Get Mystery Box with random crypto!

Қуюв-механика заводи эмас Қолоқ-механика заводи.... Бир вақтл | Фахрий Темирйўлчи

Қуюв-механика заводи эмас Қолоқ-механика заводи....

Бир вақтлар, яъни 2005 йилларда Ўзбекистон темир йўллари юртимиздаги энг зўр, энг бой ташкилотлардан бири бўлиб, кўпчилик фуқаролар ушбу тизимга ишга кириш, темирйўлчи бўлишни орзу қилар, ишлаётганлар эса кўксини кериб фахрланиб юрар эди. Чунки у вақтларда хамма ўз иши билан шуғулланиб, темирйўлларда юк ва йўловчи ташиш, янги йўллар (фақат темирйўл линиялари) қурилиши ва шунга яраша ойлик иш ҳаққи олинар эди.

Каналимиз аъзолари орасида шу вақтларда ишлаганлар бор бўлса бир эслаб кўринг, ўртача 1000 доллардан ортиқ ойликлар, поликлиника ва касалхоналарга имтиёзлар, ҳар чоракда премия, байрам пуллари, сифатли кийим-кечаклар.... хуллас “ушал дамлар, ушал дамлар...”.

Хозирчи, сув омбори қурилиши, метро қурилиши, молхона қурилиши, кўмир кони ва яна шу каби ишлар.... қачон темирйўл линиялари, вагонлар парки, локомотивларга эътибор берилади... Ёлғиз Оллох билади.
Бир нарсани айтиш керакки, юзи қайсидир жонзотнинг терисидан қалин бўлиб кетган айрим мансабдор шахслар Ўзбекистон темир йўлларининг Қуюв-механика заводида бир неча турдаги юк вагонларини ишлаб чиқияпмиз... деб давлат рахбарларини алдаб келмоқда.

Тан олиш керак, “айрим мансабдор”лар яхшироқ эътибор берса, ақлу-фаросатини ишлатса ҳақиқатда Қуюв-механика заводида йилига 1000дан ортиқ юк вагонлари ишлаб чиқариш имконияти мавжуд ва бу билан 1500га яқин ишчиларни иш билан таъминласа, бечораларни бессодержанияга чиқармасдан ойлик тўласа бўлади. Энг мухими Ўзбекистон темир йўлларининг чириб бораётган вагон парки янгиланади, яъни хозиргидек юкларимиз қозоғистонлик тадбиркорларининг вагонларида ташилмасдан, ўзимизни вагонларимизда ташилади, тадбиркорларга юк ташиш арзонроққа айланади.

Хуллас, Қуюв-механика заводи директори Камолиддин Рашидов (лақаби “қоравой”, “Тарзан”) Кўмирконидан ишдан қувилиб келди-ю ўша машхур ибора “хамма қиганларини ... тиқди”, ишга келган кунидан бошлаб корхонанинг энг даромадли жойи бўлган моддий таъминот бўлимига ўзининг хамтовоқларидан бири бўлган Мансурни бошлиқ қилиб қўйди. У нафақат хамтовоқ колаверса Тарзаннинг ҳамқишлоғи ҳисобланади. Бугунги кунга келиб Мансурга тижорат ишлари бўйича директор ўринбосари мансабини бериб, моддий таъминотга эса яна бир маслакдоши “жингалак сочли” Равшан тайинлади.

Кўрмаганни кўргани қурсин деганларидек, бу шоввозлар ўзларига тегишли бўлган 4-5 та фирма орқали заводга керак бўлмаган, аслида нархи бир неча маротаба арзон бўлган нарсаларни қиммат нархларда заводга ўтказиб келмоқда. Бунданам ачинарлиси шуки “Тарзан” барча рахбар лавозимларига, яъни директор ўринбосарларидан тортиб кадрлар бўлимигача ўз ҳамтовоқлари бўлган “сурқаш”ларни йиғиб олган.
Ўзи ишлаб чиқариш йўқ бўлган бир вақтда, арзимаган топилган пуллар ҳам керак керакмас жойларга сарфланиб ётибди.

“Тарзан”нинг кетмонини учишининг яна бир сабаби у “Чумчуқ” (Хасилов)нинг энг яхши кўрган “ўғилча”ларидан бири бўлиб, унга ишониб хохлаган ишини қилмоқда. Заводнинг ҳозирги аҳволи жуда ачинарли, яхши мутахассислар қолмади ҳисоб.

Камига жаноб “Чумчуқ” ўғлими, жияними ёки ўйнаши Зулфияни ўғли Нуриддингами тўғри гапни айтгани, иш талаб қилгани учун россиялик эр-хотин Семаковларни заводдан хайдаб юборди. Бу мутахассисларни кимлардир бир вақтлар ялиниб, ёлвориб, бир нарсаларни ваъда қилиб заводга олиб келган ва бу билан қуюв жараёнидаги “брак”ларни камайтиришга эришган эди. Улар кети-ю яна “эски ҳаммом – эски тоз”, тўғрида завод ишламагандан кейин мутахассис нимага керак, ахир “Чумчуқ”ни шахсий манфаати давлат манфаатидан устун бўлса, завод уни отасидан қолгандек, бутун уруғ аймоғи шу ерга ўрнашиб олган бўлса...

Эй ноинсофлар! ахир завод 2003 йилда фойдаланишга топширилиш арафасида йиллик қуввати 1500та янги юк вагонларни қуриб фойдаланиш учун етарли дея бахоланган бўлса, охирги икки йилда роса борса 250 дона янги вагон чиқаргани қайси мантиққа тўғри келади. Бир ўйлаб кўринг, завод аслида нима мақсадда фойдаланишга топширилган-у, ҳозирда нималар билан шуғулланмоқда. Қуюв-механика заводи эмас Қолоқ-механика заводи....

«Фахрий темирйулчи»

| Telegram | Facebook