Get Mystery Box with random crypto!

“Эл-юрт умиди” жамғармасининг хорижда таълим олиб қайтган стип | "El-yurt umidi" Foundation

“Эл-юрт умиди” жамғармасининг хорижда таълим олиб қайтган стипендиатлари билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди!

Бугун, 15 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори А.Бекмуродов, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари О.Хасанов, Жамғарма жамоаси, шунингдек, хорижий нуфузли университетларида таълим олиб қайтган 20 нафар Жамғарманинг стипендиатлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувдан мақсад – 2023 йил январдан бугунги кунга қадар хориждаги нуфузли университетларни аъло баҳоларда якунлаб, мамлакатимизга қайтган стипендиатларни меҳнат фаолиятларини бошлашлари ва хорижда олган илғор билим ва тажрибаларини давлат ташкилотлари амалиётга жорий этишдаги таклифларини ўрганиш, улар дуч келаётган муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилишга кўмаклашиш, шунингдек, келажакдаги режаларини билиш, вазирлик идора ва давлат ташкилотлари тизимида меҳнат фаолиятини бошлашлари учун шароитлар яратиш кўзда тутилган.

Учрашув давомида А.Бекмуродов томонидан стипендиатлар учун давлатимиз томонидан яратиб берилаётган қўшимча имкониятлар, уларнинг замонавий билим ва кўникмаларни меҳнат фаолиятида қўллашлари ҳамда мансаб поғоналарида кўтарилишлари учун ташаббускорлик кўрсатишлари лозимлиги, стипендиатлар билан Жамғарма ва давлат ҳокимияти органларининг мунтазам алоқада бўлиши, уларнинг тақдирига бефарқ эмаслигини таъкитлаб ўтилди.

Шунингдек, О.Хасанов томонидан стипендиатларга давлат ташкилотларида муносиб иш ўринларини аниқлаш уларни давлат хизматига жалб қилиш муҳимлиги таъкидланди.
Учрашувда Жамғарма стипендиатлари ўзларининг соҳаларни ривожлантириш юзасидан таклифлари билан фаол иштирок этдилар. Мулоқот жараёни қизғин савол жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди.

Учрашув якунида, Жамғарма стипендиатлари билан бу каби мулоқотлар доимий ўтказиб боришга келишиб олинди.

https://t.me/elyurtumidifoundation