Get Mystery Box with random crypto!

FIDES KONSALTING⚖

Telegram kanalining logotibi fides_konsalting — FIDES KONSALTING⚖ F
Telegram kanalining logotibi fides_konsalting — FIDES KONSALTING⚖
Kanal manzili: @fides_konsalting
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.56K
Kanalning ta’rifi

Қонуний йўл тутишни билмаяпсизми?
Ҳуқуқий муаммолар сизни қийнаяптими?
✅Мурожаатингизга ечим ва аниқ юридик маьлумотлар бизда!
@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-12-12 12:17:32 ​​Хорижга чиқиш паспорти учун кандай шахслар давлат божидан озод килинади?

Давлат божи тўғрисидаги қонуннинг 13-моддасига кўра қуйидаги шахслар хорижга чиқиш биометрик паспорти олиш учун ариза топширганларида давлат божидан озод қилинадилар:

Яқин қариндошлари вафот этганда ёки улар дафн этилган жойларни зиёрат қилганда;

фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларга (битимларга) мувофиқ улар хориж судларига фуқаролик ва жиноят ишлари юзасидан тарафлар, гувоҳлар ва экспертлар сифатида чақирилганда;
вояга етмаган шахсга, шунингдек унга ҳамроҳлик қилувчи шахсга хорижий давлатда ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатилганда ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганда;
вояга етмаган шахс илм-фан, таълим, спорт ёки маданият соҳаларидан биридаги халқаро тадбирда ёки мусобақада иштирок этганда;
ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган шахсга, шунингдек унга ҳамроҳлик қилувчи шахсга хорижий давлатда ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатилганда ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганда.

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

@fideskonsalting
1.6K views09:17
Ochish/sharhlash
2022-12-12 09:54:45 ​​ Дастлабки синов фақат ишга қабул қилишда белгиланиши мумкин.

Янги Меҳнат кодексига кўра, дастлабки синов фақат ходимни ишга қабул қилиш чоғида белгиланиши мумкин. Ходим бошқа ишга ўтказилаётганда ва бошқа иш берувчига хизмат сафарига юборилганда дастлабки синов белгиланишига йўл қўйилмайди.

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

@fideskonsalting
1.5K views06:54
Ochish/sharhlash
2022-12-10 09:50:31 Xalq taʼlimi vazirligining 372-sonli buyrugʻi bilan quyidagi oʻzgarishlar boʻlmoqda:

Fan oyliklari rasman bekor boʻlgan!

Metodik kunlar bekor qilingan!

Ommalashtirish ishlari onlayn platformaga oʻtkazilgan.

Xalq taʼlimi xodimlariga yetkazamiz, azizlar!!!

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

@fideskonsalting
6.2K views06:50
Ochish/sharhlash
2022-12-10 09:12:14 ​​ Давлат мадҳияси қачон ва қаерларда ижро этилиши мумкин?

1992-йил 10-декабрь “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги қонун қабул қилинган кун.

Мадҳиямиз қуйидаги ҳолатларда ижро этилиши мумкин:

Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш чоғида — у қасамёд қабул қилганидан сўнг;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сессияларининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ялпи мажлисларининг очилиши ҳамда ёпилиши чоғида;

Ўзбекистон Республикасида нишонланадиган умуммиллий байрамларга бағишланган тантанали йиғилишлар ва мажлисларнинг очилиши чоғида;

давлат телевидение ва радиоэшиттириш компаниялари томонидан ҳар куни — кўрсатув ва эшиттиришлар бошланишидан аввал ва тугаганидан сўнг, кўрсатув ва эшиттиришлар кечаю кундуз олиб борилганида эса соат 6 да ва соат 24 да, янги йил кечасида — соат 24 да;

республика ҳаётидаги муҳим тарихий воқеаларни нишонлаш юзасидан, атоқли сиёсий, давлат, ҳарбий арбоблар, халқ қаҳрамонлари, фан, адабиёт ва санъат арбоблари шарафига ўрнатилган ҳайкаллар, шунингдек монументлар, ёдгорликлар ва бошқа иншоотларнинг очилиши чоғида;

