Get Mystery Box with random crypto!

Goup.uz

Telegram kanalining logotibi goup_uz — Goup.uz G
Telegram kanalining logotibi goup_uz — Goup.uz
Kanal manzili: @goup_uz
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 5

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2022-08-12 08:05:08
8 views05:05
Ochish/sharhlash
2022-08-11 10:20:18
ВАСИЯТ. ПРОФЕССОР.

Нажот фақат таълимда,
Илм ол “Нажот таълим”да.
https://bit.ly/3JMzNQZ

Илмга эш бўлсин ёшлар,
Ва кунларнинг бирида
Тоза қон оқа бошлар
Ватаннинг томирида!

- Режиссёр:
@erkinbozorovv

- Продюссер:
@bloggersunionuz

- Менеджер:
@joxa_rasuloff

- Овоз режиссёри:
@sohidullo_official

“Нажот таълим” ўқув маркази билан ҳамкорликда тайёрланди.
6 views07:20
Ochish/sharhlash
2022-08-08 09:01:02
Vaqtni behuda sarflash haqida.

Hasanxondomla

@goup_uz
14 views06:01
Ochish/sharhlash
2022-08-05 15:49:59 «Одамзодда бўлса қачонки фикр,
Ҳар нарсадан ибрат айлагай зикр».

Товус ҳикоя қилади: «Бир куни ҳаворийлар Исога (алайҳиссалом) дедилар: «Бугун ер юзида сизнинг монандингиз борми?» Ҳазрат Исо бу жавобни берди: «Ҳа, кимнингки мантиқи зикр, сукути фикр, қараши ибрат бўлса, ана ўша менинг ўхшашимдир».

Ҳасан Басрий бундай дейди: «Кимнингки сўзи ҳикматсиз бўлса, у сўз ботилдир. Кимнингки сукути тафаккурсиз бўлса, у сукутда хатолик бор. Кимнингки қараши ибрат олиш учун бўлмаса, у хурсандчиликдир».

Абу Ҳомид Ғаззолий
6 views12:49
Ochish/sharhlash
2022-08-05 09:05:15
Тажрибасиз кишига ёрдам бермоқчи - бўлсанг - у билан бажар.
Кекса кишига ёрдам бермоқчи бўлсанг - унинг ўрнига бажар.
Моҳир кишига ёрдам бермоқчи бўлсанг - нарироқ тур, ҳалал берма.
Аҳмоққа ёрдам бермоқчи бўлсанг - сен ҳам аҳмоқсан.

@adhamovlaziz
4 views06:05
Ochish/sharhlash
2022-08-05 07:48:06
8 views04:48
Ochish/sharhlash
2022-08-02 13:19:25 Япония

1. Японияда бошланғич синфларга токи олтинчи синфгача "Ахлоқ томон йўл" дастури остида дарс ўтишар экан. Бунда ўқувчилар фақат ахлоқ ва кишилар билан муомалани ўрганишар экан.

** ** **

2. Биринчи синфдан учинчи синфгача имтиҳон бўлмас экан. Чунки бу вақтда мақсад тарбия қилиш, тушунчаларни ундириш ва шахсиятни шакллантириш бўлар экан.

** ** **

3. Японлар бой бўлишига қарамасдан уларда хизматкорлар йўқ экан. Уй ва болалардан ота-она масъул экан.

** ** **

4. Япон ўқувчилари устозлари билан бирга хар куни 25 дақиқа мактабни тозалаш билан шуғулланишар экан. Бу уларни тозаликка ҳарис бўлиб, камтарин бўлиб ўсишларига ёрдам берар экан.

** ** **

5. Япон ўқувчилари мактабга ўзлари билан зарарсизлантирилган тиш чўткасини олиб боришар экан. Овқатдан сўнг тишларини ювишар экан. Улар ёшликдан саломатликларига эътиборли бўлишга кўниктирилар экан.

** ** **

6. Мактаб мудирлари ўқувчилардан ярим соат олдин овқатланишар экан. Бу билан овқат болаларга зарар берадими йўқми, шуни аниқлаб беришар экан. Улар ўқувчиларни Япония келажаги деб билишар, уларни ҳимоя қилиш лозим деб эътиқод қилишар экан.

** ** **

7. Японияда фаррошларни "саломатлик муҳандислари" дейишар экан. Улар 5000 дан 8000 долларгача маош олишар экан. Уларни ишга олишдан олдин ёзма ва оғзаки имтиҳондан ўтказишар экан.

** ** **

8. Японияда поезднинг кечикиш ўлчами йилида 7 сония экан. Улар учун вақт жуда қийматли экан. Сония ва дақиқаларга ўта диққатли экан улар.

** ** **

9. Агар Япон ошхоналарига борсанг уларни ўзига етарли овқат олаётганини кўрасан. Улардан овқат ортиб қолмас экан.

Интернетдан таржима қилинди.

@adhamovlaziz
8 views10:19
Ochish/sharhlash
2022-08-01 07:02:02
Ҳозирги яшаб турган уйимизнинг 4-қаватида ёши қирқлардан ошган бир алкаш эркак яшайди. Шунча йилдан бери кимдир у ҳақида яхши гап айтганини эшитмаганман, ҳамма сўккан, ҳамма уни домдаги ҳар бир ўгриликда айблайди.

Кеча, пластик картам билан тахминан 80 000ла атрофида (ҳаммаси 10 000 сўмлик) пулни чўнтагимдан тушириб қолдиримман. Тушиб қолган пулдан ҳам кўра картага ичим ачиди, ўзи бир ҳафта олдин янгилагандим. Банкдаги акалардан яна илтимос қилиш жуда ноқулай. Қидириб кўчани бошигача, таксидан тушган жойимгача бориб келдим, лекин тополмадим. Умидимни узгандим. Бугун ишдан қайтиб келиб, овқатланиб турсам эшик тақиллади, чиқиб очсам қўшни турибди. Мияда шамол тезлигида ҳозир ароққа пул сўрайди деган фикр ўтди. У бўлса манга тушириб қолдиган пулим билан пластик картамни берди. Пулинг билан пластигингни топиб олдим деди. Қўлига қанча пул тутқизсам ҳам олмади, раҳмат айтсам, “не за что” деб тушиб кетди...

30.07.2017

@allaevuzb
14 views04:02
Ochish/sharhlash
2022-07-31 07:01:02
Агар инсоннинг ҳақиқатини (қандайлигини) билмоқчи бўлсангиз, унга мол ёки ҳукмронлик бериб кўринг.

Инглиз мақоли

@adhamovlaziz
9 views04:01
Ochish/sharhlash
2022-07-30 18:02:01

15 views15:02
Ochish/sharhlash