Get Mystery Box with random crypto!

Совет даврида Брежнев деган одaм бўлган. Ўша давр учун пошшо м | ELTUZ

Совет даврида Брежнев деган одaм бўлган. Ўша давр учун пошшо мақомида эди. Қошлари қуюққина тоға эди рахмалли. Ўша тоға "Ғалланг бўлса¸ нонинг бўлса қўшиқ айтсанг ярашади" деб ëзган эди. Китоб ëзилган 1980 йилда энг кам ойлик оладиган фаррош маошига 250 буханка нон ëки 4 қоп ун берарди. У фаррош эрдан ажраган бўса мать одиночка сифатида квартира оларди. Хуллас нони бутун эди. Овозини баралла қўйиб ашула айтарди. Ўша пайтда Маданият вазирлиги ходимлари ўзлари қўшиқ айтмасди. Балки ОНМЦ деган идора очиб талантли ëшларни мусиқага ўргатиш учун мактабма мактаб уйма уй юрар эди. Бор йўғи 120 минг одам яшайдиган шаҳарда тўртта кутубхона ишларди. Шулардан иккитаси болалар учун эди. Ëш техниклар станцияси ва Ëш ижодкорлар уйида болалар авиамодел¸ фото кино ва рассомликка ўрганишарди. Қадимий обидалар тужорларга ижарага берилмасди. Обидангларни ўрни уй қурадиган жаллобларга сотилмасди. Маадният вазир олий маълумот олган оқни қорадан ажратадиган шахс эди. У пайтларда ошпаз овқат қиларди. Дурадгор дераза ясарди. Хонанда ашула айтар созанда эса соз чаларди. Мен СССР пайти яхши эди демоқчимасман. Ўша пайтд мулозимлариям жуда пастга қулаб кетмай ўз ҳаддини билиб фаросатли бўлиб турарди демоқчиман. Бугун Маданият вазирлигидаги бир айвон бекорчи чиқиб гимн айтаяпти. Бошқа қиладиган иши йўқми? Музей ва кўргазма заллари¸ тарихий обидалар буларни тасарруфидан олиниб Туризм вазирлигига берилган бўлса. Озодбекни идорасидагилар нима қилади. Тўртта ашлачини кўтини пойлайдими? Бунча бекорчига халқ тўлаган солиқдан чиқариб давлат ойлик беряпти. Вазирлик мулозими ашла айтсин деб эмас. Ишласин. Мамлакат ëшлари маданий савясини кўтарсин деб. Қиссадан ҳисса шу. Озодбек бошчилигидаги мадвазирлик тугатилсин. Ишсиз қолганларни Темир йўлчилар ансамблидаги хор группасияа ярим ставка билан ишга олинсин. Озодбек тўйга бороурсин. Аши гап. Нони бутун бўлган миллат қўшиқ айтсин. Бўмаса нон топишда пайидан бўлсин.