Get Mystery Box with random crypto!

Фахрий Темирйўлчи

Telegram kanalining logotibi faxriytemiryolchi — Фахрий Темирйўлчи Ф
Telegram kanalining logotibi faxriytemiryolchi — Фахрий Темирйўлчи
Kanal manzili: @faxriytemiryolchi
Toifalar: Siyosat , Avtomobillar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.79K

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2021-03-29 10:52:08 Кўр ҳассасини неча марта йўқотади?

Ўтган хафтада Тошкент метросининг 40-йиллик тарихида бўлмаган воқеа юз берди, яъни иккита метропоезди бир-бири билан тўқнашди. Яна қаерда, албатта Раматов бошчилигида қурилган Сергели линиясида.

Тўқнашув сабаби эса бир томондан ҳам кулгили, ҳам ачинарли. Нима эмиш, янги қурилган метро линиясида алюкабод бўлаги кўчиб, поезд йўлига тушган. Поезд машинисти уни йўлдан олиб ташлаш учун составни тўхтатган... шу вақт ортидан келаётган навбатдаги поезд келиб урилган...

биринчидан, Сергели линиси қурилганига ҳали уч ой бўлмаган бўлса, алюкабодн нимага кўчиб тушади;

иккинчидан, перегонда поезд тўхтаганидан сўнг нима учун диспетчер иккинчи поездни юришига рухсат беради;

учинчидан, олдида поезд тўхтаганини кўриб иккинчи поезд машинисти нимага тўхташ чораларини кўмаган... Хуллас, давом этирсак йигирма, ўттизинчи... каби “нимага”лар ҳам келиб чиқаваеради.

Чунки, янги қурилган метро линияларида на связь, на светофор, на блокировка бор... Ёлғиз Аллоҳни хохиши билан поездлар юриб турибди...
Темирйўлчилар яхши билади, темир йўлда поездлар ҳаракатини ташкил этиш учун радиоалоқа воситалари, светофор, СЦБ, сигнализация, блокировка каби қурилмалар қанчалик аҳамиятли эканлигини.

Тўғрида, эгаллаб турган амалидан кетишдан қўриқиб, қурилиш учун ажратилаётган маблағларни еб қўйиб, давай-давай билан қурилгандан сўнг, ҳали тайёр бўлмасдан фойдаланишга топширигандан сўнг тўқнашув, қулаш, одам ўлиши каби ҳодисалар бўлиши табиий.

Жаноб Раматов ўзини ақлли деб ҳисоблаб, мутахассисларни фикрини бир тийинга илмасдан, “кетмонча”сига иш юртиганидан, кўчадаги “мардикор”лар билан қурилиш қилиш натижасида шундай воқеалар юз бермоқда.
Аввало Аллоҳ билади-ю, лекин бир фикр айтмоқчиман, Раматовнинг “номаи амоли”да Сардоба фожеаси, Юнусобод метросидаги олти кишининг ўлими..., яна қанчадан-қанча бегуноҳларнинг қарғиши-ю, дуои-бадлари “жирный” қилиб ёзилаётган бўлса керак.

Шунча воқеалардан кейин айтмоқчиман “кўр ҳассасини неча марта йўқотади?, нахотки бу сўқир кўзлар очилмаётган бўлса!
Шу ўринда одам ўйланиб қолади, наҳотки бирор-бир қурилиш лойиҳасини маромига етказиб ишлаб чиқиб, ундан сўнг шошилмасдан режа билан қурилиш қилиб, энг яқин байрамга эмас балки, қурилиш меъёрий қоидаларига амал қилган ҳолда ҳар томонлама мукаммал объектни фойдаланишга топширишнинг иложи бўлмаса...

Ахир, шунча елиб-югуриб, кечаю-кундуз ҳаракат қилган билан, қанчадан-қанча инсонларни қон қақшатиб бирор нарсага эришган билан, бу дунёдан олиб кетадиган бойлиги бир газ кафан-ку! Уям насиб қилса... кафансиз кетганлар қанча...

«Фахрий темирйўлчи»

Каналимиз
https://t.me/joinchat/gwLSgq2LS4BhYTMx

Facebook саҳифамиз
18.7K viewsedited  07:52
Ochish/sharhlash
2021-02-26 20:23:14 19 йил Раматов бошқарган "Ўзбекистон темир йўллари"нинг бадбўй, кир ва чанг босган вагонларидан репортаж

Ёхуд «Ўзбекистон темир йўллари» акционерлик жамияти 60 йил аввалги совет даврининг поездларида ҳамон одам ташимоқда...

