Get Mystery Box with random crypto!

"El-yurt umidi" Foundation

Telegram kanalining logotibi elyurtumidifoundation — "El-yurt umidi" Foundation E
Kanaldagi mavzular:
Foydali
Тарқатинг
Telegram kanalining logotibi elyurtumidifoundation — "El-yurt umidi" Foundation
Kanaldagi mavzular:
Foydali
Тарқатинг
Kanal manzili: @elyurtumidifoundation
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 25.68K
Kanalning ta’rifi

Mutaxassislarni xorijda tayyorlash va vatandoshlar bilan muloqot qilish bo‘yicha “El-yurt umidi” jamg‘armasining rasmiy Telegram sahifasi
👉 Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalar: http://myurls.co/elyurtumidifoundation
👉 Website: www.eyuf.uz

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 65

2022-10-27 12:31:09
ТАНЛОВНИНГ 2-БОСҚИЧИГА ТАВСИЯ ЭТИЛАЁТГАН НОМЗОДЛАР УЧУН ЭСЛАТМА:

Хорижда таълим олаётган номзодлардан танловнинг 2-босқич тест ва суҳбат жараёнларида онлайн иштирок этиш учун аризалар танловнинг
2-босқичига тавсия этилган номзодлар рўйхати “Эл-юрт умиди” жамғармасининг расмий веб сайтида эълон қилинган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида Жамғарманинг электрон почта манзили (info@eyuf.uz) орқали қабул қилинади.

Ариза билан мурожаат қилган номзодларга рухсат бериш юзасидан Жамғарма Васийлик кенгашига Танлов комиссияси томонидан таклиф киритилади.

Стипендия танловининг иккинчи босқич тест жараёнлари ўтказиладиган вақти ва жойи яқин кунларда эълон қилинади.

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
5.3K views09:31
Ochish/sharhlash
2022-10-27 10:58:19
“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2022 йилдаги 3-стипендия танловининг 1-босқичи якунланди!!!

Танлов комиссияси техник гуруҳи томонидан биринчи босқич саралаш жараёнларида номзодлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг талаб қилинган рўйхат бўйича мавжудлиги ва тегишлилиги (ёши, мутахассислик бўйича зарур меҳнат стажи, хорижий тилни билиш даражаси ҳамда Accеptаncе letter ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисида хати, эссесининг мазмун-моҳияти, илмий мақолаларнинг мавжудлиги ва бошқа талаблар) бўйича кўриб чиқилди.

“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2022 йилдаги 3-стипендия танлови саралаш босқичи жараёнлари якуни юзасидан Танлов комиссиясининг қарорига асосан Низом талабига жавоб берадиган номзодлар 2-босқичга тавсия этилди.

Танловнинг 2-босқичига тавсия этилган номзодлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Танловдан ўта олмаган номзодларнинг электрон почталарига асослантирилган хабарнома яқин орада жўнатилади.

Батафсил

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
5.6K viewsedited  07:58
Ochish/sharhlash
2022-10-27 08:32:56
Бошлашга ҳеч қачон кеч эмас.

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
6.7K viewsedited  05:32
Ochish/sharhlash
2022-10-26 15:56:14
“Эл-юрт умиди” жамғармасининг стипендиати, АҚШнинг Дрексел университети талабаси Бехзод Холмуродов иштирокида Телеграм орқали Voice Chat бўлиб ўтади.

Мавзу: АҚШда таълим олиш жараёнлари. “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан стипендиатларга яратиладиган имкониятлар.

Юқоридаги ва бошқа саволларга ушбу онлайн мулоқотда жавоб олишингиз мумкин.

Мулоқот вақти: 27 октябрь 2022 йил. Соат 16:00.

