Get Mystery Box with random crypto!

Тайинловлар ва ... (1) Улуғбек Шухратович Ташходжаев бошқа | Fikrat

Тайинловлар ва ... (1)

Улуғбек Шухратович Ташходжаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Дониёр Бахтиёрович Кадиров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунгача Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Олмазор тумани ҳокими Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига ўтади.

2018 йилдан буён Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Даврон Ҳидоятов ҳам бошқа лавозимга тайинланади.

Тошкент вилояти фаолларининг йиғилиши бўлиши кутилмоқда. Йиғилишда ташкилий масала кўрилиши айтилмоқда. "Демак, бугундан вилоятнинг янги раҳбари вазифасини бажаришга киришади", деб ёзмоқда “Тошкент ҳақиқати” газетасининг телеграмдаги канали.

P.S. Президент Шавкат Мирзиёев 27 январ куни шу ҳафта битта вилоят ҳокими ва битта вазир ишдан олинишини маълум қилган эди.

Каналимизга аъзо бўлинг: https://t.me/fikrat