Get Mystery Box with random crypto!

“Эл-юрт умиди” жамғармаси ва Испания Қироллигининг Таълимни ха | "El-yurt umidi" Foundation

“Эл-юрт умиди” жамғармаси ва Испания Қироллигининг Таълимни халқаролаштириш хизмати (SEPIE) ташкилоти ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди

“SEPIE” Испания Қироллигининг барча олий таълим муассасаларига, шу жумладан хусусий университетларга чет элда испан таълимини тарғиб қилиш ва хорижий мамлакатлардан талабалар ва профессорларни жалб қилиш бўйича университетлар стратегияларини амалга оширишда ёрдам бериш ва қўллаб-қувватлаш учун масъул ташкилот ҳисобланади. Таълим тизими деярли барча соҳалар учун мутахассислар тайёрлаш имкониятига эга.

Мазкур учрашувда, Жамғарма танловларида ғолиб бўлган стипендиатларни Испания Қироллигининг нуфузли университетларида таълим олишини ташкил этиш, мазкур давлатда бугунги кунда таълим олаётган Жамғарма стипендиатларининг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш имкониятлари муҳокама қилинди.

Батафсил

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube