Get Mystery Box with random crypto!

Антисептик воситаларнинг қандай зарарли хусусиятлари бор? Ўзб | Foydali Maslahat - Layfxak | lifehack

Антисептик воситаларнинг қандай зарарли хусусиятлари бор?

Ўзбекистон Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институти етакчи илмий ходими Ҳайдар Юнусов:

Антисептик ва дезинфекцияловчи воситалар республикага чет элдан импорт асосида кириб келади. Улар спирт, хлор ва унинг бирикмаларидан ташкил топган.

Хлорнинг инсон организми учун жуда ҳам зарарли томонлари бор. Масалан, у аллергия берувчи хусусиятга эга. Яна нафас йўлларига ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Антисептиклар таркибида спирт бўлгани учун қўлни тез қуритади ва ёриқчалар пайдо бўлишига олиб келади. Бу ҳам нохуш вазиятларни келтириб чиқаради.

Ҳайдар Юнусов жамоаси билан нанотехнологиялар қўллаш билан полимерда кумуш нанозарраларини шакллантириб, улар асосида дезинфекцияловчи ва антисептик хусусиятига эга воситани яратганлигини айтмоқда.

Ушбу воситани ишлаб чиқаришга рухсатнома ҳам олинибди. Унинг таркибида хлор йўқ. Ишлаб чиқишда маҳаллий целлюлоза эфиридан фойдаланилди