Get Mystery Box with random crypto!

​​ Қай холларда тадбиркорлик субекти назорат қилувчи органларн | FIDES KONSALTING⚖

​​ Қай холларда тадбиркорлик субекти назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахсларини ўз ҳудудига қўймаслик ҳуқуқига эга?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 374-сонли қарорининг 3-бандига кўраб қуйидаги холларда тадбиркорлик субекти назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахсларини ўз ҳудудига қўймаслик ҳуқуқига эга:

текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруқ ўрнатилган тартибда расмийлаштирилмаганда;

текширув белгиланган тартибда Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилмаганда ёки у хабардор этилмаганда;

тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини берувчи махсус

гувоҳнома мавжуд бўлмаганида.

улар Текширувларни рўйхатга олиш китобига маълумотларни киритишдан бош тортганида;

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

@fideskonsalting