Get Mystery Box with random crypto!

“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан Буюк Британиянинг нуфузли | "El-yurt umidi" Foundation

“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан Буюк Британиянинг нуфузли Ноттингем Трент университети билан навбатдаги онлайн учрашув ўтказилди

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни “Эл-юрт умиди” жамғармасида Ижрочи директор ўринбосари в.б. Ж. Ахмедов, Бўлими бошлиқлари А.Хамдамов ҳамда А.Аъзамхонов, Ноттингем Трент университети (Nottingham Trent University, NTU) Тиллар ва маданиятлараро мулоқот кафедраси раҳбари профессор Франк Аустермюль ва университетнинг академик инглиз тили катта ўқитувчиси Мартин Севиур ўртасида ZOOM платформаси орқали навбатдаги онлайн учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Ж. Ахмедов томонидан журналистика соҳаси мутахассисларини қисқа муддатли малака ошириш курсларини Ноттенгем Трент университети билан ҳамкорлигида ташкил этиш бўйича олдинги учрашувда берилган таклифлар ва амалга ошириш муддатлари юзасидан таклифлари муҳокама қилинди.

Батафсил

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube