Get Mystery Box with random crypto!

ELTUZ

Telegram kanalining logotibi eltuztg — ELTUZ E
Telegram kanalining logotibi eltuztg — ELTUZ
Kanal manzili: @eltuztg
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 25
Kanalning ta’rifi

El og’ziga elak tutma!
Мурожатлар учун: @EltuzBot
ДИҚҚАТ!!! Комментларда сўкиниш, бировни ҳақорат қилиш қатъиян тақиқланади. Комментлар ўчирилади ва қоидани бузганларга чеклов қўйилади! Илтимос, соғлом баҳ

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2021-12-13 12:17:16
Тармоқда Хоразм вилоят Янгибозор туман ҳокиминики деб айтилган сўкишли аудио тарқалди. Шу кунда Янгибозорда Ўктам Машарипов ҳоким. Аудиода эса буғдой топшириш масаласи муҳокама қилинади. Аудиодаги мулозимни ким таниса ëзсин.
Ҳоким лексикаси мана бундай: К.т, пи..т. Ҳезалак. Сенга қ... керакми? Хазораспни қ... керакми? Гурланни қ... керакми? Б... Си..н. Пи...с, Қани буғдой? Ҳа буғдой ўрнига ўша узайиб қолган олатингни пишириб егур, деб қарғагинг келади.
6.8K views09:17
Ochish/sharhlash
2021-12-13 12:06:26
Диққат. Шу расмдаги ўзини Baxodir Akmalovich деб атаган тип тармоқда экстремистик ва ҳақоратли чиқишлари учун мониторинг қилинмоқда. Ундан узоқлашинг. Блок қилинг. Гуруҳлардан чиқариб ташланг.
6.3K views09:06
Ochish/sharhlash
2021-12-12 16:45:36 https://telegra.ph/Sofiya-%D2%9Babri-ustidagi-hrizantema-12-12
7.2K views13:45
Ochish/sharhlash
2021-12-12 16:34:17 Совет даврида Брежнев деган одaм бўлган. Ўша давр учун пошшо мақомида эди. Қошлари қуюққина тоға эди рахмалли. Ўша тоға "Ғалланг бўлса¸ нонинг бўлса қўшиқ айтсанг ярашади" деб ëзган эди. Китоб ëзилган 1980 йилда энг кам ойлик оладиган фаррош маошига 250 буханка нон ëки 4 қоп ун берарди. У фаррош эрдан ажраган бўса мать одиночка сифатида квартира оларди. Хуллас нони бутун эди. Овозини баралла қўйиб ашула айтарди. Ўша пайтда Маданият вазирлиги ходимлари ўзлари қўшиқ айтмасди. Балки ОНМЦ деган идора очиб талантли ëшларни мусиқага ўргатиш учун мактабма мактаб уйма уй юрар эди. Бор йўғи 120 минг одам яшайдиган шаҳарда тўртта кутубхона ишларди. Шулардан иккитаси болалар учун эди. Ëш техниклар станцияси ва Ëш ижодкорлар уйида болалар авиамодел¸ фото кино ва рассомликка ўрганишарди. Қадимий обидалар тужорларга ижарага берилмасди. Обидангларни ўрни уй қурадиган жаллобларга сотилмасди. Маадният вазир олий маълумот олган оқни қорадан ажратадиган шахс эди. У пайтларда ошпаз овқат қиларди. Дурадгор дераза ясарди. Хонанда ашула айтар созанда эса соз чаларди. Мен СССР пайти яхши эди демоқчимасман. Ўша пайтд мулозимлариям жуда пастга қулаб кетмай ўз ҳаддини билиб фаросатли бўлиб турарди демоқчиман. Бугун Маданият вазирлигидаги бир айвон бекорчи чиқиб гимн айтаяпти. Бошқа қиладиган иши йўқми? Музей ва кўргазма заллари¸ тарихий обидалар буларни тасарруфидан олиниб Туризм вазирлигига берилган бўлса. Озодбекни идорасидагилар нима қилади. Тўртта ашлачини кўтини пойлайдими? Бунча бекорчига халқ тўлаган солиқдан чиқариб давлат ойлик беряпти. Вазирлик мулозими ашла айтсин деб эмас. Ишласин. Мамлакат ëшлари маданий савясини кўтарсин деб. Қиссадан ҳисса шу. Озодбек бошчилигидаги мадвазирлик тугатилсин. Ишсиз қолганларни Темир йўлчилар ансамблидаги хор группасияа ярим ставка билан ишга олинсин. Озодбек тўйга бороурсин. Аши гап. Нони бутун бўлган миллат қўшиқ айтсин. Бўмаса нон топишда пайидан бўлсин.
7.0K views13:34
Ochish/sharhlash
2021-12-09 14:07:12 Ўзбекистонда муаммолар шунчалар озки, кунимиз дўппини қаерда ва қандай кийиш ҳақида консилиум ўтказиш, теледебатлар уюштириш, халқаро конференциялар ташкил қилишга қолган. Мамлакат иқтисодий ривожланиши йилига 25-26 фоизни ташкил қиляпти, йиллик энг кам маош 50 минг доллар атрофида, зотли молларимиз йилига олти мартадан эгиз туғаяпти ва энг овлоқ қишлоққаям асфальт ётқизилган. Ишимиз куни билан ош еб, тунда пирт-пирт ўсиришга қолган.
