Kanal manzili:
Toifalar:
Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar:
24.66K
Kanalning ta’rifi
Mutaxassislarni xorijda tayyorlash va vatandoshlar bilan muloqot qilish bo‘yicha “El-yurt umidi” jamg‘armasining rasmiy Telegram sahifasi
👉 Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalar: http://myurls.co/elyurtumidifoundation
👉 Website: www.eyuf.uz
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
1
4 stars
0
3 stars
1
2 stars
0
1 stars
1
Oxirgi xabar 80
2022-07-08 12:53:04
“Эл-юрт умиди” жамғармаси Буюк Британиянинг нуфузли Ноттингем Трент университети билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди
Жорий йилнинг 7 июль куни “Эл-юрт умиди” жамғармасида Ижрочи директор ўринбосари в.б. Ж. Ахмедов, Бўлими бошлиқлари А.Хамдамов ҳамда А.Аъзамхонов, Ноттингем Трент университети (Nottingham Trent University, NTU) Тиллар ва маданиятлараро мулоқот кафедраси раҳбари профессор Франк Аустермюль ва университетнинг академик инглиз тили катта ўқитувчиси Мартин Севиур ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича бир қатор масалалар муҳокама қилинди.
Жумладан: Жамғарма стипендиатларини университетнинг халқаро рейтинглардаги топ 100 таликка кирган мутахассислик йўналишларида таълим олишида кўмаклашиш ва университет томонидан чегирмалар ажратиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
4.6K views09:53
2022-07-08 07:00:22
АҚШдаги Сиэтл университетининг стипендиялар дастури
Сиэтл университети стипендияси халқаро талабалар учун тўлиқ молиялаштириладиган дастур саналади.
Ушбу стипендия бакалавриат таълим йўналиши учун таклиф этилади. Сиэтл университетида 60 дан ортиқ мамлакатлардан келган 850 дан ортиқ халқаро талабалар ўқийди.
Стипендияни қўлга киритиш учун қуйилган асосий талаблар:
● Инглиз тилини билиш
● Номзодларнинг ўртача балли АҚШдаги 4.0 шкаласи бўйича 3.0 баллга тенг бўлиши керак.
● Сиэтл университети халқаро биринчи курс талабаларидан ACT ёки SAT талаб қилмайди. Бироқ, улар номзоднинг имкониятини оширади.
Батафсил маълумот:
https://www.seattleu.edu/international/scholarships/#d.en.297644
@elyurtumidifoundation
4.4K views04:00
2022-07-07 20:35:04
Хорижда фаолият юритаётган ўзбекистонликлар ҳаётини кенг очиб берувчи “O'zbekistonlik” фильмининг иккинчи эпизоди суратга олинибди.
Фильмнинг биринчи эпизодида АҚШда яшаётган тўрт нафар ўзбекистонликлар ҳақида ҳикоя қилинган ва бу кенг жамоатчилик томонидан ижобий кутиб олинганди.
Жамоа эндиликда томошабинларга “O'zbekistonlik” фильмининг Европадаги ўзбеклар ҳақидаги эпизодини суратга олибди. Айтишларича, фильмда SpacеХ парвозларида иштирок этувчи компания асосчиси, Теsla'нинг Германиядаги офисида ишлаётган ягона ўзбекистонлик қиз ҳақида ҳикоя қилинади. Номлардан ҳам кўриш мумкинки, фильм аввалгисидан қолишмаган тарзда томошабинлар эътирофига сазовор бўлади.
Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
6.1K views17:35
2022-07-07 16:35:53
#LIVE
Айни дамда “Эл-юрт умиди” жамғармаси раҳбарияти ҳамда хорижда таҳсил олаётган Жамғарма стипендиатлари ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтмоқда.
Учрашув самимий ҳамда дўстона рухда ташкиллаштирилди.
Онлайн учрашувдан кўзланган мақсад, стипендиатларнинг муаммоларини ўрганиш, уларга ечим излаш ҳамда келажакдаги режалари билан ўртоқлашишдан иборат.
Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
4.7K views13:35
2022-07-07 14:41:40
Талабалар учун АҚШдаги ёзги алмашинув дастурлари
АҚШнинг SUSI ёзги амалиёт дастури
Америка Қўшма Штатларидаги SUSI ёзги алмашинув дастури. Дастур тўлиқ молиялаштирилади. Давомийлиги 6 ҳафта. Аризалар ҳар йили қабул қилинади.
Батафсил
АҚШ глобал бакалавриат алмашинув дастури
Global UGRAD дастури халқаро талабаларга АҚШда бир чорак ўтказиш имконини берувчи энг нуфузли бир семестрли алмашинув дастуридир. Бутун дунёдан талабалар АҚШга бепул келишини ва семестрни АҚШнинг исталган коллежи ёки университетида давом эттириши мумкин.
Батафсил
Хьюберт Х. Хамфри стипендия дастури
Хьюберт Х. Хамфри стипендия дастури тажрибали ўрта бўғим мутахассисларга 10 ойлик стипендиясиз таълим олиш ва малака оширишни ўз ичига олади.
Батафсил
Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
4.5K views11:41
2022-07-07 13:01:59
#Қабул2022
#магистратура_докторантура
Магистратура ва докторантурага ҳужжат топширишда талаб этиладиган хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар РЎЙХАТИ
Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
5.0K views10:01
2022-07-07 11:20:12
#ОАВ_биз_ҳақимизда
“Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиати Фаррух Эркиновнинг муваффақиятлари ҳамда ёшларга хорижда ўқиш бўйича тавсиялари
Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
4.7K views08:20
2022-07-07 09:48:04
#ОАВ_биз_ҳақимизда
“Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари билан суҳбат
Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
4.7K views06:48
2022-07-07 08:59:48
Princeton Arts Fellowships – Princeton университетида (АҚШ) 2 йил давомида дарс бериш имконияти
Йиллик стипендия – 86 000 доллар!
Дастурга исталган соҳадаги ижодкор ва санъаткорлар таклиф этилади. Иштирокчилар университетда ўз соҳаси бўйича дарс беради (инглиз тилида).
Дастур имкониятлари:
– Йилига 86 000 доллар стипендия
– Тадқиқот харажатлари учун йилига 5000 доллар маблағ
– Таълим қуроллари учун йилига 2000 доллар маблағ
Аризалар 2022 йилнинг 1 июлидан 13 сентябригача қабул қилинади.
Батафсил
Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
5.0K views05:59
2022-07-06 15:22:48
Суюма Ғаниева: Ҳазрат Навоийнинг сизга, бизга, ёшларга қилган васияти, "Садди Искандарий"нинг охирида шундай жумла бор:
...Ватан таркини бир нафас айлама,
Яна ранжу ғурбат ҳавас айлама...
Ватанни тарк этмагин, дейди. Боргин, кўргин, ўргангин, лекин ватанингга қайтиб келгин, дейди. Сенда ирфоний эътиқод бўлиши керак, дейди.
Атоқли адабиётшунос олима, "Ўзбекистон Қаҳрамони" Суюма Ғаниеванинг илм йўли, ватанпарварлик ҳақидаги ҳаётий қарашлари ушбу лавҳада. Томоша қилинг.
Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
5.4K views12:22