Get Mystery Box with random crypto!

FATVO.UZ

Telegram kanalining logotibi diniysavollar — FATVO.UZ
Kanaldagi mavzular:
از
Kanal manzili: @diniysavollar
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 143.08K
Kanalning ta’rifi

Fatvo.uz веб-саҳифанинг
телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз!
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
https://taplink.cc/diniysavollar

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2024-04-24 09:14:01 ​​МУҚИМНИНГ МУСОФИРГА ИҚТИДО ҚИЛИШИ
#муқим #мусофир #иқтидо #намоз

1225-CАВОЛ: Муқим кишилар тўрт ракатли намозда мусофирга иқтидо қилишса ва мусофир имом иккинчи ракатда намозни тугатмай, тўрт ракат ўқиса, унинг бу иши иқтидо қилган муқимларнинг намозига таъсири йўқми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай ҳолатда мусофир имом намозни тўрт ракат ўқиса, унга эргашган муқимларнинг намози бузилади. Чунки мусофир имомнинг кейинги икки ракати нафл, иқтидо қилувчи муқимларнинг кейинги икки ракати фарз ҳисобланади. Фарз намоз ўқиётган киши нафл ўқиётган кишига иқтидо қилиши мумкин эмас.
Шунинг учун ҳам тўрт ракатли намозда муқимларга мусофир киши имом бўлса, намозни иккинчи ракатда тугатиши вожибдир. Чунки мусофирнинг тўрт ракатли фарзлари икки ракатга айланади.
Фиқҳий китобларимизда шундай дейилган:
لَوْ أَتَمَّ الْمُقِيمُونَ صَلَاتَهُمْ مَعَهُ فَسَدَتْ صَلَاتُهُمْ ؛ لِأَنَّ هَذَا اقْتِدَاءُ الْمُفْتَرِضِ بِالْمُتَنَفِّلِ ، وَلَا يَصِحُّ
“Агар муқимлар мусофир имом билан намозларини тўлиқ ўқисалар, намозлари бузилади. Чунки бунда фарз намоз ўқиётган киши нафл ўқиётган кишига иқтидо қилаётган бўлади ва бу иқтидо дуруст бўлмайди”
(“Баҳрур роиқ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

Улашинг: @diniysavollar
32.3K views06:14
Ochish/sharhlash
2024-04-23 10:07:14 БИРОВНИНГ ЎРНИГА ИМЗО ЧЕКИШНИНГ ҲУКМИ
#раҳбар #имзо

1224-CАВОЛ: Имзо чекувчи ўзи рухсат берса ўрнига имзосини қўйиш мумкинми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар бу ҳолат бирор корхона ёки компанияда бўладиган бўлса, ўша жойнинг низомида бу ишга, яъни имзо чекувчининг розилиги билан ўрнига бошқаси имзо чекишга рухсат этилган бўлса ёки бу ишга раҳбарнинг ишончномаси мавжуд бўлса, бу иш жоиз. Акс ҳолда бундай қилиш жоиз эмас. Чунки мусулмонлар ўзаро тузилган шартномаларга амал қилишлари керак. Бу борада Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
المسلمون على شروطهم (رواه أبو داود عن أبي هريرة رضي الله عنه)
“Мусулмонлар ўз шартларига кўра бўладилар” (Имом Абу Довуд ривоятлари).
Агар бу иш савдо ишларида бўлса, имзо қўйувчининг вакили сифатида амалга ошириши мумкин бўлади. Лекин бу ўринда имзо чекувчи алдов ва хиёнатдан сақланишлиги зарур бўлади. Зеро Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
مَنْ غَشَّ فَلَيْسَ مِنِّي
“Ким алдаса, мендан эмас”, деганлар (Имом Муслим ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

Улашинг: @diniysavollar
37.8K views07:07
Ochish/sharhlash
2024-04-22 09:06:58 ​​ЭМИЗИКЛИ ГЎДАК СУТНИ ҚУСИБ ЮБОРИШИ КИЙИМНИ НОПОК ҚИЛАДИМИ?
#сут #кийим