Rost24.uz ахборот сайти журналисти 60 йиллик поезднинг барча (ҳайдовчи хонасидан ташқари) хоналарини кўздан кечирди.

Батафсил: https://bit.ly/2ZTbRoZ

«Фахрий темирйўлчи»

Каналимиз

https://t.me/joinchat/gwLSgq2LS4BhYTMx

Facebook саҳифамиз
18.1K viewsedited  17:23
Ochish/sharhlash
2021-02-07 20:02:42 Бироқ, орадан 3-4 йил ўтиб хаммаси ўз ҳолига қайтди... депо ҳисобидан
каттакон ҳовли, 2 та дом, 2 та машина ва бошқа нарсалар олди.


Шунча молу-дунё кимнинг ҳисобидан, албатта депо ва машинистлар ҳисобидан. Қачондир шуларнинг уволи, норасидаларининг ҳаққи уради уни. Шунча нарса етмагандек, Акмал текинхурнинг Транспорт Унверститида ўқиш контракт пули хам депо хисобдан тўланмоқда.

Шайтонни эркаги Аброр ўзини фаришта қилиб кўрсатиб, шунча электровоз олдик, бунча локомотив таъмирладик деб оғзидан кўпиги оқиб мақтанади.
Эй ноинсоф янги электровозларни давлат сотиб олмоқда, таъмирлаш учун ҳам давлат пул ажратаяпти... Лекин сен ўғлингни фирмасига “объём” топиб бериш билан оворасан-ку. Сенинг каллангда фақат шу фикр айланади, қанча пул кўчириш, қанчасини нақдлаштириш, қаерга сарфлаш, ҳовли қуриш.. қурган уйингнинг ҳар бир хонасига кириб чикишга вақтинг бўлмаса керак.
Шайтонни эркаги Аброрнинг хаётини кўриб, одам ўйланиб қолади, соғлик йўқ, оила хиёнат ботқогига ботиб бўлган, хотин, фарзандлар, келинлар, куда-анда орасида обрў тўкилиб бўлган, харом-халиш юришларни касофати фарзандларга, неваралар урганидан бола-чақани боши касалдан чиқмайди...
Бундай мансабни нима кераги бор.... Ахир, Аброр Исламов ҳам хаққи-ҳалол яшаб, оила тебратаётган, обру-эътиборли, тақволи инсонлар қаторида бўлиши мумкин-ку....

«Фахрий темирйўлчи»

Каналимиз
https://t.me/joinchat/Rc3XCSXSzF9iNDkx

Facebook саҳифамиз
20.2K viewsedited  17:02
Ochish/sharhlash
2021-02-07 20:02:41 Локомотив деподаги шайтон малайлари

Ассалому алайкум темирйўлчилар ва каналимиз аъзолари!

Олдинги мақоладаги аноним сўровнома кўпчилик томонидан ўқиб таҳлил қилинди ва берилган саволларга холисона жавоблар берилди.
Гувохи бўлганигиздек, 60% ўқувчилар Фахрий темирйўлчи мақолалари 100% ҳақиқат деб белгилаган бўлса, 82% ўқувчилар темирйўл рахбарларини ишидан қониқмаслигини белгилаган, шунингдек, 1833 киши ҳозирги темирйўл, локомотив депо Исламов, профсоюз Сабиров ва пасстранс Нурмухамедов каби рахбарларини ишдан кетиши кераклигини маъқуллаган.
Аммо, бироқ, лекин виждонига қурт тушган рахбарлар хеч нарса кўрмагандай, “соққа” қилишда давом этмоқда.

Ҳа айтганча, локомотив депода гап-сўзлар тарқалди, гўёки Исламов Фахрий темирйўлчини аниқлабди, у билан келишибди, унинг одамларини ишга жойлаб қўйибди... энди депо ҳақида ёзмас эмиш... Бўлмаган гап, бекор гап...

Мен пул учун виждонимни сотмайман, менга адолат ва ҳақиқат керак, менга порахўрлар йўқ бўлиши керак....

