Get Mystery Box with random crypto!

​​ Меҳнат кодексининг 131-моддасига кўра, 8 декабр — Конституц | FIDES KONSALTING⚖

​​ Меҳнат кодексининг 131-моддасига кўра, 8 декабр — Конституция куни байрам (ишланмайдиган) куни сифатида белгиланган. Биламизки, ҳеч қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжат даврлар ўша ўз мураккаблигини йўқотмай қолмайди. Шунингдек, бош қомусимиз ҳам.

Бир йил муқаддам Президент Шавкат Мирзиёев Конституция байрами муносабати билан йўллаган табригида 2022-йилда янги қомус қабул қилинишини айтган эди.

Шу йилнинг ёзда эса Олий Мажлис Қонунчилик палатаси “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини э’лон қилди.

Лойиҳада асосий қонуннинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартишлар киритиш ҳамда 16 та нормани ўз ичига олган 6 та янги модда (прим-моддалар) қўшиш таклиф этилмоқда.

Бугунги байрам муносабати билан Конституция лойиҳасидаги асосий 15 та асосий, халқчил фарқни сизга улашамиз.

Инсоннинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида қонунчиликда юзага келадиган, бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилинади. ( 13-модда)

Шахс суд қарор қабул қилмагунича 48 соатдан кўп муддат ушлаб турилиши мумкин эмас.( 25-модда)

Ҳеч ким шартномавий мажбуриятларни бажара олмаганлигига асосланиб жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас. ( 25-модда)

Ҳеч бир шахс ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмас. Шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлмаслиги керак. (26-модда)

Қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан одил судловни амалга ошириш чоғида фойдаланишга йўл қўйилмайди.( 26¹)

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг ўзи ва оиласи яшаши учун етарли бўлиши керак.

Ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади.
Ҳар бир ишловчи аёл ҳомиладор бўлган тақдирда ва туғиш даврида ҳақ тўланадиган та’тилга ҳамда янги туғилган чақалоқни парвариш қилиш учун та’тилга ёки болани фарзандликка олиш учун та’тилга чиқиш ҳуқуқига эга. (37-модда)

Давлат ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд ва кам та’минланган, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни қонунда белгиланган тартибда уй-жой билан та’минлайди. (39-модда)

Умумий ўрта та’лим мажбурийдир. Мактаб ишлари, мактабгача та’лим ва тарбия давлат назоратида бўлади.

Ҳар ким Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши учун инсон ҳуқуқлари бўйича миллий ва халқаро институтларга мурожаат қилишга ҳақли. (44- модда)

Тадбиркорлар қонунчиликда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга, ўз фаолиятининг йўналишини мустақил равишда танлашга, тадбиркорликдан чекланмаган миқдорда даромад олишга ҳақли.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар, ўрмон фонди давлатга тегишли бўлиб, тадбиркорлик суб’ектларига ижара шартномалари асосида ажратилади. (55-модда)

Давлат кўп болали оилалар қонунга мувофиқ имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар берилишини та’минлайди. (63-модда)

Оналик, оталик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади. (Амалдаги конституциясида фақатгина оналик ва болалик) (65-модда)

ВАТАНГА БЎЛГАН САДОҚАТ МУҚАДДАСДИР. ( 52-модда)

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

@fideskonsalting