Get Mystery Box with random crypto!

​​Очилбой Раматовнинг ижобий имиджи қачон шаклланади? Kun.uz | Фахрий Темирйўлчи

​​Очилбой Раматовнинг ижобий имиджи қачон шаклланади?

Kun.uz сайтида Ўзбекистон экология қўмитаси матбуот котиби Бунёд Абдуллаевнинг ажойиб фикрини ўқиб қолдим. Нима эмиш, уни ишдан бўшашига мажбурлаётган эмиш... сабаби Очилбой Раматовнинг ижобий имиджини шакллантиришдан бош тортгани учун.... Ана холос....
Эй барака топкурлар, Очилбой Раматовнинг ижобий имиджи қуруқ гап-сўзлар, кўпиртириб ёзишлар билан шаклланмайди.
Тўғри Эмина Карамановага ўхшаган виждонини пулга сотган “блогер”лар томонидан бир қатор сайтларда Очилбой Раматовнинг мақтаб ёзаётган мақолалари берилиб бориляпти.

Лекин, Хазрати Халқ кўриб, билиб, эшитиб турган бир вақтда бу ёзаётган маълумотлар “фейк” эканлиги, ҳаммаси Раматовнинг имиджини кўтаришга йўналтирилганлиги оми одамгаям маълумку, ахир.

Шу ўринда айтмоқчиман, Тошкентдаги янги қурилган метро линиялари қурилишига бош-қош бўлган, ҳар икки гапини бирида 40 йилда қилинмаган қурилиш ишларини мен 2 йилда қилдим деб кўпирадиган Очилбой Раматов!
- ахир ҳар куни метрода чироқ ўчиб, йўловчилар телефонини фонари билан юрган бўлса;
- шалтоқ Хосилов бирор-бир масалани ҳал қилолмаса, соатлаб йиғилиш ўтказишдан бошқасига ярамаса;
- темирйўлдаги қурилиш объёмлари-ю, импорт махсулотлари Файзуллажондан ортмаса;
- муттахам ўғри Аброр Исламов Раматовни курсдошиман деб, локомотив депони нас бостириб, кемириб ётган бўлса;
- шунча гап сўзлардан кейин ҳам тулки Кутлимурод Собиров Тўрткўлдаман деб Дубайга бориб туғилган кунини нишонласа;
- ЛМЗга қайни укаси Қодирхон бориб ўтириб олиб, вагон чиқариш ўрнига металлом сотиш билан овора бўлса;
- Президент ишончидан чиққан ўғри муттахам хокимлар Шухрат Абдуллаев, Ихтиёр Фармонов, Шароф Қодиров, транспорт вазири ўринбосари қора Даврон Дехқоновларга темир йўлдан яна жавобгарлик лавозимлари берилса (ишга олинса);
- темирйўлда ҳамма ёқ фисқу-фасод, ўғирлик, каззоблик, корупция, порахўрлик авж олиб кетган бўлса қандай қилиб ижобий имидж шаклланади.


Шундай давом этса жаноб Раматов сизни имиджингиз ҳеч қачон шаклланмайди, аксинча юқорида айтганларим сизни обруизи тўкишга (агар у бор бўлса), ёшиз бир жойга бораётган вақтда хору-зор бўлиб, бор-будиздан ажралишингизга олиб келади....

Ҳақиқатни тан олинг, ўтган асрнинг 70-80 йилларида қурилган метрода бирор марта чироқ ўчмаган, поездлар тўхтаб қолмаган. Ҳозирчи, сиз қурган метрода нима бўлмоқда? югурдагларингизга айтинг декабрь-январь ойидаги чироқ ўчиши билан боғлиқ маълумотларни яширмасдан сизга берсин. Одамда ор-номус, ғурур бўлиши керак, ахир ўтган асрда қурилган метрода чироқ ўчмаса, бир маромда ишласа... темирйўлчилар қурган линияларда эса қатор-қатор камчиликлар....

Яна бир нарса, куни кеча телевидения ва матбуотда Президент томонидан Афғонистон ва Покистон делегациясини қабул қилинганлиги ҳамда Мозори-Шариф-Қобул-Пешовар темирйўл линиясини қурилиши мухокамалар қилинганлиги кенг ёритилди. Аммо, бироқ, лекин.... нимагадир бу учрашувларда на Раматов ва на Хосилов кўринмади. Шундан хулоса қилиш мумкин жаноб Раматов! сиз ўзингизни қилиқларингиз билан нафақат оддий халқ орасида балки Давлат рахбарияти олдида ҳам обру, имиджизни тўкиб боряпсиз.

Юқори даражадаги имидж керак бўлса дўппини ечиб, бир четга қўйиб ўйлаш керак, ҳар томонлама ўйлаш ва хулоса қилиш керак.

«Фахрий темирйўлчи»

Каналимиз
https://telegram.me/joinchat/VtDHbw840D8cBw0-

Facebook саҳифамиз