9.2K views11:07
Ochish/sharhlash
2021-12-09 14:06:46 Мен бир ақлли гап айтай. Албатта биз юртимизни севамиз. Ўша ичида юз йилликк ахлат ëтган бир тешикли лой, пахса ҳожатхонани Швейцарияниг жакузили туалетларига алмаштирмаймиз. Гербицид солинган қовунларимизни испаниянинг органик қовунларига алмаштирмаймиз. Парникда тепиб пиширилган лимон бизга Тунис қуëшида пишган жавҳарий лимудан аъло. Ўз юртимнинг янтоғи ўзга юртнинг боғ бўстонидан устун. Бизнинг эшаклар туркман дулдулидан авло. Бу масалада фикримиз бир ердан чиқди. Лекин инсоф юзасидан айтинглар, ўзбекистондаги йўллар Швейцария¸ Германия ҳатто Туркиядаги йўллардан ҳам ëмон. Ўзбек асфалтини энг зўр деб айтишга тилим бормайди. Қолаверса, Ўзбекистондаги йўлдан миллатчи ҳам миллатсиз ҳам¸ диндор ҳам динсиз ҳам юради. Ўрис¸ карис¸ қозоқ туркман¸ яхши-ëмон барча юрадиган шу йўл. Йўл турибди жойида юрадиган бизлар. Бизнинг мошинни энасиникига киритадиган ҳам аши йўлллар. Шу йўлни Европа стандарти даражасига чиқарсак. Масалан, мавжуд 30-та вазирликдан 10-тасидан воз кечиб, эконом бўлган пулни шу йўлга сарпласак. Ҳеч нарса қилмайдиган¸ урилган кадрлар учун лепрозорийга айланган Конституцион судни ҳам ойликсиз қолдириб, пулини йўлга сарфласак. ËШ ИТ ва ҳар хил маънавият марказлари бир бало цивилизация центрларини молиялаш ўрнига пулини йўлга сарфласак. Нима дейсизлар? Борми давай дейдиган, кўкраги жунли¸ боши дўппили чапани миллатдош?
8.9K views11:06
Ochish/sharhlash
2021-12-08 18:10:30 "Дўппи" темаси миллатни бирлаштирадиган ғоя бўлмади. Ўзбек ватандошларини тоифаларга бўладиган низоли ғоя. Хоразмлик дўпи киймайди. Ота бобоси чўгирма кийган уни. Рус¸ Қозоқ туркман аслли ўзбек ватандошлари ҳам киймайди бу ичи газет тюбетейкани. Фақат Бухоро яхудийлари севиниб қўллаб қувватлашди. Уларнинг айтишича 5000 йил олдин шунақа дўппи кийиш ахли китоб учун вожиб бўлган. Умуман миллий кийим киямиз деган ғоя 1989 йили бир чиқувди. Чуқурсойдаги "Бирлик" митингига ëзувчи Зоҳир Аълам эгнига қора банорас (Хиндистондаги шаҳар) тўн кийиб белига сариқ атлас чорси бойлаб бошига мош ранг духоба дўппи кийиб келувди. Ўшанда срази жанжал бошланди. Нега чуст дўппи эмас. Нега беқасам тўн эмас. Белбоғнинг ранги нега сариқ. Кейин бирликчилар бу ура патриотик дешевка ғояни мусорга отворишди. Чунки қуриëтган денгиз¸ мақом кутаëтган тил фонида бу ҳақиқатда ерунда гап эди. Хуллас Озодбекка катта минус. Миллат орасида тафрик уруғини сочиб конституциядаги тенглик принципига шак келтирди. Кейин бу масқарабозлик ғирт туркманбош давридаги қўшни банан республика тутумини эслатди. Примитив махаллийчилик бу. Мулозимларга дресс код асосида Дўппи кийдирганимиз билан миясини қатиғи яхшиланиб қолмайди. Ғафур Ғулом бошидаги дўппи унинг Қодирий устидан донос ëзишига ҳалақит бермаган. Хуллас энсаларим қотиб кетди. Уйда икки қоп дўппи бор эди. (Ким кеса дўпи обкелади падаркага) Обчиқиб ташавораман бугун.Эринмаган бизни мазах қилди. Бугун Пиза(Италия)даги маҳаллий газета ҳам ëзибди "Ўзбек маданият вазирининг шапка инқилоби" деб. Ўзи бу соводсиз отарчи¸ экс хизбут нима қиб юрибди вазирликда. Нима каромат кўрсатди?. Маданиятни энасиникига тиққани учун маданий обидаларни вазирлик назоратидан олиб Туризм вазирлигига берилди. Тўртта артсни вазири бўлиб қолди бу псевдо миллатчи. Эх Ўзбекистон давлати сенинг кунинг кимларга қолди?
8.2K views15:10
Ochish/sharhlash
2021-12-08 18:09:10 Хокимятдагилар САЛЛАда келишини хохлиймиз. Бир биридан ажралиб юришсинда. Прокуратура телпакда юрсин. Милиция тўн ва махси калишда юрсин. И без трусиков юрсин
6.9K views15:09
Ochish/sharhlash
2021-12-08 15:12:37 Элтуз дўстлари клубининг энг фаол аъзоси Ғайрат Омонга кўра, жамият қолоқ бўлган сайин тақиқлашга мойил бўлиб боради. Масалан, Хитойда Мао Цзе Дун даврида бутун жамият чумчуқларга қарши курашган эди. Мана шу кунда носни тақиқлаймиз деган гап чиқди.

