Get Mystery Box with random crypto!

ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР‼😊

Telegram kanalining logotibi foydali_maslahatl — ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР‼😊 Ф
Telegram kanalining logotibi foydali_maslahatl — ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР‼😊
Kanal manzili: @foydali_maslahatl
Toifalar: Avtomobillar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.35K
Kanalning ta’rifi

АЁЛЛАР ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ:
✅рўзғор ишларида энг фойдали маслахатлар;
✅пазандачилик;
✅гўзаллик;
✅саломатлик сирлари;
✅нозик мавзулар;
✅фарзанд тарбияси.
АДМИН: 👉 @online_biznes_ladys
Foydali maslahatlar
Gruppa
https://t.me/doimo_biz_bilan

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2022-08-27 04:34:19 Қошларимиз учун қандай фойдали тавсиялар бор.

Қошларни тарашни унутманг!
Дастлаб махсус ёки қош толаларини тараш мумкин бўлган чўтка танланг. Бундай чўтка билан қошларни тартибга келтириш толаларнинг қўшимча ўсишини рағбатлантиради.

Намлантирувчи кремлардан фойдаланманг!
Аксарият аёл-қизлар намлантирувчи кремльарни юзининг бутун қисмига суртишни афзал билади, аммо намлантирувчи воситалар, СПФ ва тонал кремльар қош толаларини шикастлаб, уларнинг ўсишига таъсир қилиши мумкин.

Бўяшдан чўчиманг!
Ҳар куни макияжга вақт сарфлашни истамайдиганлар учун қошларни бўятиш тавсия қилинади!

Қош учун мўлжалланган косметик воситаларнинг бир нечтасидан фойдаланинг!
Қош учун биргина воситадан фойдаланиш нотабиий кўринишга сабабчи бўлади. Қош учун мўлжалланган турли воситаларни умумлаштириш эса максимал даражада самара беради.
Гел ва қош қаламини бирга ишлатиб, худди гўзаллик салонларидагидек кўринишга келтиришингиз мумкин.
Мутахассис эса қалам, пудра ва фиксатордан фойдаланишни тавсия қилади.

Қош қаламининг шаклига эътибор беринг!
Учи ингичка қаламлар қош толаларининг орасини табиий тўлдиради. Учбурчак шаклдагиси эса қошга шакл беришга ёрдам беради.

Овқатланишга эътибор беринг!
Озуқа моддаларига бой маҳсулотлардан иборат парҳез сочларнинг соғлом ўсишига ёрдам беради.
Шу сабаб ҳам рационга тухум, балиқ, сабзавот ва авокадо сингари фойдали маҳсулотларни киритишни унутманг.
Шунингдек, соч толаларининг ўсишини жадаллаштирадиган кератин ва оқсилга бой маҳсулотлар истеъмолини ҳам канда қилмаслик керак.
526 viewsFotima.Usmonova., 01:34
Ochish/sharhlash
2022-08-27 04:34:00
Кашалар ичида етакчи шубҳасиз - гречка, переловка арпа ва жўхоридан тайёрланган кашалардир. Булар витаминлар ва минералларга бой. Донни минераллар ва витаминлар манбаи деб ҳисобласак, унда Б гуруҳи витаминлари биринчи ўринга қўйилади. Улар у ёки бу дон таркибида ҳар хил миқдорда барқарор бўлади. Қоидага кўра, кунига бир ёки икки марта 150-250 грамм каша истеъмол қилиш жуда фойдали.
459 viewsFotima.Usmonova., edited  01:34
Ochish/sharhlash
2022-08-27 04:33:49 Ҳомиладор аёллар кофе ичишлари мумкинми?

Мумкин. Кофе витаминлар ва антиоксидантларни ўз ичига олади ва турли сурункали касалликлар хавфини камайтиради. Аммо ҳомиладор аёллар учун бу кўнгилни кўтаришга ёрдам бериши ва энергия қўшиши муҳимроқдир, бу кўпинча етарли эмас, айниқса биринчи триместрда.

