2023-07-01 08:25:47
Яна икки кундан сўнг додам Ахбор Имомхўжаевни хотирлаб ўтказаётганимиз хотира турнири старт олиши керак.
Мусобақада фахрийлар, журналистлар, яқинлар иштирок этади. Улар орасида яхши инсон, ажойиб журналист, Пахтакор ва умуман ўзбек футболи фидойиларидан бири Мавлон ака Шукурзода ҳам бор эдилар. Афсуски, бугун бу инсон ўткинчи дунё билан видолашиб, боқий дунё сари йўл олдилар. Охиратлари обод бўлсин.
69 ёшда бўлишларига қарамай, Ахбор ака хотира турнирида иштирок этаман деб, 14-рақамни танлаб олгандилар. 1954 йилнинг 31 май куни таваллуд топган Мавлон ака билан кўп фикрлашиб турардик. Ўзим ҳақимда айтган фикрларини доим эслаб тураман, хурсанд бўламан. Додамни кузаётганимизда қандай аҳволда бўлганлари кўз олдимда туради. Ўғиллари билан таништирганлари, бугунги футбол ривожи учун ҳам меҳнат қилганликларини унутмайман.
Раҳматли фейсбукда анча фаол эдилар, ҳозир профилларига кирсам, яшил чироқча ёниб турибди, ичим ғалати бўлиб кетди. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.
10.8K views05:25