Get Mystery Box with random crypto!

Фитрат ва Айнийнинг ëзишича, Бухорода халқ қашшоқ бўлган сайин | ELTUZ

Фитрат ва Айнийнинг ëзишича, Бухорода халқ қашшоқ бўлган сайин амалдорларнинг устидаги чопони ва тагидаги оти қимматлашган. Одатда эшак миниб юрган амалдор пора олиб, эшакни дулдул отга алмаштириш ҳаракатида бўлган. Совет музликлари даврида карахт ëтган бу иллат мустақилликдан кейин яна кўрина бошлади. Каримов давридаги қуюшқон боис ўз бойлигини кўз-кўз қилишга қўрққан мулозимлар Мирзиëв даврида эшиги очиқ қолган қўрадан қочган қўйлар каби шаталоқ отиб кетишди. Кабинетларни италиядан келган чарм мебел ва олтин ҳайкаллар билан безаш пойгаси бошланди. Адолатнинг уруғи ҳам йўқ мамлакат судяси 200 минг долларлик мерседесларнинг қорайтирилган ойнаси ортига беркинди. Лекин, ит бўйнига маржон осилса ҳам, ит бўлиб тураверади. Саводсиз¸ таъмагир¸ коррупционер¸ золим милисани кўтини тагига Феррари миндирсангиз ҳеч нарса ўзгармайди. Европача услубда қурилган уйларда яшаб, немисларнинг машинасини миниб, швейцарияда яасалган қиммат соатлар тақиб, японларнинг техникасига клиплар олиб, тўйларда американинг долларини оладиган ваъзири аъзам Озодбек бошга дўппи кийиб , миллийлик ҳақида насиҳат қилмоқчи бўлибди. Эй вазир аслида дўппини бошдан олиб қўйиб ўйлайдиган замон бу.