давлат органлари, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган маросимлар ва бошқа тантанали тадбирлар вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини кўтариш чоғида;

расмий сафар билан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган хорижий давлатлар давлат ва ҳукумат бошлиқларини кутиб олиш ва кузатиш чоғида — тегишли хорижий давлатнинг давлат мадҳияси ижро қилиб бўлинганидан кейин;

ҳарбий маросимларни ўтказиш вақтида — Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг умумҳарбий уставларига мувофиқ;

умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида — янги ўқув йили бошланиши ва ўқув йили тугаши маросимлари чоғида;
Олдинги таҳрирга қаранг.

спорт майдонларида — Ўзбекистон Республикаси чемпионатларини, миллий терма командалар иштирокида халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида ҳамда халқаро спорт мусобақаларининг Ўзбекистон Республикаси спорт терма командаларининг вакиллари бўлган ғолибларини мукофотлаш маросимларини ўтказиш вақтида;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари сайловлари ёки референдум кунлари — овоз бериш ўтказиладиган биноларда соат 8.00 да ижро этилади.

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

@fideskonsalting
3.0K views06:12
Ochish/sharhlash
2022-12-09 09:32:05 ​​ Қай холларда тадбиркорлик субекти назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахсларини ўз ҳудудига қўймаслик ҳуқуқига эга?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 374-сонли қарорининг 3-бандига кўраб қуйидаги холларда тадбиркорлик субекти назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахсларини ўз ҳудудига қўймаслик ҳуқуқига эга:

текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруқ ўрнатилган тартибда расмийлаштирилмаганда;

текширув белгиланган тартибда Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилмаганда ёки у хабардор этилмаганда;

тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини берувчи махсус

гувоҳнома мавжуд бўлмаганида.

улар Текширувларни рўйхатга олиш китобига маълумотларни киритишдан бош тортганида;

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

@fideskonsalting
1.7K views06:32
Ochish/sharhlash
2022-12-09 05:52:33 ​​ Меҳнат кодексининг 131-моддасига кўра, 8 декабр — Конституция куни байрам (ишланмайдиган) куни сифатида белгиланган. Биламизки, ҳеч қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжат даврлар ўша ўз мураккаблигини йўқотмай қолмайди. Шунингдек, бош қомусимиз ҳам.

Бир йил муқаддам Президент Шавкат Мирзиёев Конституция байрами муносабати билан йўллаган табригида 2022-йилда янги қомус қабул қилинишини айтган эди.

Шу йилнинг ёзда эса Олий Мажлис Қонунчилик палатаси “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини э’лон қилди.

Лойиҳада асосий қонуннинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартишлар киритиш ҳамда 16 та нормани ўз ичига олган 6 та янги модда (прим-моддалар) қўшиш таклиф этилмоқда.

Бугунги байрам муносабати билан Конституция лойиҳасидаги асосий 15 та асосий, халқчил фарқни сизга улашамиз.

Инсоннинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида қонунчиликда юзага келадиган, бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилинади. ( 13-модда)

Шахс суд қарор қабул қилмагунича 48 соатдан кўп муддат ушлаб турилиши мумкин эмас.( 25-модда)

Ҳеч ким шартномавий мажбуриятларни бажара олмаганлигига асосланиб жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас. ( 25-модда)

Ҳеч бир шахс ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмас. Шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлмаслиги керак. (26-модда)

Қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан одил судловни амалга ошириш чоғида фойдаланишга йўл қўйилмайди.( 26¹)

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг ўзи ва оиласи яшаши учун етарли бўлиши керак.

Ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади.
Ҳар бир ишловчи аёл ҳомиладор бўлган тақдирда ва туғиш даврида ҳақ тўланадиган та’тилга ҳамда янги туғилган чақалоқни парвариш қилиш учун та’тилга ёки болани фарзандликка олиш учун та’тилга чиқиш ҳуқуқига эга. (37-модда)

Давлат ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд ва кам та’минланган, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни қонунда белгиланган тартибда уй-жой билан та’минлайди. (39-модда)

Умумий ўрта та’лим мажбурийдир. Мактаб ишлари, мактабгача та’лим ва тарбия давлат назоратида бўлади.

Ҳар ким Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши учун инсон ҳуқуқлари бўйича миллий ва халқаро институтларга мурожаат қилишга ҳақли. (44- модда)

Тадбиркорлар қонунчиликда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга, ўз фаолиятининг йўналишини мустақил равишда танлашга, тадбиркорликдан чекланмаган миқдорда даромад олишга ҳақли.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар, ўрмон фонди давлатга тегишли бўлиб, тадбиркорлик суб’ектларига ижара шартномалари асосида ажратилади. (55-модда)

Давлат кўп болали оилалар қонунга мувофиқ имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар берилишини та’минлайди. (63-модда)

Оналик, оталик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади. (Амалдаги конституциясида фақатгина оналик ва болалик) (65-модда)

ВАТАНГА БЎЛГАН САДОҚАТ МУҚАДДАСДИР. ( 52-модда)

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

@fideskonsalting
1.6K views02:52
Ochish/sharhlash
2022-12-08 11:51:54 ​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Кўчмас мулк, автомототранспортни бошқа шахсга ўтказишда давлат божи миқдорлари камайтирилди

Қонун (ЎРҚ–808, 06.12.2022 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

Унга кўра, эндиликда давлат божи қуйидаги миқдорларда ундирилади:

кўчмас мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ шартномаларни тасдиқлаганлик учун:

агар кўчмас мол-мулк Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида жойлашган бўлса, БҲМнинг 1 баравари (илгари кўчмас мол-мулкнинг умумий майдонига қараб БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача);

агар кўчмас мол-мулк бошқа аҳоли пунктларида жойлашган бўлса, БҲМнинг 50 фоизи (илгари кўчмас мол-мулкнинг умумий майдонига қараб БҲМнинг 50 фоизидан 1,5 бараваригача).

мол-мулкни ижарага бериш шартномасини тасдиқлаганлик ёки унга ўзгартишлар киритганлик учун:

мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-онаси, болалари ва уларнинг эрига ёки хотинига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига – БҲМнинг 10 фоизи (илгари БҲМнинг 25 фоизи);

жисмоний шахслар учун – БҲМнинг 25 фоизи (илгари БҲМнинг 50 фоизи);

юридик шахслар учун ёки агар тарафлардан бири юридик шахс бўлса – БҲМнинг 50 фоизи (илгари БҲМнинг 1 баравари).

мол-мулкдан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун – БҲМнинг 25 фоизи (илгари БҲМнинг 50 фоизи).

гаров, ипотека ва лизинг шартномаларини тасдиқлаганлик учун:

жисмоний шахслар учун – БҲМнинг 1 баравари (илгари шартнома суммасига қараб БҲМнинг 1 бараваридан 2 бараваригача);
юридик шахслар учун ёки агар тарафлардан бири юридик шахс бўлса – БҲМнинг 2 баравари (илгари шартнома суммасига қараб БҲМнинг 2 бараваридан 4 бараваригача).

қарз шартномаларини тасдиқлаганлик учун – БҲМнинг 25 фоизи (илгари шартнома суммасига қараб БҲМнинг 25 фоизидан 1 бараваригача).

автомототранспортни бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун давлат божи қуйидаги миқдорларда ундирилади:

автомототранспорт воситалари учун – БҲМнинг 3 баравари (илгари транспорт воситаси двигателининг қуввати, яъни от кучига ва ишлаб чиқарилган санасига қараб БҲМнинг 2 бараваридан 10 бараваригача);

битта мототранспорт, мотоаравача, мотоқайиқ учун – БҲМнинг 25 фоизи (илгари ишлаб чиқарилган санасига қараб БҲМнинг 10 фоизидан 50 фоизигача).

