Get Mystery Box with random crypto!

Элтуз дўстлари клубининг энг фаол аъзоси Ғайрат Омонга кўра, ж | ELTUZ

Элтуз дўстлари клубининг энг фаол аъзоси Ғайрат Омонга кўра, жамият қолоқ бўлган сайин тақиқлашга мойил бўлиб боради. Масалан, Хитойда Мао Цзе Дун даврида бутун жамият чумчуқларга қарши курашган эди. Мана шу кунда носни тақиқлаймиз деган гап чиқди.

Носни тақиқлаш ҳақида фикрингиз қандай деб сўрашди. Тақиқламаслик керак. 600 йил олдин Усмонли подшохи биринчи Мурод чилимни тақиқлаб ҳеч қандай натижага эришмаган эди. Хива мадрасасини хатм қилган Маҳтумқули "Носкашнинг ишини уриб синдир тишини" деб шеърлар ëзса ҳам раъйиатга таъсирам қилмади. 1986 йили Михаил Горбачев ароқни тақиқлаганда одамлар антифриз ичган. Кўз олдимда бир рассом водаэмулсион бўëқни ичидан спирт ажратиб олиб ичганди. Рассом дрел учига махсус паррак қўйиб челакдаги бўëқни ичига тиқиб айлантирди. Центрофуга холатидан кейин бўëқ ичидаги оқ қуйқа бир ëн спирт бир ëн бўлди. Рассом бола бу спиртни аëлларнинг капрон пайпоғидан ўтказиб сузди. Кейин лўқ лўқ қилиб ичиб кайф қилди. Мабодо нос тақиқланса яширин нос ясаш авж олади. Чунки носга ўрганган одам носсиз тура олмайди. Хумори ëмон унинг. Совет даврида ҳам нос бор эди. Лекин ҳукумат уни кўриб кўрмаганга оларди. Шуниси тузук. Носни тақиқлаш керакмас.