1222-CАВОЛ: Эмадиган гўдак баъзида ичган сутини қусиб юборади. Мана шу қусуқ кийимни нопок қиладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фиҳқий китобларимизда инсоннинг оғиз тўла қусиши таҳоратни синдириши ва ушбу нарса қаерга текса ўша жойни нажосат қилиши айтилган. Ёш боланинг қусиши ҳам шундай ҳукмда бўлади. Агар гўдак оғиз тўла қусган бўлса, у теккан нарса нопок бўлади. Агар гўдак оғиз тўла қусмаса, у теккан жой нажосат бўлмайди. Бу ҳақда “Раддул муҳтор” китобида шундай дейилган:
وهو نجس مغلظ ولو من صبي ساعة ارتضاعه هو الصحيح لمخالطة النجاسة ، ذكره الحلبي
“Қусуқ оғир нажосат ҳисобланади. Гўдак эмган заҳоти қусиб юборса ҳам нажосат бўлади. Чунки унинг сути нажосатга аралашган бўлади. Тўғри фатво шудир. Имом Ҳалабий ҳам бу масални китобларида келтирганлар”.
Бу мавзуда “Фатҳул қодир” китоби соҳиби ҳам бундай деганлар:
صَبِيٌّ ارْتَضَعَ ثُمَّ قَاءَ فَأَصَابَ ثِيَابَ الْأُمِّ ، إنْ كَانَ مِلْءَ الْفَمِ فَنَجِسٌ ، فَإِذَا زَادَ عَلَى قَدْرِ الدِّرْهَمِ مُنِعَ
“Гўдак эмгандан кейин қусди ва қусуқ онанинг кийимига тегди. Агар оғиз тўла қусган бўлса, қусуқ нажосат ҳисобланади. Агар ушбу қусуқ она кийимига дирҳам миқдори (ўртача танга миқдори)дан кўп тегса, бу кийим билан намоз ўқиш ман қилинади”.
لو قاء الرضيع لبنا فحكمه حكم القيء إن كان ملء الفم فنجس وإن لم يكن ملء الفم فليس بنجس
“Эмизикли гўдак сут қусса, ҳукми бошқа қусуқлар билан бир хил: Оғиз тўла бўлса, нажосат, оғиз тўла бўлмаса, нажосат саналмайди”. (“Мухтасар фил фиқҳий ҳанафий” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

Улашинг: @diniysavollar
27.2K views06:06
Ochish/sharhlash
2024-04-21 16:05:46
#xushxabar

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Исломий фиқҳ академиясига аъзо бўлишлари


(2024 йил 20 апрель, Саудия Арабистони Риёз шаҳри, Ислом олами уюшмаси таркибидаги Исломий фиқҳ академиясининг 23-давра йиғилиши)

@diniysavollar
32.6K viewsedited  13:05
Ochish/sharhlash
2024-04-21 15:20:48 ​​ҲИЖОМА ҚИЛИНГАН ЖОЙНИ ЮВМАСДАН НАМОЗ ЎҚИШ МУМКИНМИ?
#ҳижома #намоз

1221-CАВОЛ: Ҳижома қилдирганда қон чиқиб, баданга тегади. Шу ҳолатда ўша қонларни артиб ташлаб, намоз ўқиш мумкинми ёки ювиш керакми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ҳолатда учта тоза нам мато ёки учта нам салфетка билан артиб тозаланса, шу билан бадан покланган ҳисобланади. Мана шу иш ювиш билан поклаш ўрнига ўтади. Бу борада фиқҳий манбаларимизда баён қилинган. Жумладан, “Фатово Оламгирия” китобида шундай дейилган:
إذَا مَسَحَ مَوْضِعَ الْمُحْجِمَةِ بِثَلَاثِ خِرْقَاتٍ رِطَابٍ نِظَافٍ أَجْزَأَهُ عَنْ الْغُسْلُ؛ لِأَنَّهُ يَعْمَلُ عَمَلَ الْغَسْلِ. كَذَا فِي مُحِيطِ السَّرَخْسِيِّ.
“Агар ҳижома қилинган жойни учта нам, пок мато билан артиб тозаланса, ювилгандай пок бўлади. Чунки нам мато билан артиш ювишнинг ўрнини боса олади. “Муҳити Сарахсийда шундай”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

