Get Mystery Box with random crypto!

FATVO.UZ

Telegram kanalining logotibi diniysavollar — FATVO.UZ
Kanaldagi mavzular:
از
Kanal manzili: @diniysavollar
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 143.08K
Kanalning ta’rifi

Fatvo.uz веб-саҳифанинг
телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз!
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
https://taplink.cc/diniysavollar

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2024-04-11 07:04:44 ҚАЗО РЎЗАДАН ОЛДИН ШАВВОЛ ОЙИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қазо рўзадан олдин шаввол ойининг 6 кунлик рўзасини тутсам бўладими ёки аввал қазони тутишим керакми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Биринчи қазо рўзаларни тутиб олиб, кейин шаввол ойидан 6 кун рўза тутсангиз мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки, қазо рўза нафлдан муҳим ва устун ҳисобланади. Шунингдек, қазо рўзаларда ниятни тонг отмасдан аввал қилиб олиш керак. Тонг отгандан кейин ният қилса, рўза дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Улашинг: @diniysavollar
104.3K views04:04
Ochish/sharhlash
2024-04-08 19:36:10
САУДИЯ АРАБИСТОНИ ВА АКСАР МАМЛАКАТЛАРДА ҲАМ РАМАЗОН ҲАЙИТИ 10 АПРЕЛДА НИШОНЛАНАДИ

Дунёнинг бир қатор йирик мусулмон давлатлари, хусусан:

Саудия Арабистони Подшоҳлиги
Миср Араб Республикаси
Бирлашган Араб Амирликлари
Кувайт
Қатар
Баҳрайн
Фаластин
Сурия
Ливан
Туркия
Қозоғистон
Қирғизистон
Тожикистон
Туркманистон
Озарбайжон
каби давлатларда 2024 йил 10 апрель, чоршанба куни Рамазон ҳайити сифатида кенг нишонланади.

Шунингдек, дунёнинг йирик давлатлари АҚШ, Европа, Россия ва Австралия кабиларда ҳам Рамазон ҳайити 10 апрель куни, деб эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда жорий йилда диёримизда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилган эди.

#hayit #ramazon
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA OBUNA BO'LING VA ULASHING

YouTube | Instagram | Facebook
15.7K views16:36
Ochish/sharhlash
2024-04-08 17:56:49
РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИНГ ЎҚИЛИШ ВАҚТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2024 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр) 10 апрель (шаввол ойининг 1 куни) чоршанба кунига тўғри келаётгани муносабати билан ҳайит намози вақтларини белгилаб чиқди.

Шунга кўра 2024 йил 10 апрель чоршанба куни Рамазон ҳайити намози қуйидаги вақтларда ўқилади:

1. Андижон вилояти 06:00
2. Наманган вилояти 06:00
3. Фарғона вилояти 06:00
4. Тошкент вилояти 06:10
5. Тошкент шаҳри 06:10
6. Сирдарё вилояти 06:10
7. Жиззах вилояти 06:15
8. Самарқанд вилояти 06:20
9. Сурхондарё вилояти 06:25
10. Қашқадарё вилояти 06:30
11. Навоий вилояти 06:30
12. Бухоро вилояти 06:30
13. Хоразм вилояти 06:50
14. Қорақалпоғистон
Республикаси 06:50

@diniysavollar
49.5K viewsedited  14:56
Ochish/sharhlash
2024-04-08 17:16:54 ЗАКОТГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (3-қисм)

САВОЛ: Закотни умумий хайрия фондларга ўтказсак буладими?
ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Закот берган инсон қурбонликда қўй сўйдириши ҳам керакми?
ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Закотни марака учун ишлатса бўладими?
ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Мен иккинчи гуруҳ ногирониман. Мен ҳам закот берсам бўладими?
ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Ҳовлимни сотсам ундай закот бераманми?
ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Қорамолнинг закоти
ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Закот беришда ният қилиш шартми?
ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Закотни кечиктириш мумкинми?
ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Закотнинг моҳияти нима?
ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Киши закотга қодир бўлганини қандай аниқлайди?
ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Чорва молларидан қандай закот берилади?
ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Закот кимларга берилади ва кимларга берилмайди?
ЖАВОБ: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

Улашинг: @diniysavollar
26.4K views14:16
Ochish/sharhlash
2024-04-08 14:24:20 ЗАКОТГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (2-қисм)

САВОЛ: Закотни 2 ёки 3 га бўлиб берса бўладими?
ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Закотнинг ҳам қазоси бўладими?
ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Aгар оилада аёл киши ҳам эркак киши ҳам ишласа иккисининг бўйнида ҳам закот бериш мажбурияти бўладими?
ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Закотни қандай шаклда берган афзал?
ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Меросдан закот бериладими?
ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Қарзи бор одам эҳсон ёки закот берса бўладими?
ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Мени турмуш ўртоғим йўқ. Молим эса нисобга етиб закот бердим. Айримлар закотинг ўтмайди дейишяпти шу тўғрими?
ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Рамазондан бошқа пайт берган пул закот ўрнига ўтадими?
ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Закотни Сlick орқали берса бўладими?
ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Закотни йўлни таъмирлашга сарфласак бўладими?
ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Менинг аёлимни тилло тақинчоқлари закот нисобига етган. Лекин қўлида пули йўқ. У закотни қандай беради?
ЖАВОБ: Бу ерда