Носни тақиқлаш ҳақида фикрингиз қандай деб сўрашди. Тақиқламаслик керак. 600 йил олдин Усмонли подшохи биринчи Мурод чилимни тақиқлаб ҳеч қандай натижага эришмаган эди. Хива мадрасасини хатм қилган Маҳтумқули "Носкашнинг ишини уриб синдир тишини" деб шеърлар ëзса ҳам раъйиатга таъсирам қилмади. 1986 йили Михаил Горбачев ароқни тақиқлаганда одамлар антифриз ичган. Кўз олдимда бир рассом водаэмулсион бўëқни ичидан спирт ажратиб олиб ичганди. Рассом дрел учига махсус паррак қўйиб челакдаги бўëқни ичига тиқиб айлантирди. Центрофуга холатидан кейин бўëқ ичидаги оқ қуйқа бир ëн спирт бир ëн бўлди. Рассом бола бу спиртни аëлларнинг капрон пайпоғидан ўтказиб сузди. Кейин лўқ лўқ қилиб ичиб кайф қилди. Мабодо нос тақиқланса яширин нос ясаш авж олади. Чунки носга ўрганган одам носсиз тура олмайди. Хумори ëмон унинг. Совет даврида ҳам нос бор эди. Лекин ҳукумат уни кўриб кўрмаганга оларди. Шуниси тузук. Носни тақиқлаш керакмас.
6.7K views12:12
Ochish/sharhlash
2021-12-08 15:07:21 Фитрат ва Айнийнинг ëзишича, Бухорода халқ қашшоқ бўлган сайин амалдорларнинг устидаги чопони ва тагидаги оти қимматлашган. Одатда эшак миниб юрган амалдор пора олиб, эшакни дулдул отга алмаштириш ҳаракатида бўлган. Совет музликлари даврида карахт ëтган бу иллат мустақилликдан кейин яна кўрина бошлади. Каримов давридаги қуюшқон боис ўз бойлигини кўз-кўз қилишга қўрққан мулозимлар Мирзиëв даврида эшиги очиқ қолган қўрадан қочган қўйлар каби шаталоқ отиб кетишди. Кабинетларни италиядан келган чарм мебел ва олтин ҳайкаллар билан безаш пойгаси бошланди. Адолатнинг уруғи ҳам йўқ мамлакат судяси 200 минг долларлик мерседесларнинг қорайтирилган ойнаси ортига беркинди. Лекин, ит бўйнига маржон осилса ҳам, ит бўлиб тураверади. Саводсиз¸ таъмагир¸ коррупционер¸ золим милисани кўтини тагига Феррари миндирсангиз ҳеч нарса ўзгармайди. Европача услубда қурилган уйларда яшаб, немисларнинг машинасини миниб, швейцарияда яасалган қиммат соатлар тақиб, японларнинг техникасига клиплар олиб, тўйларда американинг долларини оладиган ваъзири аъзам Озодбек бошга дўппи кийиб , миллийлик ҳақида насиҳат қилмоқчи бўлибди. Эй вазир аслида дўппини бошдан олиб қўйиб ўйлайдиган замон бу.
6.5K views12:07
Ochish/sharhlash