Get Mystery Box with random crypto!

Ўтган асрнинг 40-йиллари ўрталаридан бошлаб, хамиртурушли нонл | Foydali Maslahat - Layfxak | lifehack

Ўтган асрнинг 40-йиллари ўрталаридан бошлаб, хамиртурушли нонлар ўрнини ачитқи (дрожжи) ёрдамида тайёрланган нонлар эгаллай бошлади. Олимларнинг аниқлашларича, ачитқининг асосий хусусияти бижғишдир. Бу хусусият ачитқи орқали нонга, нон орқали эса қонга ўтади. Оқибатда қонда бижғиш жараёни юзага келади ва газ пайдо бўлиб, у мия фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. Эслаб қолиш, мантиқий фикрлаш, ижодий меҳнат қобилияти пасаяди. Ачитқи организмда зарарли шишларни ҳам келтириб чиқариши мумкин.

1990 йилда Прагада ўтказилган фитотерапия бўйича бутунжаҳон конгрессида профессор Ларберт ачитқи асосида тайёрланган оқ ноннинг зарари ҳақида ташвиш билан бонг урганди. Узоқ вақт давомида бундай нонни истеъмол қилиш Ларбертнинг айтишича, гемоглиаз касаллигини келтириб чиқаради. Бу касалликда бош оғриғи, уйқучанлик, асабийлашиш, овқат ҳазм қилишда муаммолар, жинсий заифлик кузатилади.