автомототранспорт воситаларини бошқаришга ва тасарруф қилишга оид ишончномаларни, шунингдек автомототранспорт воситаларидан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун:

мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-онаси, болалари ва уларнинг эрига ёки хотинига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа- сингилларига, жиянларига – БҲМнинг 50 фоизи;

бошқа шахсларга – БҲМнинг 2 баравари (илгари БҲМнинг 3 баравари).

Қарз шартномасидан келиб чиқадиган пул суммаларини ундириш тўғрисидаги ижро варақаларини берганлик учун давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади.

Қонун расмий эълон қил инган кундан эътиборан кучга киради.

Манба: Huquqiy axborot

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

@fideskonsalting
1.7K views08:51
Ochish/sharhlash
2022-12-07 13:53:36 ​​ Бугун байрам арафаси.

Меҳнат кодексининг 131-моддасига кўра 8 декабрь — Конституция куни байрам (ишланмайдиган) куни сифатида белгиланган.

Меҳнат кодексининг 121-моддасига кўра, байрам (ишланмайдиган) кунлар арафасида кундалик иш (смена) муддати мулкчилик шаклидан қатъий назар барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилиши лозим.

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

@fideskonsalting
2.0K views10:53
Ochish/sharhlash
2022-12-07 09:40:29 ​​#Билиб_олинг

Ўзбекистан Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда
Ўзбекистон Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг қўшма қарорига кўра умумий типдаги давлат мактабгача таълим муассасалари ходимлари учун йиллик узайтирилган меҳнат таътиллари муддатлари қуйидагича:

Мудир -36 иш куни;

Тарбиячи-методист -36 иш куни;

Тарбиячи -36 иш куни;

Мусиқа раҳбари -36 иш куни;

Барча мутахассисликлар ўқитувчилари, жумладан, ўқитувчи- логопед. Ўқитувчи-дефектолог -48 иш куни;

Психолог -36 иш куни;

Жисмоний тарбия юриқчиси -24 иш куни;

Тарбиячи ёрдамчиси, жумладан, тунги вақт учун -24 иш куни;

Ўрта тиббиёт ходимлари, жумладан, катта тиббий хамшира ва патронаж хамшираси - 24 иш куни;

Даволовчи жисмоний тарбия юриқчиси, юриқчи методист -24 иш куни;

Кичик тиббий хамшира -24 иш куни;

Бош ошпаз - 24 иш куни;

Ошпаз -18 иш куни;

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

@fideskonsalting
2.4K views06:40
Ochish/sharhlash
2022-12-07 07:28:48 ​​#мурожаат

Савол:
Ассалому алейкум ҳурматли Юристлар. Мен давлат боғчасида ишлайман. Ўқитувчи -логопед бўлиб ишлайман. Саволим шуки ҳафтасига неча соат ишлашимиз керак.

Юрист жавоби:

Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 5-январдаги 10-сон қарорига
1-илова "Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 12-бандига кўра давлат мактабгача таълим ташкилотида педагог ходимлар учун ҳафталик иш юкламасининг миқдорлари қуйидагича :

тил бўйича ўқитувчи — 18 соат;

ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектолог — 24 соат;

кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг тарбиячиси, тарбиячи-методисти — 25 соат;

тарбиячи, тарбиячи-методист — 36 соат;

кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг ёрдамчи тарбиячиси — 36 соат;

жисмоний тарбия йўриқчиси — 30 соат;

мусиқа ходими, хореограф — 24 соат.

Демак, сиз ДМТТда ўқитувчи -логопед бўлиб ишласангиз тўлиқ иш вақтида (1ставкада) ҳафтасига 24 соатгача ишлашингиз мумкин. ДМТТда 1, 5 ставкагача ишлашингиз мумкин. Раҳбарингиз бундан кўпроқ ишлашга мажбурласа ҳудудий адлия бўлимига ёки бандликка кўмаклашиш марказига мурожаат қилишингиз мумкин.

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

@fideskonsalting
2.1K viewsedited  04:28
Ochish/sharhlash