Хуллас Ўзбекистон локомотив депоси раҳбари Аброр Исламов ва унинг югурдаклари - шайтон малайлари ҳақида давом этамиз. Менга шайтон малайлари ҳақида мақола ёзиш хавас эмас, бироқ, деподан тўхтовсиз келаётган маълумотлар, хабарлар, далиллар тинчлик бермаяпти.
Буни қарангки, Аброр Исламов шунча харом бойлик орттирган бўлсада, ўз соғлигини тиклаш учун тиламчилик қилиб пул йиғиб олган. Ўтган йилининг ёзида шайтонни эркаги - Аброр кўпчиликнинг ҳаққини егани учун оёқдан қолди, унинг оёқ суяклари чирий бошлаган. Тошкентдаги энг қиммат клиникада тоз суягини қўйдириб даволанди ва бунинг учун 40-50 млн сўм пули кетди. Бу пулларни шайтончалар бош мухандиси Шоназар, бош бухгалтер Асадулла Ризаев ва бошқалар етказиб турди, ками депо ҳисобидан қопланди.
Шу ўринда одамни нафратини келтирадиган ҳолат, бир неча йиллар шайтонни эркагини хоналарини тозалаб, унга чой дамлаб бериб юрган бечора Нафиса Аллоҳни ҳохиши билан касал бўлиб, операция қилинди. Қийин аҳволда қолган Нафиса бир неча маротаба ёрдам пули сўраб депога мурожаат қилди, бироқ ёрдам берилмади. Эй кўзинг тупроққа тўлгурлар ахир одамга савоб ҳам керак-ку... бир бечорга ёрдам берилса хеч ким камайиб қолмайди-ку....

Аксинча, Нафисага ёрдам бериш ўрнига Аброр шайтонни урғочиси Кароматнинг қизи Муаззамхон тасқаранинг танасида тўпланган харом ёғларни операция қилиб олиб ташлаб, оздириш учун 15-20 млн. сўм ажратди.

Тасқара Муаззам эса охирги пайтларда бу қари чолдан фойда йўқлиги учун локомотивлардан фойдаланиш бошқармаси бош мухандиси Фарход Махаматов жанобларини кўнглини хушлаб юрибди ва шайтонни эркаги ҳақидаги маълумотларни унга зимдан етказиб келмоқда.
Деподаги яна битта шайтон малайи Шоназар ҳам ўз рахнамосидан қолишмаслик учун ҳаракат қилиб келмоқда. 2019 йилда таъмирлаб ҳалигача топширилмаган депо ишчилари общежитияси учун ажратилган материаллар билан Бекободда катта мол фермасини қуриб битказди.

Шайтон малайи пули кўпайиб кетганидан, нима қилишини билмай хотинни кўпайтириш билан овора.... Учинчи хотини Раънохон Абдураззаковани касаначи сифатида депога ишга расмийлаштириб қўйган ва ҳар ойда ойлик иш ҳаққи ёзилади. Лекин, касаначи сифатида бирор нарса тайёрлаб бермайди.
Ўзи охирги вақтларда темирйўнинг хамма заводларида касаначилар кўпайиб кетган бўлиб, рахбар ёки унинг ўринбосарини хотини, қизи ёқи бошқа яқинлари расмийлаштирилган. Уларга отни калласидек ойлик ёзилади...
Аброрнинг яна бир хамтавоғи эксплутация бўйича ўринбосари қизил кўзли наркоман Акмал Балтабев 2016 йилгача харом топган пулларини Ахмадбойга бериб хаммасини йўқотган, ҳаттоки яшашга уйи ҳам қолмади эди.
16.4K views17:02
Ochish/sharhlash
2021-02-06 11:28:09 ​​Очилбой Раматовнинг ижобий имиджи қачон шаклланади?

Kun.uz сайтида Ўзбекистон экология қўмитаси матбуот котиби Бунёд Абдуллаевнинг ажойиб фикрини ўқиб қолдим. Нима эмиш, уни ишдан бўшашига мажбурлаётган эмиш... сабаби Очилбой Раматовнинг ижобий имиджини шакллантиришдан бош тортгани учун.... Ана холос....
Эй барака топкурлар, Очилбой Раматовнинг ижобий имиджи қуруқ гап-сўзлар, кўпиртириб ёзишлар билан шаклланмайди.
Тўғри Эмина Карамановага ўхшаган виждонини пулга сотган “блогер”лар томонидан бир қатор сайтларда Очилбой Раматовнинг мақтаб ёзаётган мақолалари берилиб бориляпти.

