Get Mystery Box with random crypto!

​​#мурожаат Савол: Ассалому алейкум ҳурматли Юристлар. Мен | FIDES KONSALTING⚖

​​#мурожаат

Савол:
Ассалому алейкум ҳурматли Юристлар. Мен давлат боғчасида ишлайман. Ўқитувчи -логопед бўлиб ишлайман. Саволим шуки ҳафтасига неча соат ишлашимиз керак.

Юрист жавоби:

Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 5-январдаги 10-сон қарорига
1-илова "Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 12-бандига кўра давлат мактабгача таълим ташкилотида педагог ходимлар учун ҳафталик иш юкламасининг миқдорлари қуйидагича :

тил бўйича ўқитувчи — 18 соат;

ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектолог — 24 соат;

кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг тарбиячиси, тарбиячи-методисти — 25 соат;

тарбиячи, тарбиячи-методист — 36 соат;

кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг ёрдамчи тарбиячиси — 36 соат;

жисмоний тарбия йўриқчиси — 30 соат;

мусиқа ходими, хореограф — 24 соат.

Демак, сиз ДМТТда ўқитувчи -логопед бўлиб ишласангиз тўлиқ иш вақтида (1ставкада) ҳафтасига 24 соатгача ишлашингиз мумкин. ДМТТда 1, 5 ставкагача ишлашингиз мумкин. Раҳбарингиз бундан кўпроқ ишлашга мажбурласа ҳудудий адлия бўлимига ёки бандликка кўмаклашиш марказига мурожаат қилишингиз мумкин.

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

@fideskonsalting