Get Mystery Box with random crypto!

Fitrat.uz

Telegram kanalining logotibi fitratuz — Fitrat.uz F
Telegram kanalining logotibi fitratuz — Fitrat.uz
Kanal manzili: @fitratuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.56K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Вакиллик рақами:
Тел: 951771454
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 12

2023-04-20 12:41:23
#Видео #Рамазон_суҳбати

Умра зиёратми ё саёҳатми? Биз ким учун Умра қиляпмиз?

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
7.9K views09:41
Ochish/sharhlash
2023-04-20 11:00:58 #Ҳайит_муборак_бўлсин!

САХОВАТ ВА МЕҲР-МУРУВВАТ АЙЁМИ

Халқимиз меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик сингари ўзига хос ззгу фазилатларни асрлар давомида қадрлаб келади. Айниқса, миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлашдек эзгу амаллар сўнгги йилларда янада ривожланиб, тараққий этиб, янгича маъно-мазмун касб этиб бормоқда.

Эртага, 2023 йил 21 апрель куни мамлакатиммиздаа Рамазон ҳайити кенг нишонланади. Рамазон ойи халқимизнинг маънавий-руҳий ҳаётида алоҳида ўрин тутади. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 20 апрелдаги «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарорига биноан юртимизда бу фазилатли кунлар миллий анъана ва урф-одатларимизга мос тарзда ўтказилади.

Рамазон ойи жамиятимизда меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, эл-юртимизга хос эзгу хислатларни, миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлашда муҳим аҳамиятга эга.

Муқаддас ислом динининг беш фарзидан бири бўлган бу файзли ой ўзининг шукуҳ ва таровати билан кишиларни ҳидоятга чорлайди. Рамазон ҳайити юртимизда умумхалқ байрами сифатида нишонланиши юртимизда муқаддас динимизга кўрсатилаётган ғамхўрликнинг амалдаги ёрқин ифодасидир.

Рамазон ойи давомида муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги томонидан кўплаб кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд оилларга ифторлик дастурхонлари ёзиб берилди. Хайрия тадбирлари доирасида вилоятдаги барча туманларда истиқомат қилувчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд оилаларга ҳомийларни жалб қилган ҳолда озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Рамазон ҳайити эзгу амаллар айёмидир. Уни ўзаро меҳр-оқибат, бағрикенглик ва саховат руҳида кутиб олишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотлари ҳам фаол иштирок этди.

Ушбу айём миллатимиз маънавиятига хос меҳр-оқибат, аҳиллик, ўзаро ҳурмат-иззат сингари фазилатларни юртдошларимиз қалбида янада мустаҳкамлаб, ёш авлод онгига сингдириб эртанги кунимизнинг янада чароғон бўлишини, эзгу мақсадларимиз ижобатини таъмин этиш учун қулай фурсатдир. Шу боис, энг катта бойлик – тинчликни мустаҳкамлаш, уни доимо асраш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Имом-хатиблар ҳамда маҳаллалар ходимларини жалб этган ҳолда, аҳоли ўртасида муборак Рамазон ҳайитининг халқимиз маънавий ҳаётида тутган ўрни ва аҳамиятини тарғиб этиш, ёш авлодни истиқлол ғоясига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга қаратилган тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Рамазон ҳайитини саранжом-саришталикда, юртимизни янада обод этган ҳолда кутиб олиш халқимизнинг азалий қадриятларидандир.

Ҳайит арафасида вилоятимиздаги барча масжидлар, зиёратгоҳлар, табаррук қадамжолар ободонлаштирилди.

Барча юртдошларимизни муборак Рамазон ҳайити билан самимий қутлайман. Аллоҳ таоло бу улуғ ойда қилинган хатми Қуръонлар шарофатидан юртимизга файз, барака ёғдирсин. Юртимизни тинч, осмонимизни муссаффо, халқимиз ҳаётини, турмушини бундан-да маъмур вва фаровон айласин. Келаси Рамазон ойига тинчлик-хотиржамлик, ҳузур-ҳаловватда, бағрибутунликда етиб олайлик.