Улашинг: @diniysavollar
35.6K views12:20
Ochish/sharhlash
2024-04-21 09:18:01 ​​ЗАМЗАМ СУВИДА ТАҲОРАТ ВА ҒУСЛ ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
#замзам #сув #таҳорат #ғусл

1220-CАВОЛ: Замзам сувида таҳорат олиш ёки ғусл қилиш мумкинми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Замзам суви билан бетаҳорат кишининг таҳорат олиши, истинжо қилиши, нопок кишининг ғусл қилиши, нопок кийимни поклаши макруҳ экани айтилган. Аммо таҳорати бор инсон табаррук мақсадида замзам билан таҳорат олиши ёки пок кишининг ғусл қилиши макруҳ эмас. Бу ҳақда “Ғунятун носик” китобида шундай дейилган:
ویجوز الاغتسال والتوضي بماء زمزم علی وجه التبرک، ولایستعمل إلا علی شيء طاهر، فلاینبغی أن یغتسل به جنب أو محدث ولا في مکان نجس"
“Замзам суви билан табаррук мақсадида таҳорат ва ғусл қилиш жоиздир. Шунингдек фақат пок нарсага ишлатилади. Жунуб киши замзам суви билан ғусл қилиши, бетаҳорат киши таҳорат олиши ва уни нажосат бор жойда ишлатиш мумкин эмас”.
(ويجوز الاغتسال والتوضؤ بماء زمزم على وجه التبرك) أي لا بأس بما ذكر، الا انه ينبغي أن يستعمله على قصد التبرك بالمسح أو الغسل أو التجديد في الوضوء (ولا يستعمل إلا على شيء طاهر) فلا ينبغي ان یغسل به ثوب نجس ولا أن يغتسل به جنب ولا محدث ولا في مكان نجس (ويكره الإستنجاء به) و كذا إزالة النجاسة الحقیقیة من ثوبه أو بدنه، حتى ذكر بعض العلماء تحريم ذالك، ويقال: إنه استنجى به بعض الناس فحدث به الباسور
“Табаррук мақсадида замзам суви билан ғусл ва таҳорат олиш мумкин. Яъни фақат суртиш, ғусл қилиш ёки таҳорат устига таҳорат қилиш каби табаррук мақсадида ишлатиш лозим. Шунингдек фақат пок нарсага ишлатилади. У билан нажас кийимни ювиш, жунуб ғусл қилиши, бетаҳорат киши таҳорат қилиш каби ишларни қилмаслик керак. У билан истинжо қилиш макруҳдир. Шунингдек замзам билан бадан ёки кийимдаги нажосатни кетказиш макруҳдир. Айрим уламолар буни ҳаром деган. Айтилишича, бир одам замзам билан истинжо қилиб, бавосир(геморрой) касалига учраган”. (“Иршодус сорий ила маносики мулла Али қори” китоби).
Бир неча ҳадиси шарифларда замзам сувининг фазилатлари: очга таом, ташнага сув, беморга шифо бўлиши ҳақида айтилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

Улашинг: @diniysavollar
48.1K views06:18
Ochish/sharhlash
2024-04-20 15:13:01 ​​НАМОЗДА ЖИМ ТУРИБ ҚОЛИШ
#намоз #жамоат #имом

1219-CАВОЛ: Шерикларим билан жамоат бўлиб, бомдод намозини ўқиётган эдик. Имом бўлган киши зам сурани ўқиётиб, суранинг давоми эсига келмай қолди ва бир оз жим туриб қолди. Кейин эсига келиб, давомини ўқиди. Бу ҳолатда намозимиз бузилмадими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай ҳолатда имом суранинг давомини ўқигунча қанча вақт ўтганига қаралади. Агар уч тасбиҳ миқдорича жим туриб қолган бўлса, саждаи саҳв вожиб бўлади. Яъни уч марта “Субҳаналлоҳ” дейиш муддатича. Ундан кам муддат бўлса, саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Бу ҳақда фиқҳий китобларимизда шундай дейилади:

