Get Mystery Box with random crypto!

«Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан Стипендиатларнинг қуйидаги | "El-yurt umidi" Foundation

«Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан Стипендиатларнинг қуйидаги харажатлари қоплаб беради:

хорижий таълим, илмий ва бошқа муассасаларда Стипендиатларнинг бакалавриат, магистратура ёки докторантурада ўқиши қиймати тўлови;

Стипендиатлар томонидан визалар олиш;

Стипендиатларнинг барча турдаги транспорт воситалари билан таълим олиш жойигача бўлган йўлкира харажатлари;

бакалавриат, магистратура ёки докторантурада таълим олиш даврида Стипендиатларнинг яшаш, овқатланиш ва транспорт харажатлари;

зарур ўқув ва илмий адабиётларни харид қилиш, шу жумладан дарсликлар сотиб олиш, Стипендиат таълим олаётган хорижий таълим муассаса талабларига биноан илмий мақолалар чоп эттириш;

хорижда таълим олиш даврида Стипендиатларни тиббий суғурталаш;

Жамғарма Васийлик кенгаши қарорига кўра Стипендиатларнинг хорижда таълим олиши билан бевосита боғлиқ бошқа харажатлари.

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube