Get Mystery Box with random crypto!

ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР‼😊

Telegram kanalining logotibi foydali_maslahatl — ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР‼😊 Ф
Telegram kanalining logotibi foydali_maslahatl — ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР‼😊
Kanal manzili: @foydali_maslahatl
Toifalar: Avtomobillar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.35K
Kanalning ta’rifi

АЁЛЛАР ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ:
✅рўзғор ишларида энг фойдали маслахатлар;
✅пазандачилик;
✅гўзаллик;
✅саломатлик сирлари;
✅нозик мавзулар;
✅фарзанд тарбияси.
АДМИН: 👉 @online_biznes_ladys
Foydali maslahatlar
Gruppa
https://t.me/doimo_biz_bilan

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2022-08-27 04:31:23 Уйқудан олдинги кучли иштаҳани қандай йўқотиш мумкин

Самарали усуллар билан танишамиз:

Бир стакан сувга бир чой қошиқ асал солиб ичинг

Бир стакан кефир ичинг. Бу нафақат очликни қондиради, балки аёллар организми учун ҳам жуда фойдалидир

Тиш пастасидан фойдаланиш ҳам иштаҳани йўқотади.

Икки стакан тоза сув ичинг.  Ошқозон тўлади ва бошқа нарса истеъмол қилиш истаги бўлмайди.
364 viewsFotima.Usmonova., 01:31
Ochish/sharhlash
2022-08-27 04:31:10 Тилни қизғиш тусга кириши қандай касалликлардан далолат беради?

Қизғиш ранг - вируслар ва бактериялар, аллергик таъсирчанлик, шамоллаш белгиси.

Оғир шаклида. Оғиз саратони - касаллик оғиз бўшлиғининг ҳар қандай соҳасида, шу жумладан тилда майда, оғриқсиз қизил доғлар ёки яралар шаклида шаклланади.

Неоплазмалар узоқ вақт давомида йўқолмайди;

Анемия Б12 витамини этишмаслиги билан намоён бўлади.

Юрак уриши, кўнгил айниши, депрессия, чалкашлик, вазн йўқотиш ҳолатлари кузатилади.

Чақалоқларда ёки оғир касалликлардан кейин тишлашдан намоён бўлади;

Катталарда неоплазмалар тилда қизил доғлар пайдо қилади, болаликда бундай касаллик деярли аниқланмайди.
435 viewsFotima.Usmonova., 01:31
Ochish/sharhlash
2022-08-27 04:30:56 Саримсоқпиёз қуруқ вирусли тошмаларни йўқотади.

Саримсоқ терини юмшатади, бактериялар ва тошмаларни йўқ қилади. Чунки таркибида табиий антисептик мавжуд! 3-4 тиш саримсоқни майдалаб, уларни 1 ош қошиқ зайтун мойи билан аралаштиринг ва тошма устига суртинг. Буни 7-10 кун давомида бир кечада қилиш яхшидир.

✓ Саримсоқ пастасини қўллаганингиздан сўнг, муаммоли жойни маҳкам ўраб олинг.
448 viewsFotima.Usmonova., 01:30
Ochish/sharhlash
2022-08-26 10:23:13 Уй шароитида Иммунитетни кўтарувчи чой учун рецепт!

Иммунитет пасайиши организим кучсизланишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида оддий касалликларда ҳам бошқа касалликга осонгина чалинишга олиб келади!

Ўртача катталикдаги учта олма кесилиб, устидан 1 литр қайнаган сув солинади, сўнг паст оловда 10 дақиқа қайнатиб, 30 дақиқа тиндирилади, таъбга кўра асал қўшилади ва чой каби ичилади.

апельсинли чой: 1 қисм апельсин пўстлоғъи, 1 қисм қора чой, 1/2 қисм лимон пўстлоғи. Барча масаллиқларга қайноқ сув қуйилади: қуруқ аралашманинг 60 грамми учун 1 литр. Таъбга кўра апельсинли сироп қўшилиб, 5 дақиқа тиндирилади.

6 чой қошиқ қора чой 500 мл қайноқ сувда дамланиб, 5 дақиқа тиндирилади, сузиб олинади, совутилади, тенг миқдорда қора смородина шарбати билан бирлаштирилади ва 1/3 ёки 1/2 қисмга минерал сув билан аралаштирилади. Таъбга кўра шакар қўшиш мумкин.

Тенг қисмлардан наъматак мевалари қайнатмаси ва иссиқ чой, табга кўра шакар ва асал қўшиш мумкин.

Иммунитетни кучайтириш учун. 2 қисмдан дўлана ва наъматак мевалари, 1 қисм малина мевалари, 1 қисм кўк чойдан иборат аралашма тайёрланади. 1 чой қошиқ қуруқ аралашмага 1 стакан қайноқ сув нисбатида 30 дақиқага дамланади. Асал ёки мураббо қўшиб ичилади.

1 ош қошиқ дала қирқбўғим, бир стакан қайноқ сув билан дамланади, 1 соат тиндирилади ва кун давомида ичилади.

2 ош қошиқ қуритилган иттиканак ўтига 2 стакан қайноқ сув солиб, 1 соат тиндириш, сўнг сузиб олиш керак. Бу кунлик қабул қилиш дозаси.

