Get Mystery Box with random crypto!

"El-yurt umidi" Foundation

Telegram kanalining logotibi elyurtumidifoundation — "El-yurt umidi" Foundation E
Kanaldagi mavzular:
Foydali
Тарқатинг
Telegram kanalining logotibi elyurtumidifoundation — "El-yurt umidi" Foundation
Kanaldagi mavzular:
Foydali
Тарқатинг
Kanal manzili: @elyurtumidifoundation
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 25.68K
Kanalning ta’rifi

Mutaxassislarni xorijda tayyorlash va vatandoshlar bilan muloqot qilish bo‘yicha “El-yurt umidi” jamg‘armasining rasmiy Telegram sahifasi
👉 Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalar: http://myurls.co/elyurtumidifoundation
👉 Website: www.eyuf.uz

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 68

2022-10-06 13:20:34
“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан Буюк Британиянинг нуфузли Ноттингем Трент университети билан навбатдаги онлайн учрашув ўтказилди

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни “Эл-юрт умиди” жамғармасида Ижрочи директор ўринбосари в.б. Ж. Ахмедов, Бўлими бошлиқлари А.Хамдамов ҳамда А.Аъзамхонов, Ноттингем Трент университети (Nottingham Trent University, NTU) Тиллар ва маданиятлараро мулоқот кафедраси раҳбари профессор Франк Аустермюль ва университетнинг академик инглиз тили катта ўқитувчиси Мартин Севиур ўртасида ZOOM платформаси орқали навбатдаги онлайн учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Ж. Ахмедов томонидан журналистика соҳаси мутахассисларини қисқа муддатли малака ошириш курсларини Ноттенгем Трент университети билан ҳамкорлигида ташкил этиш бўйича олдинги учрашувда берилган таклифлар ва амалга ошириш муддатлари юзасидан таклифлари муҳокама қилинди.

Батафсил

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1.5K views10:20
Ochish/sharhlash
2022-10-06 13:14:52
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори, "Эл-юрт умиди" жамғармаси ижрочи директори А.Бекмуродов ҳамда профессор-ўқитувчилари Навоий вилояти Хатирчи тумани Томабахрин махалласидаги ёшлар билан учрашув ўтказдилар.

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1.6K views10:14
Ochish/sharhlash
2022-10-06 12:11:29 “Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2022 йилги 3-стипендия танловида иштирок этаётган номзодлар диққатига!!!

“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 3-стипендия танлови саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб 2-босқичга тавсия этилган номзодлар ўтказиладиган тест синовларининг дастури билан ушбу ҳавола орқали батафсил маълумот олишлари мумкин.

https://t.me/elyurtumidifoundation
2.6K views09:11
Ochish/sharhlash
2022-10-06 07:44:47 Хорижий давлатларда бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари асосида таълим олиш учун 2022 йилдаги 3-стипендия танловига тизимдан рўйхатдан ўтган номзодлар (06.10.2022 йил соат 09.00 ҳолатига)

Жами – 485 нафар

Таълим дастурлари кесимида:
Бакалавриат – 253
Магистратура - 170
Докторантура – 62

Танлов йўналишлари кесимида
:
Давлат ва жамият бошқаруви - 121
Қонун устуворлигини таъминлаш
ва суд-ҳуқуқ соҳаси - 22
Таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳа тармоқлари – 215
Иқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари – 127

Стипендия танловига ҳужжатларни қабул қилиш жорий йилнинг 20 сентябридан 20 октябрига қадар амалга оширилади

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
3.7K viewsedited  04:44
Ochish/sharhlash
2022-10-05 16:40:52
#ОАВ_биз_ҳақимизда

"Эл-юрт умиди" жамғармаси фаолиятига бағишланган кўрсатув "Ўзбекистон" телеканалида намойиш этилди.

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
2.9K views13:40
Ochish/sharhlash
2022-10-05 14:47:46
Ҳурматли "Эл-юрт умиди" жамғармаси 3-стипендия танловида иштирок этмоқчи бўлган номзодлар!

Ҳужжатларингиз Техник гуруҳ томонидан тез муддатда кўриб чиқилиши учун асосий талаб этиладиган барча ҳужжатларни тўлиқ юклашингиз сўралади!

Эслатиб ўтамиз ҳужжатлар онлайн платформаси (http://admission.eyuf.uz)га тўлиқ юкланмаган тақдирда ҳужжатларингиз кўриб чиқилмайди ва қабул қилинмайди.

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
3.8K viewsedited  11:47
Ochish/sharhlash
2022-10-05 13:00:35
Бугун Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси бўлим бошлиғи Шахриёр Мухамаджанов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги бош инспектори Тимур Абдуллаев “Ёшлар” радиоканалининг “Ёшлар билан” мулоқот дастурида иштирок этишди.

Дастур давомида Жамғарма ва Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вакиллари сўзга чиқиб, Миллий кадрлар захирасини шакллантириш, давлат хизматига иқтидорли ва салоҳиятли кадрларни жалб қилиш бўйича қилинаётган ишлар ҳамда "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендия танловлари ва хориждаги ватандошлар билан амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида ўз фикрлари билан улашишди.

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1.6K viewsedited  10:00
Ochish/sharhlash
2022-10-05 10:01:26 Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси фаолиятида коррупцияга дуч келсангиз, бизга хабар беринг.

"Эл-юрт умиди" жамғармасида коррупцияга қарши муросасиз кураш эълон қилинган.

Бунда "Эл-юрт умиди" жамғармасидаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @eyuf_antikorbot ботига юборишингиз мумкин.

Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
3.0K viewsedited  07:01
Ochish/sharhlash
2022-10-05 09:06:05 “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолияти ҳамда 3-стипендия танлови ҳақидаги батафсил маълумот ушбу файлда кўрсатилган.

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
4.6K views06:06
Ochish/sharhlash
2022-10-05 07:08:44 Хорижий давлатларда бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари асосида таълим олиш учун 2022 йилдаги 3-стипендия танловига тизимдан рўйхатдан ўтган номзодлар (05.10.2022 йил соат 09.00 ҳолатига)

Жами – 456 нафар

Таълим дастурлари кесимида:
Бакалавриат – 241
Магистратура - 156
Докторантура – 59

Танлов йўналишлари кесимида
:
Давлат ва жамият бошқаруви - 110
Қонун устуворлигини таъминлаш
ва суд-ҳуқуқ соҳаси - 21
Таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳа тармоқлари – 202
Иқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари – 123

Стипендия танловига ҳужжатларни қабул қилиш жорий йилнинг 20 сентябридан 20 октябрига қадар амалга оширилади

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
6.3K views04:08
Ochish/sharhlash