бу жуда ажойиб!
Кейин ўша орзуни амалга ошириш учун кеча-ю кундуз меҳнат қиласиз.
Лекин бир куни ҳаммаси пландагидек кетмаётганини тушуниб уйғонасиз. Сизнинг бизнесингиз жадал ривожланмаяпти, чунки бизнес ёки маҳсулотингиз билан жиддий муаммолар бор ва уларни ҳал қилиш жуда қийин. Бозор ҳам умуман сиз ўйлагандек эмас экан. Сизнинг ходимларингиз компанияга ишончини йўқотмоқда ва баъзи одамлар ишдан кетишни бошлашди. Бундан ташқари, кетганлар орасида бозорда топиш қийин энг профессионал ходимлар ҳам бор. Қолганлари ҳам ўзи тўғри жойда ишлаяпманми, деб ўйлай бошлайдилар. Сизда доимо кассада пул етишмайди, савдога доим нимадир ҳалақит қилади. Баъзида бу Украинадаги уруш, баъзида доллар курси, баъзида карантин. Сиз рақобатда ютқазасиз, содиқ мижозларни ва энг яхши ходимларни йўқотасиз. Мижозлар энди ўргандим деганда офисни ижарага берган одам аренда нархини оширади. Ишонган одамингиз кийдириб кетади.
Сизнинг бизнесингизнинг пойдевори парчалана бошлайди. Ундан ташқари мамлакатда солиқ сиёсати стабил эмас, ҳукумат тадбиркорга босимни борган сари оширяпти.
Нимани хато қиляпсиз? Нима учун компания пландаги натижаларни кўрсатмаяпти? Энди нима қиламан? Вазиятдан чиқиш учун пулни қаердан оламан? Балки мен мақсадга эришиш қобилиятига эга эмасман? Сизнинг орзуларингиз даҳшатли тушга айланганда, сиз умидсиз кураш ўртасида эканлигингизни тушунасиз.
Ва мана шунга ўхшаган вазиятларга тушган, ечим топиб, жамоани эргаштириб ривожланиб билган одамгина ҳақиқий тадбиркор ҳисобланади. Ҳақиқий муваффақиятли бизнеслар муаммолар ва хатолар орқали тажриба тўплаб яратилади.
Ғоя - меҳнат - муваффақият тизими кинода ёки тренингда ишлайди холос.
@allaevuzb
2 views06:01