Get Mystery Box with random crypto!

"El-yurt umidi" Foundation

Telegram kanalining logotibi elyurtumidifoundation — "El-yurt umidi" Foundation E
Telegram kanalining logotibi elyurtumidifoundation — "El-yurt umidi" Foundation
Kanal manzili: @elyurtumidifoundation
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 24.66K
Kanalning ta’rifi

Mutaxassislarni xorijda tayyorlash va vatandoshlar bilan muloqot qilish bo‘yicha “El-yurt umidi” jamg‘armasining rasmiy Telegram sahifasi
👉 Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalar: http://myurls.co/elyurtumidifoundation
👉 Website: www.eyuf.uz

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 9

2023-04-18 10:08:48
#Стипендиатларимиз

#ОАВда_биз

"Конституция ҳуқуқшуносларнинг шунчаки ҳужжати эмас" номли мақола ЎзА сайтида эълон қилинди.

Юртимиз муҳим сиёсий жараён - Конституцияга ўзгариш ва қўшимча киритиш бўйича референдумга қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Айни мавзудаги навбатдаги суҳбатдошимиз – Буюк Британиянинг Оксфорд университети магистратура босқичида таҳсил олаётган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиати Муштарий Мадраҳимова.

Батафсил

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
3.9K views07:08
Ochish/sharhlash
2023-04-18 08:56:07
#Стипендиатларимиз

Хориждаги стипендиатларимиз Референдумга бефарқ эмас ( Франция).

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
4.2K views05:56
Ochish/sharhlash
2023-04-18 07:57:52 #Номзодларга

ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН

“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2023 йилги 1 стипендия танлови иккинчи босқичи ТЕСТ синовларида нималарга эътибор қаратиш керак?

“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2023 йилги 1 стипендия танлови иккинчи босқичи тест синовларининг йўналиш турлари, аҳамият қаратиш лозим бўлган жиҳатлар, баҳолаш мезонлари, фойдаланиладиган адабиётлар рўйхати ва бошқа маълумотлар билан ушбу "Тест синовларининг дастурида" танишишингиз мумкин.

Батафсил

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
4.8K views04:57
Ochish/sharhlash
2023-04-17 18:23:09
#конституция_референдум

16 апрель куни Ўзбекистонда олиб борилаётган Конституциявий ислоҳотлар юзасидан "Миллий тикланиш" партияси раиси, Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Алишер Қодиров билан хориждаги ватандошлар ва Жамғарма стипендиатлари мулоқоти бўлиб ўтди.

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
2.6K viewsedited  15:23
Ochish/sharhlash
2023-04-17 14:10:51
Самарқанд вилояти ёшлари ҳамда давлат хизматчилари учун онлайн семинар ўтказилди

Жорий йилнинг 17 апрель куни “Эл-юрт умиди” жамғармаси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Самарқанд вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда Жамғарманинг 2023 йилги 1 очиқ стипендия танлови тартиби билан боғлиқ янгиликларни ёшлар ҳамда давлат хизматчилари орасида кенг тарғиб этишга қаратилган навбатдаги онлайн ҳудудий семинар ташкил этилди.

Самарқанд вилояти ёшлари ва мутахассисларига "Эл-юрт умиди" жамғармаси фаолияти ҳамда хорижда таълим олиш ҳақида кенг маълумотлар тақдим этиш мақсадида стипендиатлар иштирокидаги телеграм гуруҳи ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, 31 мартдан 15 апрелга қадар ўтказилган онлайн тарғибот семинарларда жами 75 300 дан ортиқ давлат ташкилоти ва муассаса раҳбарлари, ходимлари, олий ўқув юртлари талабалари, профессор-ўқитувчилар, мактаб ўқувчилари, Жамғарма стипендиатлари ва ёшлар иштирок этдилар.

Батафсил

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
4.7K views11:10
Ochish/sharhlash
2023-04-17 12:49:09 #Номзодларга

"Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиатлари иштирокида ташкил этилган телеграм гуруҳлар рўйхати

Қорақалпоғистон Республикаси : https://t.me/Qaraqalpaqstan_eljurt

Бухоро вилояти : https://t.me/elyurtbuxoro

Фарғона вилояти : https://t.me/+mVASyOvz0sdjNjIy

Хоразм вилояти : https://t.me/+6k-XM7-XV8g5MzUy

Андижон вилояти : https://t.me/andijoneyuf

Тошкент шаҳри : https://t.me/el_yurt_umidi_stipendiatlari

Наманган вилояти : https://t.me/+Ezm_RRCUhtxhYTk0

Самарқанд вилояти : https://t.me/+k-XFwdzcH94xNWEy

Ушбу мулоқот майдонида сиз Жамғарма фаолияти ҳамда хорижда таълим олиш ҳақида маълумотлар олишингиз мумкин.