وَالْحَاصِلُ أَنَّهُ اُخْتُلِفَ فِي التَّفَكُّرِ الْمُوجِبِ لِلسَّهْوِ ، فَقِيلَ مَا لَزِمَ مِنْهُ تَأْخِيرُ الْوَاجِبِ أَوْ الرُّكْنِ عَنْ مَحَلِّهِ بِأَنْ قَطَعَ الِاشْتِغَالَ بِالرُّكْنِ أَوْ الْوَاجِبِ قَدْرَ أَدَاءِ رُكْنٍ وَهُوَ الْأَصَحُّ
Хулоса гап шуки, саждаи саҳвни вожиб қилувчи ўйланиб қолишнинг муддати борасида ихтилоф бор. Бирор рукн (фарз) ёки вожиб амални бир рукн адо бўлиш миқдорича ўз вақтидан кечиктириб юборилса, саждаи саҳв вожиб бўлади. Фуқаҳоларимиз энг тўғриси деб айтган гап мана шудир (“Раддул муҳтор” китоби).
Аллома Ибн Нужайм раҳимаҳуллоҳ “Баҳрур роиқ” китобида саждаи саҳвни вожиб қиладиган сукутнинг миқдори бир рукн адо бўлиш муддатичадир деб қуйидаги жумлани келтирганлар:

وَذَلِكَ مِقْدَارُ ثَلَاثِ تَسْبِيحَاتٍ
“Ва (қисқа рукн) уч тасбиҳ айтиш миқдоричадир”.
Аслида намоз ўқиётган киши зам сурасини ўқиётганда давоми эсига келмаса, қанча миқдорда ўқиганига қараш керак. Агар бир узун оят ёки қисқа уч оят миқдорича ўқиган бўлса, руку қилса бўлаверади. Акс ҳолда, давомидан бошқа оят ёки сурани ўқийди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

Улашинг: @diniysavollar
51.0K views12:13
Ochish/sharhlash
2024-04-19 15:12:01 ​​РАМАЗОНДА ҚУЁШ ТУТИЛСА, ИМОМ МАҲДИЙ ЧИҚАДИМИ?
#рамазон #қуёш #имом_маҳдий

1218-CАВОЛ: Бу йилги Рамазон ойида қуёш тутилди. Шунга Рамазон ойида қуёш тутилса, имом Маҳдий чиқишининг аломати бўлади деган маънодаги ҳадисларни тарқатишмоқда. Шу маънода ҳадислар борми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, бу маънода ишончли бирорта ҳам ҳадис йўқ. Балки бу борада келтирилган ривоят тўқима бўлиб, уни ривоят қилиш ёки тарқатиш мутлақо жоиз эмас. Фақатгина унинг тўқима ривоят эканини айтиб, огоҳлантириш мақсадида ривоят қилинса, жоиз. Ушбу тўқима ривоят қуйидагича санад ила келган:
حدثنا أبو سعيد الاصطخري ثنا محمد بن عبد الله بن نوفل ثنا عبيد بن يعيش ثنا يونس بن بكير عن عمرو بن شمر عن جابر عن محمد بن علي قال: "إن لمهدينا آيتين لم تكونا منذ خلق السماوات والأرض تنكسف القمر لأول ليلة من رمضان وتنكسف الشمس في النصف منه ولم تكونا منذ خلق الله السماوات والأرض"
Дорақутний айтадилар: Бизга Абу Саид Астахрий ҳадис айтди, унга Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Навфал ҳадис айтди. Унга Убайд ибн Яиш ҳадис айтди. Унга Юнус ибн Букайр Амр ибн Шамрдан, у Жобирдан, у Муҳаммад ибн Алидан ривоят қилади: Муҳаммад ибн Али айтади: “Маҳдийимизнинг икки белгиси бор бўлиб, ушбу белги еру осмон яратилганидан бери ҳали юзага келгани йўқ: Рамазоннинг аввалги кечаси ой тутилади, Рамазоннинг ўртасида қуёш тутилади. Ушбу белгилар осмонлару ер яратилганидан бери ҳали содир бўлмади”.
Бу ривоятни имом Дорақутний бир нечта ровийлар орқали Муҳаммад ибн Ҳанафиядан ривоят қилиб келтирган. Яъни бу “ҳадис” деб айтилаётган маълумот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эмас, балки Муҳаммад ибн Ҳанафиядан деб келтиришган. Муҳаддис уламолар бу ривоятни тўқима ва ёлғон дейишган.
Унинг санадидаги Амр ибн Шамир ҳадис тўқиш билан машҳур бўлган “каззоб” – ўта ёлғончи киши бўлган. Ибн Ҳиббон ушбу ровий ҳақида: “У саҳобаларни ҳақорат қиладиган рофизий бўлиб, ишончли кишиларга тўқима ривоятларни нисбат бериш билан танилган” деган.
Ундан ташқари Имом Бухорий, Абу Ҳотим, Яҳё ибн Маин, Ҳоким, Заҳабий каби кўзга кўринган муҳаддислар мазкур ривоят санадидаги айрим ровийларни қаттиқ танқид қилиб, улар кўп ҳолатда уйдирма ёки заиф ҳадислар ривоят қилишлари, улар ишончсиз эканини таъкидлаганларини келтиришган.
Бундан ташқари имом Маҳдий чиқиши ҳақида келган ҳадисларнинг бирортасида қуёш ёки ой тутилиши ҳақида гаплар айтилмаган. Шундан келиб чиқиб, бу ривоятни тўқима эканига танбиҳ бермасдан тарқатиш жоиз эмас.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, ҳадис айтишда ўта эҳтиёткор бўлиш лозим. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
مَنْ كَذَب عليَّ، فليتبوَّأ مقعده من النار
“Ким менга нисбатан қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдан жойини олаверсин!” дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

