Get Mystery Box with random crypto!

"El-yurt umidi" Foundation

Telegram kanalining logotibi elyurtumidifoundation — "El-yurt umidi" Foundation E
Telegram kanalining logotibi elyurtumidifoundation — "El-yurt umidi" Foundation
Kanal manzili: @elyurtumidifoundation
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 24.66K
Kanalning ta’rifi

Mutaxassislarni xorijda tayyorlash va vatandoshlar bilan muloqot qilish bo‘yicha “El-yurt umidi” jamg‘armasining rasmiy Telegram sahifasi
👉 Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalar: http://myurls.co/elyurtumidifoundation
👉 Website: www.eyuf.uz

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 8

2023-04-26 13:34:15 "Эл-юрт умиди" жамғармасининг очиқ стипендия танловида номзодларга онлайн ҳужжат топширишда нималарга эътибор бериш талаб этилади

Номзод хорижда таълим олишдан кўзланган мақсад ва таълим олиш тугагач олинган билимларни Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари ҳақида эссе (ёзма иш) ёзишлари тавсия берилган. (http://admission.eyuf.uz/esse_yozish/?lang=uz)

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
6.4K viewsedited  10:34
Ochish/sharhlash
2023-04-26 13:33:06
Ҳурматли "Эл-юрт умиди" жамғармаси 1-стипендия танловида иштирок этмоқчи бўлган номзодлар!

Номзодлардан ҳужжатларни қабул қилиш муддати ниҳоясига етмоқда, шу сабабали барча ҳужжатларни тўлиқ юклашингиз сўралади!

Эслатиб ўтамиз ҳужжатлар онлайн платформаси (http://admission.eyuf.uz)га тўлиқ юкланмаган тақдирда ҳужжатларингиз кўриб чиқилмайди ва қабул қилинмайди.

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
6.5K viewsedited  10:33
Ochish/sharhlash
2023-04-26 10:57:00
Rossiyaning Novosibirsk davlat universitetida Interspring festivali bo'lib o'tmoqda.

Interspring - turli millat, davlatlar vakillari o'zlarining qadriyatlari, milliy taomlari va tarixini barchaga namoyish qiladigan sayldir.

"El-yurt umidi jamg'armasi" stipendiatlari o'zbek xalqining milliy qadriyatlarini namoyish qiluvchi va tepasiga O'zbekiston bayrog'i o'rnatilgan o'z palatkasini qurishdi. Kelgan mehmonlarni milliy taomlarimiz bilan siylab, o'zbek xalqining boy tarixi va bugungi kundagi yutuqlari haqda gapirib berishdi. Faol talabalar milliy raqslarimizdan "Xorazm lazgisi"ni namoyish qilib barchani hayratga solishdi.

Stipendiatlar:
Babayazov Saidbek
Muhiddinov Davron
Anvarov Diyorbek.

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
6.0K views07:57
Ochish/sharhlash
2023-04-26 10:22:49
“Эл-юрт умиди” жамғармаси ва Испания Қироллигининг Таълимни халқаролаштириш хизмати (SEPIE) ташкилоти ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди

“SEPIE” Испания Қироллигининг барча олий таълим муассасаларига, шу жумладан хусусий университетларга чет элда испан таълимини тарғиб қилиш ва хорижий мамлакатлардан талабалар ва профессорларни жалб қилиш бўйича университетлар стратегияларини амалга оширишда ёрдам бериш ва қўллаб-қувватлаш учун масъул ташкилот ҳисобланади. Таълим тизими деярли барча соҳалар учун мутахассислар тайёрлаш имкониятига эга.

Мазкур учрашувда, Жамғарма танловларида ғолиб бўлган стипендиатларни Испания Қироллигининг нуфузли университетларида таълим олишини ташкил этиш, мазкур давлатда бугунги кунда таълим олаётган Жамғарма стипендиатларининг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш имкониятлари муҳокама қилинди.

Батафсил

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
5.6K viewsedited  07:22
Ochish/sharhlash
2023-04-20 13:21:33
Мамлакатимизда салоҳиятли ёшлар хориждаги нуфузли ОТМларда бепул таълим олишлари мумкин, яъни уларнинг ўқиш давридаги барча харажатларини давлат қоплайди

Тошкент вилояти
ёшларига ҳам хорижда таълим олиш дастурлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
4.3K views10:21
Ochish/sharhlash
2023-04-19 11:38:10 #Номзодларга

ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН

“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2023 йилги 1 стипендия танлови иккинчи босқичи ТЕСТ синовларида нималарга эътибор қаратиш керак?

“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2023 йилги 1 стипендия танлови иккинчи босқичи тест синовларининг йўналиш турлари, аҳамият қаратиш лозим бўлган жиҳатлар, баҳолаш мезонлари, фойдаланиладиган адабиётлар рўйхати ва бошқа маълумотлар билан ушбу "Тест синовларининг дастурида" танишишингиз мумкин.

Батафсил

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
5.2K views08:38
Ochish/sharhlash
2023-04-18 13:57:46
“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2023 йилги 1 стипендия танлови юзасидан Телеграм каналимизда овозли мулоқот бўлиб ўтади

Жамғарма фаолияти ёки танлов жараёнлари юзасидан саволларингиз бўлса, барчасига жонли мулоқот давомида жавоб олишингиз мумкин.

Вақти: 18.04.2023 йил. Соат 18:00.

