2022-07-30 07:01:02
БУ ҲАҚИҚАТ ЭМАСМИ?!Қадим хитойликлар тинчлик-омонликда яшаш учун Буюк хитой деворини қуришган. Уларнинг ишонишича, девор қанчалик баланд бўлса, уни ошиб ўтиш шунчалик қийин бўлади. Лекин...
Девор қурилгандан кейинги юз йилликда Хитой уч марта душманлар босқинига учраган. Ҳар сафар душманнинг қуруқлик қўшинлари деворни тешиш ё ошиб ўтишга мажбур бўлишмаган. Балки қўриқчиларга пора бериб, қалъа дарвозаларидан кириб боришган.
Хитойликлар девор қуриш билан овора бўлиб, қўриқчи қуришни унутишганди.
Одамни бино қилиш ҳар қандай бинодан олдин келади. Бугунги кун зиёлиси буни билиши керак.
Шарқшунослардан бири шундай деганди:
Агар бир миллатнинг ҳазорасини йўқ қилмоқчи бўлсангиз, бунинг учта йўли бор. Улар:
1) Оилани бузинг.
2) Таълимни бузинг.
3) Йўлбошчиларни қадрсизлантиринг.* Оилани бузиш учун оилада онанинг ўрнини йўқ қилинг. У "уй бекаси" эканидан уяладиган ва нафратланадиган ҳолга келсин.
* Таълимни бузиш учун муаллимга эътибор қаратинг. Жамиятда унинг қадри қолмасин. Шу даражада обрўсизлантирингки, ҳатто ўзининг ўқувчилари назарга илмасин.
* Йўлбошчиларни қадрсизлантириш учун уламоларга эътибор қаратинг. Уларни доим маломат қилинг, шаънларини ерга уринг. Улар тўғрисида шубҳалар уйғотинг, тоинки бирор киши эшитмасин, эргашмасин.
Агар онгли она йўқотилса..
ихлосли муаллим йўқ қилинса..
йўлбошчи йиқитилса..
келажак авлодни ким тарбиялайди?!
Мустафо Маҳмуд, "Келажакни ўқий билиш" китобидан.
13 views04:01