Get Mystery Box with random crypto!

Ҳаммамиз боғлиқмиз. Биз ўзимизча бир дунё бўлиб яшай олмаймиз | Goup.uz

Ҳаммамиз боғлиқмиз.

Биз ўзимизча бир дунё бўлиб яшай олмаймиз, биз барчамиз қайсидир маънода бир-биримизга боғлиқмиз, оддий ўсимликни олинг, у ичига карбонад ангидрид ютиб ташқарига кислород чиқаради, биз эса шунинг аксини қиламиз.

Бизнесда ҳам шунақа, қайсидир соҳа қийинчиликка учраса, унинг шамоли сизгача етиб келади, масалан, ўйинчоқ бизнеси билан шуғулланадиган корхоналар учун божхона тўловлари ҳаддан зиёд ошиб кетди, сизнинг эса болалар боғчангиз бор, ўз-ўзидан боғча учун олинадиган ўйинчоқлар сизга қиммат нархда кириб келди, энди сиз сарфланган харажатни қоплаш учун боғча пулини қимматроқ қилишга мажбурсиз.

Боғчада эса бир стомотолог аканинг уч нафар фарзанди тарбия олади, ўша уч нафар боланинг харажатларини қоплаш учун стомотолог тишингизни даволаш учун кўпроқ пул олишга мажбур. Мана шунақа, ўйинчоқ нархи тиш даволатиш нархига билвосита боғлиқ.

Албатта бу бир мисол, лекин умуман олганда иқтисодий жиҳатдан биз ҳаммамиз бир-биримизга боғлиқмиз, табиатан ҳам шундай, шунинг учун иқтисодиётнинг қайсидир соҳасида қийинчилик кузатилаётган бўлса, бу менга тегишли эмас деб ўйламанг.

@bektoshkhatamov