Бироқ, сиз кофени фақат оз миқдорда ичишингиз мумкин. Кофеин қон томирларини, шу жумладан бачадон ва йўлдошни торайтиради. Шунинг учун ҳомилада етарли қон бўлмаслиги мумкин. Шу сабабли, кофе истеъмол қилиш янги туғилган чақалоқнинг вазни пастлиги билан боғлиқ муоммоларни келтириб чиқариши ва кофеинни суиистеъмол қилиш боланинг ўлим хавфини ошириши мумкин.
416 viewsFotima.Usmonova., 01:33
Ochish/sharhlash
2022-08-27 04:33:32 Бақлажон «ёмон» холестерин даражасини пасайтиради

Бақлажон - кўплаб севимли таомларимизга осонгина қўшилиши мумкин бўлган мазали сабзавот. Сабзавот таркибида «ёмон» холестерин даражасини пасайтиришга ёрдам берадиган антиоксидант мавжуд.

Шу билан бирга, у толанинг ажойиб манбаи бўлиб, иммунитет тизимини ва мия фаолиятини қўллаб-қувватлайдиган турли муҳим озиқ моддаларни ўз ичига олади.
373 viewsFotima.Usmonova., 01:33
Ochish/sharhlash
2022-08-27 04:33:15 Аспириннинг яна бир мўъжизавий таъсири

Оёқларда қадоқлар пайдо бўлганда, Аспирин сизга ёрдам беради.

РЕЦЕПТ ВА ҚЎЛЛАШ УСУЛИ
7 дона Аспирин таблеткасини майдалаб ярим чой қошиқ лимон суви билан аралаштиринг. Тайёр аралашмани зарарланган жойга қўйиб целлофан пакет билан оёқни ўраб қўйинг. 10 дақиқадан кейин илиқ сув билан ювинг. Лекин қаттиқ ишқалаш тавсия этилмайди. Бир неча марта қўлласангиз қадоқлардан халос бўласиз
367 viewsFotima.Usmonova., 01:33
Ochish/sharhlash
2022-08-27 04:33:02 Хотирани яхшилаш, шунингдек мия томирларини тозалаш учун рецепт.

Агар сиз ҳар куни бир неча ой давомида бу элексирни ичсангиз, томирлар тозаланади, босим нормаллашади ва хотира яхшиланади.

Уни тайёрлаш учун қуйидагиларни бажаринг
- 1 лимон пўстлоғи майдаланг
- 1 бўлак саримсоқ майдаланг
- 1 ош қошиқ асал
- 1 литр иссиқ қайнатилган сув
Барчасини банкага солиб салфетка билан ёпинг.
3 кун сақланг ва марлида сузиб олинг.
1 ош қошиқдан овқатдан сўнг кунига 3 маҳал ичинг.
Табга қараб асални кўпроқ қўшишингиз мумкин.
366 viewsFotima.Usmonova., 01:33
Ochish/sharhlash
2022-08-27 04:32:37
Шоколад қон босимини меъёрлаштиради

Қон босими ошганда қон айланиши ёмонлашади ва қон қуйқалари пайдо бўлиши мумкин. Шоколад эса қон пихталарини шаклланишига тўсқинлик қилади.

Шунинг учун сизда қон босими бўлса, ҳар куни 2 дона қора шоколад истеъмол қилинг. Кунига 6 г шоколад истеъмол қилиш гипертония хавфини 30 фоизгача камайтиради.
389 viewsFotima.Usmonova., edited  01:32
Ochish/sharhlash
2022-08-27 04:32:24 Тарвузни кўп истеʼмол қилиш буйракдаги тошларни эртишга ёрдам беради!

Калий тузлари буйракларда сийдик ажралишини кўпайтиради. Калий эса полиз махсулотларида ва меваларда кўп.