Улашинг: @diniysavollar
64.8K views12:12
Ochish/sharhlash
2024-04-19 05:13:40
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Улашинг: @diniysavollar
62.2K views02:13
Ochish/sharhlash
2024-04-18 15:11:34 ​​ҲАЖАРУЛ АСВАДНИ ЎПИШ УЧУН БОШҚАЛАРГА АЗИЯТ БЕРИШ
#ҳажарул_асвад #ҳаж #умра

1217-CАВОЛ: Умра ёки ҳажда Ҳажарул асвадни ўпиш учун тиқилинч пайдо қилиш ва бир-бирига озор беришнинг ҳукми қандай бўлади? Шу ерга тиқилишдан кўра бошқа ибодатларни қилиш афзал эмасми? Шу ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Минг афсуски, сиз айтган дилхираликлар учраб турибди. Зиёратчилар, эркакми, аёлми, қандай қилиб бўлса ҳам Ҳажарул асвадни ушлаш, ўпиш илинжида ўша томонга интилиб бир-бирига азият бериб қўймоқдалар.
Уламолар бир овоздан Ҳажарул асвадни ўпишда ҳеч кимга озор бермасликни шарт қилганлар. Чунки мўмин кишига озор етказиш гуноҳ амалдир. Суннат амал бўлган Ҳажарул асвадни ўпаман деб гуноҳга йўл қўйилмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар розияллоҳу анҳуга шундай тавсия қилганлар:
" يا عمر، إنك رجل قوي، لا تزاحم على الحجر فتؤذي الضعيف، إن وجدت خلوة فاستلمه، وإلا فاستقبله فهلل وكبر " أخرجه أحمد
“Эй, Умар, сиз кучли одамсиз, Ҳажарга етишиш учун тиқилинч қилманг, кучсизларга озор бериб қўясиз. Агар бўш жой топсангиз, уни ўпинг. Йўқса, унга юзланиб, таҳлил ва такбир айтинг” (Имом Аҳмад ривоятлари).
Демак, ўзгаларга озор бермай Ҳажарул асвадни ўпишнинг иложи бўлса, шундай қилади. Акс ҳолда Ҳажарул асвадга узоқдан қўл кўтариб ишора қилади.
Ўз ўрнида тиқилинчга кирмасдан нафл тавоф, нафл намоз, Қуръон тиловат қилиш, зикр ва Каъбага қараб ўтириш каби ибодатлар билан машғул бўлса, катта савобга эга бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

Улашинг: @diniysavollar
50.3K viewsedited  12:11
Ochish/sharhlash