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
9.2K views12:56
Ochish/sharhlash
2022-10-13 07:59:15 Хорижий давлатларда бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари асосида таълим олиш учун 2022 йилдаги 3-стипендия танловига тизимдан рўйхатдан ўтган номзодлар (13.10.2022 йил соат 10.00 ҳолатига)

Жами – 597 нафар

Таълим дастурлари кесимида:
Бакалавриат – 313
Магистратура - 212
Докторантура – 72

Танлов йўналишлари кесимида
:
Давлат ва жамият бошқаруви - 147
Қонун устуворлигини таъминлаш
ва суд-ҳуқуқ соҳаси - 28
Таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳа тармоқлари – 264
Иқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари – 158

Стипендия танловига ҳужжатларни қабул қилиш жорий йилнинг 20 сентябридан 20 октябрига қадар амалга оширилади

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1.5K views04:59
Ochish/sharhlash
2022-10-13 07:42:47 "Эл-юрт умиди" жамғармасининг очиқ стипендия танловида номзодларга онлайн ҳужжат топширишда нималарга эътибор бериш талаб этилади

Жамғарманинг мазкур 3-танлови 2022 йил қиш (2022 winter semestr) ва 2023 йил баҳор (2023 spring semestr) ўқув семестрига ўқишга қабул қилинган номзодлар учун мўлжалланган бўлиб, номзодлардан мос равишда ушбу семестрлар учун ўқишга қабул қилинганлик тўғрисида шартли ёки шартсиз таклифнома хатини юклаш талаб этилади.

2023 йил кузги семестрига (2023 fall semestr) ўқиши бошланиши кўзда тутилган номзодлар Жамғарманинг кейинги танловларида иштирок этиши лозим.

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
2.0K views04:42
Ochish/sharhlash
2022-10-12 18:01:06
“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2022 йилдаги 3-стипендия танлови бўйича Телеграм орқали Voice Chat бўлиб ўтади

13.10.2022 йил соат 17:00 да бўлиб ўтади

“Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендияси учун қандай қилиб ариза топшириш ва нималарга эътибор бериш керак

“Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиясини қандай қўлга киритиш мумкин


Юқоридаги ва бошқа саволларга ушбу онлайн мулоқотда жавоб олишингиз мумкин.

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
2.9K views15:01
Ochish/sharhlash
2022-10-12 16:55:50
"Эл-юрт умиди" жамғармасининг 2022 йилги 3-стипендия танлови юзасидан номзод ва ёшлар билан онлайн савол-жавоб учрашувини ўтказиш режалаштирилмоқда.

Ушбу онлайн учрашувни қандай ташкиллаштиришимизни истайсиз?
Anonymous Poll
62%
Telegram (овозли мулоқот)
26%
YouTube
30%
Zoom
660 voters3.2K views13:55
Ochish/sharhlash
2022-10-12 14:33:09
“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан Божхона институти раҳбар ходимлари, профессор ўқитувчилари ва учун онлайн семинар ташкил этилди

Жорий йил 12 октябрь куни “Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2022 йилги 3-стипендия танлови тартиби билан боғлиқ янгиликларни Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти раҳбар ходимлари, талабалари ва илмий изланувчилари орасида кенг тарғиб этишга қаратилган онлайн семинар бўлиб ўтди.

Мулоқот жараёнида Жамғарма стипендианти сифатида Буюк Британия ва Ақшнинг нуфузли университетларида ўқиётган Божхона институти битирувчилари ҳам иштирок этиб, соҳа бўйича хорижий давлатларнинг тажрибалари ва Жамғарма танловлари юзасидан саволларга жавоб бердилар.

Батафсил

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
4.1K views11:33
Ochish/sharhlash
2022-10-12 09:02:07 #Блогерлар_биз_ҳақимизда

Жамғарма танловининг биринчи босқичида эссе ёзилиши ҳақида билармидингиз?

Эссе ёзишда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақидаги видеони қуйидаги ютуб канали орқали томоша қилишингиз мумкин.





Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
2.0K views06:02
Ochish/sharhlash