Жамғарма Ахборот хизмати

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1.5K views10:57
Ochish/sharhlash
2023-04-18 13:01:28 "Эл-юрт умиди" жамғармасининг очиқ стипендия танловида номзодларга онлайн ҳужжат топширишда нималарга эътибор бериш талаб этилади

Агар номзод хорижий таълим, илмий ёки бошқа муассасага ўқишга шартли қабул қилинган бўлса (Lеttеr оf cоnditiоnаl аccеptаncе) номзоддан хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи CEFR тизими бўйича В2 даражасидан паст бўлмаган амалдаги миллий ёки халқаро сертификат (Миллий сертификат, IELTS, TOEFL ва бошқалар)ни онлайн ҳужжат топшириш платформасига юклаши шарт.

Хорижий таълим муассасасига шартсиз қабул қилинганлиги тўғрисидаги таклифнома-хат (Lеttеr оf аccеptаncе)ни тақдим этган номзодлар, бундан мустасно.


Танлов йўналишлари – вазирлик, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари ҳамда давлат улуши мавжуд ташкилотларнинг функцияси, тузилмаси ҳамда фаолият олиб бориш соҳаларидан (спецификасидан) келиб чиқиб, қуйидаги категориялар кесимида стипендия квоталарининг ажратилиши назарда тутилади:
- давлат ва жамият бошқаруви;
- қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ соҳаси;
- таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳалар;
- иқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари.
Бу тизим барча давлат органлари ва ташкилотларини Жамғарма орқали хорижда таҳсил олган мутахассислар билан таъминлашга қаратилган.

Ҳозирги вақтда хорижий давлатлардаги ТОП-300 талик (ёки танлаб олинган фан бўйича ТОП-100 талик) университетларида таълим олаётган талабалар Жамғарма стипендия танловларида иштирок этишлари мумкин.

Бунда, улардан онлайн ҳужжат топшириш платформасига белгиланган тартибда маълумот ва ҳужжатларни юклаши талаб этилади. Хусусан, мазкур номзодлар мос равишда таҳсил олаётганлиги тўғрисида маълумотнома (Certificate of Enrollment, Proof of Enrollment ва унга тенглаштирилган ҳужжатлар) тақдим қилишлари шарт.

Шунингдек, Васийлик кенгашининг рухсатига кўра, ушбу номзодлар учун стипендия танловининг суҳбат босқичи онлайн тарзда ташкил этилиши мумкин.


Номзод хорижда таълим олишдан кўзланган мақсад ва таълим олиш тугагач олинган билимларни Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари ҳақида эссе (ёзма иш) ёзишлари тавсия берилган. (http://admission.eyuf.uz/esse_yozish/?lang=uz)

Стипендия танловида докторантура ва магистратурада таълим олиш дастурлари бўйича иштирок этмоқчи бўлган номзодлар олий маълумотга эга бўлиши талаб этилади (яъни номзодлар олий таълим муассасасини тўлиқ тугатган, жумладан, докторантура учун магистратура дипломи, магистратура учун бакалавр дипломига эга бўлиши назарда тутилади).

Жамғарманинг мазкур 1 стипендия танловида ўқишни (олий таълим муассасасини тугатмаган ёки ҳозирда таълим олиб юрган номзодлар иштирок эта олмайди (мазкур талаб бакалавриат таълим йўналиши бўйича номзодларга татбиқ этилмайди).

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
2.1K viewsedited  10:01
Ochish/sharhlash
2023-04-18 13:01:28 "Эл-юрт умиди" жамғармасининг очиқ стипендия танловида номзодларга онлайн ҳужжат топширишда нималарга эътибор бериш талаб этилади

Агар номзод хорижий таълим, илмий ёки бошқа муассасага ўқишга шартли қабул қилинган бўлса (Lеttеr оf cоnditiоnаl аccеptаncе) номзоддан хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи CEFR тизими бўйича В2 даражасидан паст бўлмаган амалдаги миллий ёки халқаро сертификат (Миллий сертификат, IELTS, TOEFL ва бошқалар)ни онлайн ҳужжат топшириш платформасига юклаши шарт.

Хорижий таълим муассасасига шартсиз қабул қилинганлиги тўғрисидаги таклифнома-хат (Lеttеr оf аccеptаncе)ни тақдим этган номзодлар, бундан мустасно.

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
2.2K viewsedited  10:01
Ochish/sharhlash
2023-04-18 12:00:54 "Эл-юрт умиди" жамғармасининг очиқ стипендия танловида номзодларга онлайн ҳужжат топширишда нималарга эътибор бериш талаб этилади

Номзод томонидан танланган мутахассислик бўйича меҳнат стажи 2 йилдан (24 ойдан) кам бўлмаслиги керак.

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари томонидан докторантура ва магистратурада таълим олиш дастурларига тавсия этилган номзодларга, шунингдек, бакалавриат таълим дастури бўйича номзодларга меҳнат стажидан қатъи назар саралаш танловида иштирок этишга рухсат берилади.

Бунда меҳнат стажи 24 ойдан кам бўлган номзодлар Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари ректори номидан докторантура ва магистратура дастурларига тавсия этилганлиги тўғрисида тавсиянома-хатини тақдим этиши ҳамда Таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳа тармоқлари танлов йўналишига ҳужжат топшириши талаб этилади.

Меҳнат стажи номзод олий таълим муассасаси дипломига эга бўлиб, кейин меҳнат фаолиятини бошлаган даврдан бошлаб ҳисобга олинади.

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
3.0K views09:00
Ochish/sharhlash