Get Mystery Box with random crypto!

Ахбор Имомхўжаев хотира турнирида уларнинг фарзандлари, набира | Mavjud emas

Ахбор Имомхўжаев хотира турнирида уларнинг фарзандлари, набиралари, эвара ва бошқа қариндошларидан иборат жамоа ҳам иштирок этади.

Додамнинг 5 фарзандлари бор эди (аммаларимиздан бирини анча аввал кўпга қўшганмиз): уч қиз, икки ўғил. Шу тариқа яна беш оилага асос солинган. Таркибимизда мана шу бешала оиланинг камида биттадан вакили бор.

Шунингдек, 15 нафар невара мавжуд бўлиб, бугунга келиб улардан 14 та оила бунёд бўлиб улгурган (оила қурмаган биргина набира қолган, у таркибимизда бор). Бу оилалар орқали 26 нафар эвара дунёга келди (катта эҳтимол билан бу сон ўсишда давом этади). Мана шу эварлардан бир нафари ҳам футбол жамоамиз таркибида мавжуд.

Сурат олинганига 14 йил бўлди. Додам барча ўғил набираларни тўплаб, Жар стадионига олиб боргандилар. Яна икки кундан сўнг худди шу суратни такрорлаймиз ва айнан ўша нуқтага қараб турамиз. Аллоҳ уларнинг охиратларини обод қилсин.