Get Mystery Box with random crypto!

'Дўппи' темаси миллатни бирлаштирадиган ғоя бўлмади. Ўзбек ват | ELTUZ

"Дўппи" темаси миллатни бирлаштирадиган ғоя бўлмади. Ўзбек ватандошларини тоифаларга бўладиган низоли ғоя. Хоразмлик дўпи киймайди. Ота бобоси чўгирма кийган уни. Рус¸ Қозоқ туркман аслли ўзбек ватандошлари ҳам киймайди бу ичи газет тюбетейкани. Фақат Бухоро яхудийлари севиниб қўллаб қувватлашди. Уларнинг айтишича 5000 йил олдин шунақа дўппи кийиш ахли китоб учун вожиб бўлган. Умуман миллий кийим киямиз деган ғоя 1989 йили бир чиқувди. Чуқурсойдаги "Бирлик" митингига ëзувчи Зоҳир Аълам эгнига қора банорас (Хиндистондаги шаҳар) тўн кийиб белига сариқ атлас чорси бойлаб бошига мош ранг духоба дўппи кийиб келувди. Ўшанда срази жанжал бошланди. Нега чуст дўппи эмас. Нега беқасам тўн эмас. Белбоғнинг ранги нега сариқ. Кейин бирликчилар бу ура патриотик дешевка ғояни мусорга отворишди. Чунки қуриëтган денгиз¸ мақом кутаëтган тил фонида бу ҳақиқатда ерунда гап эди. Хуллас Озодбекка катта минус. Миллат орасида тафрик уруғини сочиб конституциядаги тенглик принципига шак келтирди. Кейин бу масқарабозлик ғирт туркманбош давридаги қўшни банан республика тутумини эслатди. Примитив махаллийчилик бу. Мулозимларга дресс код асосида Дўппи кийдирганимиз билан миясини қатиғи яхшиланиб қолмайди. Ғафур Ғулом бошидаги дўппи унинг Қодирий устидан донос ëзишига ҳалақит бермаган. Хуллас энсаларим қотиб кетди. Уйда икки қоп дўппи бор эди. (Ким кеса дўпи обкелади падаркага) Обчиқиб ташавораман бугун.Эринмаган бизни мазах қилди. Бугун Пиза(Италия)даги маҳаллий газета ҳам ëзибди "Ўзбек маданият вазирининг шапка инқилоби" деб. Ўзи бу соводсиз отарчи¸ экс хизбут нима қиб юрибди вазирликда. Нима каромат кўрсатди?. Маданиятни энасиникига тиққани учун маданий обидаларни вазирлик назоратидан олиб Туризм вазирлигига берилди. Тўртта артсни вазири бўлиб қолди бу псевдо миллатчи. Эх Ўзбекистон давлати сенинг кунинг кимларга қолди?