Жасурбек домла РАУПОВ,
Тошкент вилояти бош иммом-хатиби


Дўстларингиз билан улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
5.1K views08:00
Ochish/sharhlash
2023-04-20 09:13:17
ЮРТИМИЗ БЎЙЛАБ РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2023 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр)нинг биринчи куни 21 апрель (шаввол ойи 1 куни) жума кунига тўғри келиши тўғрисидаги қарорни қабул қилди.

Шунга кўра 2023 йил 21 апрель жума куни Рамазон ҳайити намози Тошкент вақти билан соат 06:00 да, бошқа вилоятларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.

Рамазон ҳайити намозини вилоятларда ўқиладиган вақтлари:

1. Андижон вилояти 05:50
2. Бухоро вилояти 06:20
3. Жиззах вилояти 06:10
4. Навоий вилояти 06:20
5. Наманган вилояти 05:50
6. Самарқанд вилояти 06:20
7. Сирдарё вилояти 06:00
8. Сурхондарё вилояти 06:15
9. Тошкент вилояти 06:00
10. Тошкент шаҳри 06:00
11. Фарғона вилояти 05:50
12. Хоразм вилояти 06:30
13. Қашқадарё вилояти 06:20
14. Қорақалпоғистон
Республикаси 06:40

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@muslimuzportal / @fitratuz
10.2K viewsedited  06:13
Ochish/sharhlash
2023-04-20 07:52:29
РАСМАН: РАМАЗОН ҲАЙИТИ 2023 ЙИЛ 21 АПРЕЛЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган Ишчи гуруҳи хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астрономия институтидан олган маълумотларга кўра, 1444 ҳижрий йил Шаввол ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) шу йил 20 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да содир бўлган (туғилган).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астрономик маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@muslimuzportal / @fitratuz
4.3K viewsedited  04:52
Ochish/sharhlash
2023-04-20 07:20:38
#РАМАЗОН_ҲИКМАТЛАРИ

Рамазон киришидан олдин: "Рамазонни шундай ҳолда ташлаб қўймайман. Намозларга эътиборли бўламан, Қуръонни хатм қиламан", деб айтар эдинг.

Руҳиятинг интилган нарсаларни ҳақиқатда амалга оширдингми?!

@fitratuz
2.1K views04:20
Ochish/sharhlash
2023-04-20 02:41:02
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

@fitratuz
8.1K views23:41
Ochish/sharhlash
2023-04-20 01:10:10
#Ramazon_2023

20 - АПРЕЛЬ / РАМАЗОННИНГ ЙИГИРМА ТЎҚҚИЗИНЧИ КУНИ ПАЙШАНБА

САҲАРЛИК: 04:11
(Тошкент вақти билан)


САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ:

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субхдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир.

Яқинларингизга ҳам эслатинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
5.3K views22:10
Ochish/sharhlash
2023-04-19 20:29:04
Уламолар ва астрономларнинг Рамазон ҳайитини аниқлашдаги хулосалари
(2023 йил 19 апрель)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@FITRATUZ
15.1K viewsedited  17:29
Ochish/sharhlash
2023-04-19 20:03:02
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 20 АПРЕЛ ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ - 04:11
ҚУЁШ - 05:37
ПЕШИН - 12:27
АСР - 17:09
ШОМ - 19:10
ХУФТОН -20:33
Улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
6.0K views17:03
Ochish/sharhlash
2023-04-19 18:36:50
#эслатма

ҚАДР КЕЧАСИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

Бугун 19 апрел чоршанба куни шом намозидан кейин Рамазон ойининг 29-кечаси бошланади.

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар" деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Ушбу муборак кечалар Лайлатул қадрни топиш учун қулай фурсатдир. Шундай экан, минг ойдан афзал ушбу кечани ғанимат билиб, уни тоат-ибодат билан ўтказишга ғайрат қилайлик.

Қадр кечасининг қандай фазилатлари бор? Унда қандай амалларни бажариш керак?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

@fitratuz
5.0K viewsedited  15:36
Ochish/sharhlash