Get Mystery Box with random crypto!

'Эл-юрт умиди' жамғармасининг очиқ стипендия танловида номзодл | "El-yurt umidi" Foundation

"Эл-юрт умиди" жамғармасининг очиқ стипендия танловида номзодларга онлайн ҳужжат топширишда нималарга эътибор бериш талаб этилади

Номзод томонидан танланган мутахассислик бўйича меҳнат стажи 2 йилдан (24 ойдан) кам бўлмаслиги керак.

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари томонидан докторантура ва магистратурада таълим олиш дастурларига тавсия этилган номзодларга, шунингдек, бакалавриат таълим дастури бўйича номзодларга меҳнат стажидан қатъи назар саралаш танловида иштирок этишга рухсат берилади.

Бунда меҳнат стажи 24 ойдан кам бўлган номзодлар Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари ректори номидан докторантура ва магистратура дастурларига тавсия этилганлиги тўғрисида тавсиянома-хатини тақдим этиши ҳамда Таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳа тармоқлари танлов йўналишига ҳужжат топшириши талаб этилади.

Меҳнат стажи номзод олий таълим муассасаси дипломига эга бўлиб, кейин меҳнат фаолиятини бошлаган даврдан бошлаб ҳисобга олинади.

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube