Get Mystery Box with random crypto!

Уй шароитида Иммунитетни кўтарувчи чой учун рецепт! Иммунит | ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР‼😊

Уй шароитида Иммунитетни кўтарувчи чой учун рецепт!

Иммунитет пасайиши организим кучсизланишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида оддий касалликларда ҳам бошқа касалликга осонгина чалинишга олиб келади!

Ўртача катталикдаги учта олма кесилиб, устидан 1 литр қайнаган сув солинади, сўнг паст оловда 10 дақиқа қайнатиб, 30 дақиқа тиндирилади, таъбга кўра асал қўшилади ва чой каби ичилади.

апельсинли чой: 1 қисм апельсин пўстлоғъи, 1 қисм қора чой, 1/2 қисм лимон пўстлоғи. Барча масаллиқларга қайноқ сув қуйилади: қуруқ аралашманинг 60 грамми учун 1 литр. Таъбга кўра апельсинли сироп қўшилиб, 5 дақиқа тиндирилади.

6 чой қошиқ қора чой 500 мл қайноқ сувда дамланиб, 5 дақиқа тиндирилади, сузиб олинади, совутилади, тенг миқдорда қора смородина шарбати билан бирлаштирилади ва 1/3 ёки 1/2 қисмга минерал сув билан аралаштирилади. Таъбга кўра шакар қўшиш мумкин.

Тенг қисмлардан наъматак мевалари қайнатмаси ва иссиқ чой, табга кўра шакар ва асал қўшиш мумкин.

Иммунитетни кучайтириш учун. 2 қисмдан дўлана ва наъматак мевалари, 1 қисм малина мевалари, 1 қисм кўк чойдан иборат аралашма тайёрланади. 1 чой қошиқ қуруқ аралашмага 1 стакан қайноқ сув нисбатида 30 дақиқага дамланади. Асал ёки мураббо қўшиб ичилади.

1 ош қошиқ дала қирқбўғим, бир стакан қайноқ сув билан дамланади, 1 соат тиндирилади ва кун давомида ичилади.

2 ош қошиқ қуритилган иттиканак ўтига 2 стакан қайноқ сув солиб, 1 соат тиндириш, сўнг сузиб олиш керак. Бу кунлик қабул қилиш дозаси.

Қонни тозалаш учун чой. Қулупнай барглари, иттиканак ўти, мойчечак гуллари тенг қисмларда олинади. 1 ош қошиқ қуруқ арлашмага бир стакан қайноқ сув нисбатида дамланади. Чой ўрнига ичилади.