Масалан, яхши тайёрланган сабзи ширасидан 200 гр, сельдерей 400 гр, петрушка 20 гр, лимон 30 гр, аралаштириб бир кунда 1 марта 50 гр дан овқатдан 1 соат олдин ичилса, буйракдаги тошни эритиб тушириб юборишга ёрдам беради.

Лимонли чой, узум барги қайнатмаси, ялпиз дамламаси ҳам буйракда томчиларни қисқартиришни яхшилайди, тош ёки тузларни силжишига ёрдам қилади, марваридгул гуллари, қайин барглари, арча мевалари, укроп меваси, петрушка меваси, қора маржон гуллари , қора зира мевалари, гул япроқ ўти, қирқ бўғин ўти, ер тути барглари ҳам буйрак фаолиятини яхшилашга ёрдам беради.

Тарвуз сийдик йўллари ва буйраклардаги туз ёки тошларни эритади. Ҳар куни (3 кг дан 1 кунда 3 марта 1 кг дан) тарвуз истеъмол қилинади. Пўчоғи қайнатилиб, сузиб ичилади ва ҳар куни 3 – 4 марта ванна қилиш ва енгил жисмоний мехнат қилинади.

Буйракларни наъматак томири қайнатмаси билан ювиш муолажаси учун 2 ош қошиқ майдаланган наъматак томирлари 200гр сувда 15 дақиқа қайнатилади, совутиб, докада сузилади. 1 кунда 3 маҳал 1 стакандан овқатдан ярим соат олдин ичилади.

Ушбу муолажалар бажариладиган пайтда ҳар куни иссиқ ванна қабул қилиш керак. Ваннадан сўнг ҳамиша бел соҳасини иссиқ сақлаш керак.
348 viewsFotima.Usmonova., 01:32
Ochish/sharhlash
2022-08-27 04:32:00 Ботокс саломатлик учун хавфлими?

• Ботокс инъекциялари тажрибали шифокорлар томонидан амалга оширилганда ҳам баъзан қуйидаги ён таъсирлар ва асоратлар юзага келиши кузатилган:
- Оғриқ, шиш, кўкариш, бош оғриғи,
- Кўз қовоғининг осилиб қолиши, қошларнинг қийшайиши, баъзан тўкилиши,
- Нотекис табассум, кўп миқдорда кўзёши ажралиши.

• Шунингдек, узоқ муддатли таъсирлари қаторида ютинишда, гапиришда қийинчилик, кўзнинг хиралашуви кабилар ҳам кўрсатиб ўтилган.

Ботокс айниқса, ҳомиладор ва эмизикли фарзанди бор оналарга умуман тавсия этилмайди.
348 viewsFotima.Usmonova., 01:32
Ochish/sharhlash
2022-08-27 04:31:39 Кастор ёғи тери муаммоларига ёрдам беради:

Кастор ёғи ёрдамида сиз папилломалар ва сўгаллардан халос бўлишингиз мумкин. Ҳар куни, ётишдан олдин, ёғ сўрилиб кетгунча, кастор ёғини папилома устига суртишингиз керак. Даволаш курси папилломаларнинг тўлиқ йўқ қилинишига қадар.

Ёш ўтиши билан юз ва қўлларда ёш доғлари пайдо бўлади ва бу ҳолатда кастор ёғи ёрдам беради. Ҳар куни ёш доғлари бутунлай йўқолгунча ёғни суртинг. Фақат ёзда буни қилманг.

Кастор ёғи қуруқ бактеряли тошмаларда ҳам ёрдам беради. Ҳафтада 2 марта ётишдан олдин оёқларингизга мой суртинг ва пахта пайпоқ кийинг. Аста-секин, бактеряли қуруқ тошмалар юмшоқ бўлади ва кейин бутунлай йўқолади.
363 viewsFotima.Usmonova., 01:31
Ochish/sharhlash