Get Mystery Box with random crypto!

Кеча спорт журналистлари халқаро куни эди. Бугун ўзбекистонлик | Mavjud emas

Кеча спорт журналистлари халқаро куни эди. Бугун ўзбекистонлик илк спорт журналисти Ахбор Имомхўжаев хотираси йўлида ўтказилаётган футбол мусобақаси старт олади.

Футбол учрашувлари Бунёдкор академияси майдонларида бўлиб ўтади. Қизиққан дўстларимиз учун эшиклар очиқ, ёз оқшомларида бирга бўлишингиз мумкин. Академия майдонларига Чилонзор метро бекати тарафдан ҳам, Мирзо Улуғбек метро бекати тарафдаги 4-киришдан ҳам келиш мумкин.

Мусобақани додамизнинг ҳақларига дуо қилиш билан бошлаймиз. Сиз ҳам дуо қилиб қўясиз деган умиддамиз.