Лекин, Хазрати Халқ кўриб, билиб, эшитиб турган бир вақтда бу ёзаётган маълумотлар “фейк” эканлиги, ҳаммаси Раматовнинг имиджини кўтаришга йўналтирилганлиги оми одамгаям маълумку, ахир.

Шу ўринда айтмоқчиман, Тошкентдаги янги қурилган метро линиялари қурилишига бош-қош бўлган, ҳар икки гапини бирида 40 йилда қилинмаган қурилиш ишларини мен 2 йилда қилдим деб кўпирадиган Очилбой Раматов!
- ахир ҳар куни метрода чироқ ўчиб, йўловчилар телефонини фонари билан юрган бўлса;
- шалтоқ Хосилов бирор-бир масалани ҳал қилолмаса, соатлаб йиғилиш ўтказишдан бошқасига ярамаса;
- темирйўлдаги қурилиш объёмлари-ю, импорт махсулотлари Файзуллажондан ортмаса;
- муттахам ўғри Аброр Исламов Раматовни курсдошиман деб, локомотив депони нас бостириб, кемириб ётган бўлса;
- шунча гап сўзлардан кейин ҳам тулки Кутлимурод Собиров Тўрткўлдаман деб Дубайга бориб туғилган кунини нишонласа;
- ЛМЗга қайни укаси Қодирхон бориб ўтириб олиб, вагон чиқариш ўрнига металлом сотиш билан овора бўлса;
- Президент ишончидан чиққан ўғри муттахам хокимлар Шухрат Абдуллаев, Ихтиёр Фармонов, Шароф Қодиров, транспорт вазири ўринбосари қора Даврон Дехқоновларга темир йўлдан яна жавобгарлик лавозимлари берилса (ишга олинса);
- темирйўлда ҳамма ёқ фисқу-фасод, ўғирлик, каззоблик, корупция, порахўрлик авж олиб кетган бўлса қандай қилиб ижобий имидж шаклланади.


Шундай давом этса жаноб Раматов сизни имиджингиз ҳеч қачон шаклланмайди, аксинча юқорида айтганларим сизни обруизи тўкишга (агар у бор бўлса), ёшиз бир жойга бораётган вақтда хору-зор бўлиб, бор-будиздан ажралишингизга олиб келади....

Ҳақиқатни тан олинг, ўтган асрнинг 70-80 йилларида қурилган метрода бирор марта чироқ ўчмаган, поездлар тўхтаб қолмаган. Ҳозирчи, сиз қурган метрода нима бўлмоқда? югурдагларингизга айтинг декабрь-январь ойидаги чироқ ўчиши билан боғлиқ маълумотларни яширмасдан сизга берсин. Одамда ор-номус, ғурур бўлиши керак, ахир ўтган асрда қурилган метрода чироқ ўчмаса, бир маромда ишласа... темирйўлчилар қурган линияларда эса қатор-қатор камчиликлар....

Яна бир нарса, куни кеча телевидения ва матбуотда Президент томонидан Афғонистон ва Покистон делегациясини қабул қилинганлиги ҳамда Мозори-Шариф-Қобул-Пешовар темирйўл линиясини қурилиши мухокамалар қилинганлиги кенг ёритилди. Аммо, бироқ, лекин.... нимагадир бу учрашувларда на Раматов ва на Хосилов кўринмади. Шундан хулоса қилиш мумкин жаноб Раматов! сиз ўзингизни қилиқларингиз билан нафақат оддий халқ орасида балки Давлат рахбарияти олдида ҳам обру, имиджизни тўкиб боряпсиз.

Юқори даражадаги имидж керак бўлса дўппини ечиб, бир четга қўйиб ўйлаш керак, ҳар томонлама ўйлаш ва хулоса қилиш керак.

