Get Mystery Box with random crypto!

Локомотив деподаги шайтон малайлари Ассалому алайкум темирйўл | Фахрий Темирйўлчи

Локомотив деподаги шайтон малайлари

Ассалому алайкум темирйўлчилар ва каналимиз аъзолари!

Олдинги мақоладаги аноним сўровнома кўпчилик томонидан ўқиб таҳлил қилинди ва берилган саволларга холисона жавоблар берилди.
Гувохи бўлганигиздек, 60% ўқувчилар Фахрий темирйўлчи мақолалари 100% ҳақиқат деб белгилаган бўлса, 82% ўқувчилар темирйўл рахбарларини ишидан қониқмаслигини белгилаган, шунингдек, 1833 киши ҳозирги темирйўл, локомотив депо Исламов, профсоюз Сабиров ва пасстранс Нурмухамедов каби рахбарларини ишдан кетиши кераклигини маъқуллаган.
Аммо, бироқ, лекин виждонига қурт тушган рахбарлар хеч нарса кўрмагандай, “соққа” қилишда давом этмоқда.

Ҳа айтганча, локомотив депода гап-сўзлар тарқалди, гўёки Исламов Фахрий темирйўлчини аниқлабди, у билан келишибди, унинг одамларини ишга жойлаб қўйибди... энди депо ҳақида ёзмас эмиш... Бўлмаган гап, бекор гап...

Мен пул учун виждонимни сотмайман, менга адолат ва ҳақиқат керак, менга порахўрлар йўқ бўлиши керак....

Хуллас Ўзбекистон локомотив депоси раҳбари Аброр Исламов ва унинг югурдаклари - шайтон малайлари ҳақида давом этамиз. Менга шайтон малайлари ҳақида мақола ёзиш хавас эмас, бироқ, деподан тўхтовсиз келаётган маълумотлар, хабарлар, далиллар тинчлик бермаяпти.
Буни қарангки, Аброр Исламов шунча харом бойлик орттирган бўлсада, ўз соғлигини тиклаш учун тиламчилик қилиб пул йиғиб олган. Ўтган йилининг ёзида шайтонни эркаги - Аброр кўпчиликнинг ҳаққини егани учун оёқдан қолди, унинг оёқ суяклари чирий бошлаган. Тошкентдаги энг қиммат клиникада тоз суягини қўйдириб даволанди ва бунинг учун 40-50 млн сўм пули кетди. Бу пулларни шайтончалар бош мухандиси Шоназар, бош бухгалтер Асадулла Ризаев ва бошқалар етказиб турди, ками депо ҳисобидан қопланди.
Шу ўринда одамни нафратини келтирадиган ҳолат, бир неча йиллар шайтонни эркагини хоналарини тозалаб, унга чой дамлаб бериб юрган бечора Нафиса Аллоҳни ҳохиши билан касал бўлиб, операция қилинди. Қийин аҳволда қолган Нафиса бир неча маротаба ёрдам пули сўраб депога мурожаат қилди, бироқ ёрдам берилмади. Эй кўзинг тупроққа тўлгурлар ахир одамга савоб ҳам керак-ку... бир бечорга ёрдам берилса хеч ким камайиб қолмайди-ку....

Аксинча, Нафисага ёрдам бериш ўрнига Аброр шайтонни урғочиси Кароматнинг қизи Муаззамхон тасқаранинг танасида тўпланган харом ёғларни операция қилиб олиб ташлаб, оздириш учун 15-20 млн. сўм ажратди.

Тасқара Муаззам эса охирги пайтларда бу қари чолдан фойда йўқлиги учун локомотивлардан фойдаланиш бошқармаси бош мухандиси Фарход Махаматов жанобларини кўнглини хушлаб юрибди ва шайтонни эркаги ҳақидаги маълумотларни унга зимдан етказиб келмоқда.
Деподаги яна битта шайтон малайи Шоназар ҳам ўз рахнамосидан қолишмаслик учун ҳаракат қилиб келмоқда. 2019 йилда таъмирлаб ҳалигача топширилмаган депо ишчилари общежитияси учун ажратилган материаллар билан Бекободда катта мол фермасини қуриб битказди.

Шайтон малайи пули кўпайиб кетганидан, нима қилишини билмай хотинни кўпайтириш билан овора.... Учинчи хотини Раънохон Абдураззаковани касаначи сифатида депога ишга расмийлаштириб қўйган ва ҳар ойда ойлик иш ҳаққи ёзилади. Лекин, касаначи сифатида бирор нарса тайёрлаб бермайди.
Ўзи охирги вақтларда темирйўнинг хамма заводларида касаначилар кўпайиб кетган бўлиб, рахбар ёки унинг ўринбосарини хотини, қизи ёқи бошқа яқинлари расмийлаштирилган. Уларга отни калласидек ойлик ёзилади...
Аброрнинг яна бир хамтавоғи эксплутация бўйича ўринбосари қизил кўзли наркоман Акмал Балтабев 2016 йилгача харом топган пулларини Ахмадбойга бериб хаммасини йўқотган, ҳаттоки яшашга уйи ҳам қолмади эди.