САВОЛ: Закот беришда закотдан эканини айтиб берган маъқулми ёки билдирмасдан берган афзалми?
ЖАВОБ: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

Улашинг: @diniysavollar
35.3K views11:24
Ochish/sharhlash
2024-04-08 11:11:17
РАМАЗОН ҲАЙИТИ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги онлайн мажлиси бўлиб ўтди. Унда Рамазон ҳайитини кўтаринки руҳда ўтказишга оид кун тартибидаги бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан Рамазон ҳайити қайси кунга тўғри келиши ва ҳижрий 1445 йил Шаввол ойи ҳилолини кузатиш бўйича қилинаётган ишлар ҳамда фалакий ҳисоб-китоблар атрофлича таҳлил қилинди.

Шунингдек, дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилди. Туркий давлатлар диний идоралари масъуллари билан ҳам ушбу масала кенг муҳокама қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда жорий йилда диёримизда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#Ramazon #hayit
Fatvo.uz GA OBUNA BO'LING

YouTube | Instagram | Facebook | Ummalife
74.6K viewsedited  08:11
Ochish/sharhlash
2024-04-08 07:08:01 РЎЗАСИНИ ОЧСА БАХТИ ОЧИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен Aндижонданман. Бизда баъзилар арафа куни тушликдан кейин “Бахти кушод” яъни қизларни бахти очилади деб, қизларга рўзани очтиришади. Шу иш тўғрими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Асло тўғри эмас. Бу шариатимиз кўрсатмаларига мутлақо зид. Бу одамлар орасида асоссиз шаклланган жоҳилона урф одатлардандир. Агар рўзадор рўзасини атайлаб очса қаттиқ гуноҳкор бўлади. У ўша бир куни учун кейинчалик олтмиш кун кетма-кет рўза тутиб бериши ва бир кун қазо рўза тутиши вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Улашинг: @diniysavollar
53.4K views04:08
Ochish/sharhlash
2024-04-08 05:32:00
Рўза тутиб фарз намозларни ўқимаса бўладими?

Отабек домла Мамадиев,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
.

#Рамазон_саволлари
#Рамазон2024
Fatvo.uz GA OBUNA BO'LING

YouTube | Instagram | Facebook | Ummalife
41.8K views02:32
Ochish/sharhlash
2024-04-07 16:26:40
#эслатма

ҚАДР КЕЧАСИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

Бугун 7 апрел якшанба куни шом намозидан кейин Рамазон ойининг 29-кечаси бошланади.

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар" деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Ушбу муборак кечалар Лайлатул қадрни топиш учун қулай фурсатдир. Шундай экан, минг ойдан афзал ушбу кечани ғанимат билиб, уни тоат-ибодат билан ўтказишга ғайрат қилайлик.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Қадр кечасининг қандай фазилатлари бор? Унда қандай амалларни бажариш керак?

Яқинларингизга улашинг: @diniysavollar
55.8K views13:26
Ochish/sharhlash
2024-04-07 15:52:55 ЗАКОТГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм)

Закот ва Фитр рўзани пластик карта орқали ўтказиб бериш жоизми?
ЖАВОБ: Бу ерда

Мени молим нисобга етмаган бўлса хам закот берсам бўладими?
ЖАВОБ: Бу ерда

Закот кимларга берилади?
ЖАВОБ: Бу ерда

Тилло ва кумуш тақинчоқлардан закот пул билан бериладими ёки уларнинг ўзидан бериладими?
ЖАВОБ: Бу ерда

Закот беришни кимдан бошлаган афзал?
ЖАВОБ: Бу ерда

Асалдан закот (ушр) қандай ҳисобланади?
ЖАВОБ: Бу ерда

Ушр ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз. Ушрни деҳкончиликни йиғиштиргандан кейин дарҳол бериш керакми?
ЖАВОБ: Бу ерда

Закотни мен бераманми ёки отамми?
ЖАВОБ: Бу ерда

Тижорат қилиш мақсадида қуриб, битмай қолган бинодан закот бериш керакми?
ЖАВОБ: Бу ерда

Йил давомида қўшилган қийматдан закот бериладими?
ЖАВОБ: Бу ерда

Закотни бир кишига берган афзалми ёки кўпчиликками?
ЖАВОБ: Бу ерда

Айни пайтда ишсизман. Қўлимда нисобдан ортиқ маблағим бор. Мен закот беришим керакми?
ЖАВОБ: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

Улашинг: @diniysavollar
46.9K views12:52
Ochish/sharhlash