Қонни тозалаш учун чой. Қулупнай барглари, иттиканак ўти, мойчечак гуллари тенг қисмларда олинади. 1 ош қошиқ қуруқ арлашмага бир стакан қайноқ сув нисбатида дамланади. Чой ўрнига ичилади.
605 viewsFotima.Usmonova., 07:23
Ochish/sharhlash
2022-08-26 10:22:57 ЭНГ ФОЙДАЛИ САБЗАВОТ

Помидор: бунда энг фойдали модда, антиоксидант – ликопин муҳим аҳамият касб этади.
Помидор:
- саратон(рак);
- юрак-томир хасталикларидан ҳимоя қилади;
- вазнга-вазн қўшилишидан асрайди;
- жинсий фаолият ва асаб тизими фаолиятини рағбатлантиради.
493 viewsFotima.Usmonova., 07:22
Ochish/sharhlash
2022-08-26 10:22:45 Ухлаётганда бирдан сесканиб кетиш

Баъзида биз уйқуга кетаётиб тўсатдан уйғониб кетишимиз ва шу вақтнинг ўзида қўл-оёқларимиз ўз-ўзидан силтаниши мумкин. Бу гарчанд ноқулайлик туғдирсада, аслида меъёрий ҳолатдир.

Гап шундаки, биз уйқуга кетаётганимизда нафас олиш енгиллашади, пулс секинлашади, мушаклар бўшашади ва тана гўёки биз бутунлай...ухлаб қолишимиздан қўрқади ва шу йўл билан бир "сесканиб", мия меъёрда нафас олишни давом эттириши учун уйғотади. Бу доим назорат десак ҳам бўлади
474 viewsFotima.Usmonova., 07:22
Ochish/sharhlash
2022-08-26 10:22:18 Темир танқислиги анемияси қандай белгилар билан намоён бўлади?

Темир танқис анемияси бу қонда эритросит ва гемоглобин миқдори камайиши.

САБАБЛАРИ:
Қонда эритроцит яшаш муддатини қисқариши ёки парчаланиши (нормада 4 ой);
Кўп қон йўқотиш (ўткир ёки сурункали);
Қонда темир моддаси камайиши;
Ҳомиладорлик даври, аёлларда хайз даври, ўсмирлик даври;
Одам темир моддасини ўзлаштира олмаслиги (гастритда);
Аллергик реакциялар;
Тез-тез ЎРВИ билан касалланиш.

БЕЛГИЛАРИ:
Тез чарчаш;
Умумий ҳолсизлик;
Асабийлашиш;
Тез бош айланиш;
Қулоқда шовқин;
Хансираш;
Юрак тез уриши;
Совуқ оёқ-қўллар;
Тери оқарган, кўкимтир тусда;
Кўз склералари сарғайган;
Бурун, милк, ошқозон-ичак йўлидан қон кетиш;
Сийдик тўқ рангга бўялиши;
Соч тўкилиши, тирноқлар синиши;
Тилда ачишиш ва оғриқ;
Ҳид ва таъм сезиш бузилиши.

ДАВОЛАШ:
Темир сақловчи моддалар;
Кобаламин, Б12 витамин сақловчи моддалар;
Глюкокортикостероидлар;
Ички қон кетиш жойларини куйдириш;
Қон қуйиш.
430 viewsFotima.Usmonova., 07:22
Ochish/sharhlash
2022-08-26 10:22:02 Шафтоли

✓Шафтоли истеъмол қилиш буйраклар учун фойдалидир. Буйрак тошларини "қўзғалишига" ёрдам беради.
✓Шунингдек, шафтоли ошқозон кислотасини мувозанатлаш ва овқат ҳазм қилиш муаммоларини бартараф етишга ёрдам беради. Шафтоли терининг янгиланишини таъминлайди, уни ултрабинафша нурларининг зарарли таъсиридан ҳимоя қилади.

Шафтоли овқатдан кейин камида икки соат ўтгач истеъмол қилиниши керак.
382 viewsFotima.Usmonova., 07:22
Ochish/sharhlash
2022-08-26 10:21:41 Лифтга эмас, зинапояга чиқинг!

Кунига бир неча марта зинадан икки дақиқа кўтарилиш умумий холестерин даражасини пасайтиришга ёрдам беради.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бир ҳафтада 55 та зинапояга кўтарилган одамларда юрак-қон томир касалликлари хавфи камаяди.

Ҳатто кунига иккита зинага чиқиб тушиш ҳам бир йилда 3 кг вазн йўқотишига олиб келади.
381 viewsFotima.Usmonova., 07:21
Ochish/sharhlash
2022-08-26 10:21:26 Нега узум шарбатини ичмаслик керак

Тўғрисини айтганда, мева шарбатлари одатда истисно ҳолларда ичишга арзийди: шарбатлар таркибида глюкозанинг сўрилиш жараёнини бошқарувчи толалар мавжуд эмас, шунинг учун ҳар бир стакан шарбатдан кейин биз ҳақиқий инсулин инъекциясини оламиз.
Аммо узум шарбати, энг хавфлидир: оддий стаканда 36 грам шакар мавжуд - бу эса жуда кўп.
379 viewsFotima.Usmonova., 07:21
Ochish/sharhlash