«Фахрий темирйўлчи»

Каналимиз
https://telegram.me/joinchat/VtDHbw840D8cBw0-

Facebook саҳифамиз
12.2K viewsedited  08:28
Ochish/sharhlash
2021-01-11 14:08:17
Сизнингча, темирйўл сохасидаги кимлар ишдан кетиши керак?
Anonymous Poll
24%
Хусниддин Хосилов, Кутлимурад Сабиров, Феруза Саидова, Аброр Исламов, Жахонгир Нурмухамедов
5%
Мансур Ражабов, Камолиддин Рашидов, Шавкат Туляганов
14%
Йўқ, хеч ким кетиши керак эмас
57%
Ҳаммасини алмаштириш керак
2.4K voters15.8K views11:08
Ochish/sharhlash
2021-01-11 14:05:12
Сиз Ўзбекистон темир йўлларининг хозирги рахбарларининг ишидан қониқасизми?
Anonymous Poll
80%
Йўқ, қониқмайман, раҳбарларни алмаштириш керак
20%
Ҳа, қониқаман, яхши иш олиб бормоқда
3.1K voters20.0K views11:05
Ochish/sharhlash
2021-01-11 14:00:00 Шу ўринда, Фахрий темирйўлчининг қатор мақолаларига комментария ёзаётган айрим “пахтакор”, “троллвача”ларга айтмоқчиман, мана шу ўринда ким ифлос-у, ким тухматчи, ким хоин-у, ким ватанпарвар... Аслида темирйўлларни сунъий равишда банкрот қилаётган, темирйўл…
Фахрий темирйўлчидаги мақолалар қанчалик ҳақиқат?
Anonymous Poll
15%
25%
10%
50%
16%
75%
58%
100%
2.2K voters14.0K views11:00
Ochish/sharhlash
2021-01-11 13:58:58 Шу ўринда, Фахрий темирйўлчининг қатор мақолаларига комментария ёзаётган айрим “пахтакор”, “троллвача”ларга айтмоқчиман, мана шу ўринда ким ифлос-у, ким тухматчи, ким хоин-у, ким ватанпарвар...

Аслида темирйўлларни сунъий равишда банкрот қилаётган, темирйўл пулларини турли йўллар билан ўзлаштириб келаётган, бир икки йилдан кейин темирйўлларни йўқ қилиб, қозоқларними, россияликларними қўлида ишлашимизга сабабчи бўлиши мумкин бўлган Ўзбекистон темир йўллари рахбарияти Ватан хоини эмас-ми?

Менку ёзсам икки-уч кишини ёзаётгандирман, буям бўлса тухмат эмас, бор гаплар айни ҳақиқат, минглаб ишчиларни ичидаги дарди... бироқ бир-иккита “тролл”вачалар ўз рахнамоларини ёнини олиб бўлар бўлмас комментлар қолдирмоқда. Темирйўл рахбарлари эса бир вақтлар келиб бутун ҳалқнинг қарғишига, нафратига гирифтор бўлади.

Қизиғи мақолаларни 20 мингга яқин одамлар ўқисада, нимагадир фақат бир хил одамлар негатив “коммент” қолдирмоқда... керакли одамлар ўқиб хулоса чиқариб боряпти.

Келинг, шу ўринда кичгина бир аноним сўровнома ўтказсакда, мақолаларда келтирилётган фактларнинг қанчалик тўғрилигини ўқувчиларининг ўзлари белгиласа. Бироз вақтдан кейин сўровнома бошланади. Ҳолисона ёндашасиз деб ўйлайман
12.9K views10:58
Ochish/sharhlash
2021-01-11 13:57:35 Қуюв-механика заводи эмас Қолоқ-механика заводи....

Бир вақтлар, яъни 2005 йилларда Ўзбекистон темир йўллари юртимиздаги энг зўр, энг бой ташкилотлардан бири бўлиб, кўпчилик фуқаролар ушбу тизимга ишга кириш, темирйўлчи бўлишни орзу қилар, ишлаётганлар эса кўксини кериб фахрланиб юрар эди. Чунки у вақтларда хамма ўз иши билан шуғулланиб, темирйўлларда юк ва йўловчи ташиш, янги йўллар (фақат темирйўл линиялари) қурилиши ва шунга яраша ойлик иш ҳаққи олинар эди.

Каналимиз аъзолари орасида шу вақтларда ишлаганлар бор бўлса бир эслаб кўринг, ўртача 1000 доллардан ортиқ ойликлар, поликлиника ва касалхоналарга имтиёзлар, ҳар чоракда премия, байрам пуллари, сифатли кийим-кечаклар.... хуллас “ушал дамлар, ушал дамлар...”.

Хозирчи, сув омбори қурилиши, метро қурилиши, молхона қурилиши, кўмир кони ва яна шу каби ишлар.... қачон темирйўл линиялари, вагонлар парки, локомотивларга эътибор берилади... Ёлғиз Оллох билади.
Бир нарсани айтиш керакки, юзи қайсидир жонзотнинг терисидан қалин бўлиб кетган айрим мансабдор шахслар Ўзбекистон темир йўлларининг Қуюв-механика заводида бир неча турдаги юк вагонларини ишлаб чиқияпмиз... деб давлат рахбарларини алдаб келмоқда.