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
8.9K viewsedited  09:49
Ochish/sharhlash
2023-04-16 18:26:48
«Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан Стипендиатларнинг қуйидаги харажатлари қоплаб беради:

хорижий таълим, илмий ва бошқа муассасаларда Стипендиатларнинг бакалавриат, магистратура ёки докторантурада ўқиши қиймати тўлови;

Стипендиатлар томонидан визалар олиш;

Стипендиатларнинг барча турдаги транспорт воситалари билан таълим олиш жойигача бўлган йўлкира харажатлари;

бакалавриат, магистратура ёки докторантурада таълим олиш даврида Стипендиатларнинг яшаш, овқатланиш ва транспорт харажатлари;

зарур ўқув ва илмий адабиётларни харид қилиш, шу жумладан дарсликлар сотиб олиш, Стипендиат таълим олаётган хорижий таълим муассаса талабларига биноан илмий мақолалар чоп эттириш;

хорижда таълим олиш даврида Стипендиатларни тиббий суғурталаш;

Жамғарма Васийлик кенгаши қарорига кўра Стипендиатларнинг хорижда таълим олиши билан бевосита боғлиқ бошқа харажатлари.

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
11.3K views15:26
Ochish/sharhlash
2023-04-15 15:26:10 “Эл-юрт умиди” жамғармасининг хорижда таълим олиб қайтган стипендиатлари билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди!

Бугун, 15 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори А.Бекмуродов, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари О.Хасанов, Жамғарма жамоаси, шунингдек, хорижий нуфузли университетларида таълим олиб қайтган 20 нафар Жамғарманинг стипендиатлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувдан мақсад – 2023 йил январдан бугунги кунга қадар хориждаги нуфузли университетларни аъло баҳоларда якунлаб, мамлакатимизга қайтган стипендиатларни меҳнат фаолиятларини бошлашлари ва хорижда олган илғор билим ва тажрибаларини давлат ташкилотлари амалиётга жорий этишдаги таклифларини ўрганиш, улар дуч келаётган муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилишга кўмаклашиш, шунингдек, келажакдаги режаларини билиш, вазирлик идора ва давлат ташкилотлари тизимида меҳнат фаолиятини бошлашлари учун шароитлар яратиш кўзда тутилган.

Учрашув давомида А.Бекмуродов томонидан стипендиатлар учун давлатимиз томонидан яратиб берилаётган қўшимча имкониятлар, уларнинг замонавий билим ва кўникмаларни меҳнат фаолиятида қўллашлари ҳамда мансаб поғоналарида кўтарилишлари учун ташаббускорлик кўрсатишлари лозимлиги, стипендиатлар билан Жамғарма ва давлат ҳокимияти органларининг мунтазам алоқада бўлиши, уларнинг тақдирига бефарқ эмаслигини таъкитлаб ўтилди.

Шунингдек, О.Хасанов томонидан стипендиатларга давлат ташкилотларида муносиб иш ўринларини аниқлаш уларни давлат хизматига жалб қилиш муҳимлиги таъкидланди.
Учрашувда Жамғарма стипендиатлари ўзларининг соҳаларни ривожлантириш юзасидан таклифлари билан фаол иштирок этдилар. Мулоқот жараёни қизғин савол жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди.

Учрашув якунида, Жамғарма стипендиатлари билан бу каби мулоқотлар доимий ўтказиб боришга келишиб олинди.

https://t.me/elyurtumidifoundation
6.6K views12:26
Ochish/sharhlash
2023-04-15 15:26:10
5.4K views12:26
Ochish/sharhlash
2023-04-15 13:00:36 #Номзодларга

"Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиатлари иштирокида ташкил этилган телеграм гуруҳлар рўйхати

Қорақалпоғистон Республикаси : https://t.me/Qaraqalpaqstan_eljurt

Бухоро вилояти : https://t.me/elyurtbuxoro

Фарғона вилояти : https://t.me/+mVASyOvz0sdjNjIy

Хоразм вилояти : https://t.me/+6k-XM7-XV8g5MzUy

Андижон вилояти : https://t.me/andijoneyuf

Тошкент шаҳри : https://t.me/el_yurt_umidi_stipendiatlari

Наманган вилояти :
https://t.me/+Ezm_RRCUhtxhYTk0

Самарқанд вилояти : https://t.me/+k-XFwdzcH94xNWEy

Ушбу мулоқот майдонида сиз Жамғарма фаолияти ҳамда хорижда таълим олиш ҳақида маълумотлар олишингиз мумкин.

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
5.7K viewsedited  10:00
Ochish/sharhlash