Тан олиш керак, “айрим мансабдор”лар яхшироқ эътибор берса, ақлу-фаросатини ишлатса ҳақиқатда Қуюв-механика заводида йилига 1000дан ортиқ юк вагонлари ишлаб чиқариш имконияти мавжуд ва бу билан 1500га яқин ишчиларни иш билан таъминласа, бечораларни бессодержанияга чиқармасдан ойлик тўласа бўлади. Энг мухими Ўзбекистон темир йўлларининг чириб бораётган вагон парки янгиланади, яъни хозиргидек юкларимиз қозоғистонлик тадбиркорларининг вагонларида ташилмасдан, ўзимизни вагонларимизда ташилади, тадбиркорларга юк ташиш арзонроққа айланади.

Хуллас, Қуюв-механика заводи директори Камолиддин Рашидов (лақаби “қоравой”, “Тарзан”) Кўмирконидан ишдан қувилиб келди-ю ўша машхур ибора “хамма қиганларини ... тиқди”, ишга келган кунидан бошлаб корхонанинг энг даромадли жойи бўлган моддий таъминот бўлимига ўзининг хамтовоқларидан бири бўлган Мансурни бошлиқ қилиб қўйди. У нафақат хамтовоқ колаверса Тарзаннинг ҳамқишлоғи ҳисобланади. Бугунги кунга келиб Мансурга тижорат ишлари бўйича директор ўринбосари мансабини бериб, моддий таъминотга эса яна бир маслакдоши “жингалак сочли” Равшан тайинлади.

Кўрмаганни кўргани қурсин деганларидек, бу шоввозлар ўзларига тегишли бўлган 4-5 та фирма орқали заводга керак бўлмаган, аслида нархи бир неча маротаба арзон бўлган нарсаларни қиммат нархларда заводга ўтказиб келмоқда. Бунданам ачинарлиси шуки “Тарзан” барча рахбар лавозимларига, яъни директор ўринбосарларидан тортиб кадрлар бўлимигача ўз ҳамтовоқлари бўлган “сурқаш”ларни йиғиб олган.
Ўзи ишлаб чиқариш йўқ бўлган бир вақтда, арзимаган топилган пуллар ҳам керак керакмас жойларга сарфланиб ётибди.

“Тарзан”нинг кетмонини учишининг яна бир сабаби у “Чумчуқ” (Хасилов)нинг энг яхши кўрган “ўғилча”ларидан бири бўлиб, унга ишониб хохлаган ишини қилмоқда. Заводнинг ҳозирги аҳволи жуда ачинарли, яхши мутахассислар қолмади ҳисоб.

Камига жаноб “Чумчуқ” ўғлими, жияними ёки ўйнаши Зулфияни ўғли Нуриддингами тўғри гапни айтгани, иш талаб қилгани учун россиялик эр-хотин Семаковларни заводдан хайдаб юборди. Бу мутахассисларни кимлардир бир вақтлар ялиниб, ёлвориб, бир нарсаларни ваъда қилиб заводга олиб келган ва бу билан қуюв жараёнидаги “брак”ларни камайтиришга эришган эди. Улар кети-ю яна “эски ҳаммом – эски тоз”, тўғрида завод ишламагандан кейин мутахассис нимага керак, ахир “Чумчуқ”ни шахсий манфаати давлат манфаатидан устун бўлса, завод уни отасидан қолгандек, бутун уруғ аймоғи шу ерга ўрнашиб олган бўлса...

Эй ноинсофлар! ахир завод 2003 йилда фойдаланишга топширилиш арафасида йиллик қуввати 1500та янги юк вагонларни қуриб фойдаланиш учун етарли дея бахоланган бўлса, охирги икки йилда роса борса 250 дона янги вагон чиқаргани қайси мантиққа тўғри келади. Бир ўйлаб кўринг, завод аслида нима мақсадда фойдаланишга топширилган-у, ҳозирда нималар билан шуғулланмоқда. Қуюв-механика заводи эмас Қолоқ-механика заводи....

«Фахрий темирйулчи»

| Telegram | Facebook
14.2K viewsedited  10:57
Ochish/sharhlash